1-маъруза электр занжири ва унинг элементлари. Электр занжирларининг асосий қонунлари


Download 374.5 Kb.
bet2/14
Sana04.05.2020
Hajmi374.5 Kb.
#103222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Маъруза 1

.

Агар занжирдан ўтаётган токнинг йўналиши ва қиймати вақт давомида ўзгармас бўлса, бундай ток ўзгармас ток дейилади ва қуйидагича ифодаланади:



(1.1)

Халқаро бирликлар системаси (SI) да электр токининг ўлчов бирлиги сифатида ампер қабул қилинган. Ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан бир секунд давомида бир кулон электр зарядлари ўтгандаги ток кучи бир амперга тенг бўлади:



1 Ампер ёки 1А

Металларда электр токи манфий ишорали зарядларнинг (электронларнинг) ҳаракатидан иборат бўлса, электролитларда эса мусбат ҳам манфий ишорали зарядларнинг (ионларнинг) ўзаро қарама–қарши йўналишдаги ҳаракатларидан иборат. Шунга кўра, ўтказгичларда токнинг шартли йўналишини қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналиш учун мусбат зарядларнинг ҳаракат йўналиши қабул қилинган. Манбанинг (генератор, аккумулятор ва б.) электр юритувчи кучи туфайли унинг қисмаларида маълум потенциаллар фарқи юзага келади. Потенциали юқори бўлган қисмани мусбат деб, уни “+” ишора, потенциали паст бўлган қисмани манфий “_” ишора билан белгилаш қабул қилинган. Манбада (ички занжирда) электр токининг йўналиши “-“ ишорадан “+” ишорага, яъни қуйи потенциалли нуқтадан юқори потенциалли нуқтага йўналади. Ташқи занжирда эса аксинча “+” ишорадан “-“ ишорага, яъни юқори потенциалли нуқтадан қуйи потенциалли нуқтага йўналади.


Download 374.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling