1-Маъруза кириш. Фойдали қазилмаларнинг биотехнологияси ҳАҚида
-расм. Мис-рухли саноат маҳсулотини биогидрометаллургик қайта ишлашнинг принципиал схемаси
Download 442.15 Kb.
|
M.da biotexnologiya jarayonlari
2-расм. Мис-рухли саноат маҳсулотини биогидрометаллургик қайта ишлашнинг принципиал схемаси
Бактериал танлаб эритишдан сўнг ҳосил бўлган эритмалар мураккаб кимёвий таркибга эга, эритмалар таркибида 1,5 г/л гача мис, 20-25 г/л гача рух, 10-15 г/л гача оскидланган темир ва 0,14-0,15 г/л гача кадмий мавжуд. Кўриниб турубдики, эритмада мавжуд металларни алоҳида маҳсулотлар сифатида ажратиб олиш, мис-рухли хомашёсини қайта ишлаш комплекслигини оширади. Гидрометаллургияда рух сульфат эритмаларини мис ва кадмийдан тозлаш учун цментация йўли билан олиб борилади. Цементатор сифатида темир скрапи ёки металлик рухх кукини қўлланилади. Рух кукунини қўллаш афзалроқдир, чунки бошқа металлни қўлланилиши, рух купорос эритмаларни шу металлнинг ионлари билан ифлосланишига олиб келади. Рух сульфати эритмаларида темирнинг мажудлиги , миснинг цементациясига салбий таъсир этади, чунки эритмадаги темир ионлари гидрооксидлар кўринишига ўтиб цементатор металл юзасига ўтиради ва мис ионлариннинг цементатор юзасига диффузиясини қийинлаштиради. Бундан ташқари эритмада уч валентли темир ионларининг мавжудлиги чўкган миснинг қайта эришига олиб келиши мумкин. Эритманинг юқори нордонлиги, реакция зонасига H+ ионлари диффузиясини ва чўктирувчи металл эришининг ошишига, олиб келади. Шуларни инобатга олиб, цементация жараёнидан олдин эритмадан Fе3+ ионларини pH 3-3,1 кўрстагичда гидроокисд кўринишда чўктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шуниндек, эритмадаги темирни йўқотиш билан бир қаторда, водород ионларини тикланиб H2 (г) кўринишида чиқиб кетиши, чўктирувчи металлнинг сарфини камайтиради. 1-жадвалда бактериал танлаб эритишда ҳосил бўлган рух купороси ва техник рух купоросининг флотациялаш жараёнида қўлланилганида мис-рухли рудаларни флотацион бойитишда олинган натижалари келтирилган. Қўлланилган рух купороси эритмалардаги рухнинг концентрацияси 23,11 г/л (5,73%) ва 27,87 г/л (6,92%). 1-жадвал Мис-рухли бойитмаларни селектив ажратиб олишнинг натижалари
Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турубдики бактериал танлаб эритиш жараёнини қўллаб линган рух купоросини қўллаб флотация жараёнининг кўрсатгичлари, техник рух купоросини қўллаганда олинган натижалардан фарқ қилмайди. Download 442.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling