1-Маъруза кириш. Фойдали қазилмаларнинг биотехнологияси ҳАҚида


Олимпиада” кони бойитмасининг кимёвий таркиби


Download 442.15 Kb.
bet14/21
Sana16.04.2023
Hajmi442.15 Kb.
#1359341
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
M.da biotexnologiya jarayonlari

4-Жадвал
Олимпиада” кони бойитмасининг кимёвий таркиби

Элементлар

Миқдори, %

Гравитацион бойитма

Флотацион бойитма

Марғимуш

4,75

4,15-4,48

Олтингугурт

23,73

16,34-21,63

Темир

26,76

31,63-35,94

Сурьма

6,25

0,40-1,72

Органик углерод

0,04

0,40-0,68

Олтин, г/т

60,8

182-226,1


5-Жадвал
Олимпиада” кони бойитмасиниг минералогик таркиби

Минераллар

Миқдори, %

Гравитацион бойитма

Флотацион бойитма

Пирротин

33,0

31,0-36,5

Пирит

12,0

5,0-6,0

Арсенопирит

8,0

9,1-10,0

Антимонит

7,0

0,5-1,5

Кварц, алюмосиликатлар ва б.

35,0

47,0-53,0

Олтиннинг асосий миқдори (81-85%) эркин ҳолатда ва минераллар билан боғланган ҳолдадир ва цианлаш йўли билан яхши ажратиб олинади. Арсенопирит ва пирит билан боғланган олтиннинг миқдори эса 9,5-10% дан ошмайди. Пирротин таркибида олтин йўқ. Аммо дастлаби бойитмаларни цианлаш жараёнининг суюқ чиқиндиларида олтиннинг миқдори 24-28 г/т пасаймайди, буни бойитма таркибида антимонитлар мавжудлиги билан тушунтирса бўлади.


Бойитмаларни бактериал танлаб эртиш жараёни 5- ва 6-расмларда келтирилган технологик схема ва аппаратлар занжири схемаси амалга оширилади.

5-расм. “Олимпиада” конининг олтин-марғимушли бойитмаларини бактериал танлаб эритиш схемаси

6-расм. Олтин-марғимушли бойитмаларни бактериал танлаб эритиш саноат қурилмасининг аппаратлар занжири схемаси


1 – қайта янчиш тегирмони, 2- спиралли синфлагич (классификатор), 3- қуюқлаштиргич(сгуститель), 4- хажми 0,8м3 бўлган бўтана тайёрлаш учун чан, 5- бактериал танлаб эритиш чани (D=1,5м, Н=2,2м), 6- қуюқлаштиргич (сгуститель), 7- вакуум-фильтр, 8- нейтраллаш, қайта бўтана тайёрлаш чанлари, 9- ресивер.

Бактериал танлаб эритиш А.ferrooxidans, А.thiooxidans ва Leptospirillum ferrooxidans бактерияларнинг аралашмаси билан олиб борилади. Бактерияларнинг Fe(II) бўйича суюқ фазадаги фаоллиги бактерияларнинг концентрацияси 109-1010 кл/мл бўлганда 2,5 г/лсоатни ташкил этди. Танлаб эритиш 120 соат давом этганда бўтананинг pH кўрстагичиси 2,16 дан 1,4-1,12 гача пасайди, эритмадаги уч валентли темирнинг концентрацияси 40 г/л , марғимушники эса 7,9 г/л гача ошди. Танлаб эритиш жараёнида сульфидли марғимушнинг миқдори 0,12 % га, сульфидли олтингугртнинг миқдори эса 0,14% гача пасайди.

Назорат саволлари:
1. Бактериал танлаб эритиш жараёнининг асосий цикллари?
2. Бактериал оксидлаш жараёнига сульфидли минералларнинг таъсири?
3. Олтин-марғимушли бойитмаларни бактериал танлаб эритиш технологиясини ишла чиқиш босқичлари.
4. Бактериал танлаб эритиш ускунасининг саноат аппаратлар занжири схемасини изохлаб беринг?
5.? Олтин марғимушли руда ва бойитмаларни қайта ишлашнинг принципиал схемасини тушунтиринг?
6. Олтин-марғимушли бойитмаларни қайта ишлаш амалиёти?
Адабиётлар
1. Биогеотехнология металлов. Практическое руководство. ГКНТ, 1989.- 375 с.
2. Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачивание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974. Т.8., с.5-67.
3. Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов. М.: Недра, 1982. 288 с. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974. Т.8., с.5-67.
4. Под редакции Д.И. Скороварова. Кучное выщелачивание при разработке урановых месторождений. М. «Энергоатомздат» 1988г.
5. Каравайко Г.И., Кузнецов С.И., Голомзик А.И. Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд. М., Наука, 1972



Download 442.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling