1-маъруза. Кириш. Режа


АДни ўз-ўзини қўзғатиш орқали тормозлаш


Download 156.3 Kb.
bet14/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

АДни ўз-ўзини қўзғатиш орқали тормозлаш АД ни тормозлашнинг ушбу усули, АД ни тармоқдан ўзилгандан сўнг унинг электромагнит майдони тезда эмас, балки унча катта бўлмаган интервал орасида сўнишига (йўқолишига) асосланган. Бу сўнмаган майдон энергияси ва АД ни махсус уланиш схемаларидан фойдаланган холда уни ўз-ўзини қўзғатиш ва тормозлаш режимини ҳосил қилиш мумкин. Амалиётда конденсаторли ва магнитли деб ном олган тормозлашлар қўлланилади.
Конденсаторли тормозлашда АД 1ни қўзғатиш, конденсатор
2 лар ёрдамида бажарилади (5.3, а-расм).
5.3-расм. АД ни конденсаторли тормозлаш схемаси (а) ва
характеристикалари (б)
Конденсаторлар АД статорига доимий ёки қўшимча контакторлар ёрдамида уланади, бунда улар учбурчак ёки юлдуз схемасида бўлиши мумкин.Сунъий характеристикаларнинг (5.3, б-расм) кўриниши ва жойлашиши, шу билан бирга тормозлаш жадаллигининг интевсивлигини аниқловчи асосий омил (фактор) - бу конденсаторларнинг сиғимидир С (С1<С2 С3). У қанча кўп бўлса, шунча тормозлаш моменти катта бўлади, характеристикаларнинг ўзи эса АД нинг кичик тезликлари соҳасига силжийди.
Магнитли тормозлаш - тормозлашнинг бу тури двигател 2 статори тармоқдан ўзилганда (5.4, а-расм) ва уни контактор 1 лар воситасида қисқа туташтириш ёрдамида амалга оширилади. Двигателда ьамланган электромагнит энергия ҳисобига двигателни қўзғатиш ҳосил қилинади ва унинг валида тормозлаш моменти яратилади.
Ушбу тормозлаш турининг хусусияти унинг тезкорлигидадир, бу двигател магнит майдонининг сўниш вақтини унга катта эмаслиги билан аниқланади. Шунга қарамасдан ҳосил бўладиган тормозлаш моменти керакли даражада катта бўлиб, у электр юритмани жадал тормозлашни таъминлайди.
5.4-расм. АД ни магнитли тормозлашнинг умумий (а) ва
тиристорлардан фойдаланган ҳолдаги (б) схемалари
АД ни амалий жихатдан тормозлаш имкониятлари (двигателни ҳам ишга тушириш ва уни тормозлашни амалга оширувчи) тиристорли ишга тушириш - ростлаш қурилмаларидан фойдаланиш эвазига анча кенгайди.
Двигателни жадал тормозлаш учун тормозлашни комбинациялашган усули ишлатилади, бунда динамик тормозлаш қисқа туташувли тормозлаш билан бирга олиб борилади. Бу усулни ишга туширувчи тиристорли қурилма орқали амалга ошириш мумкин (5.4, б-расм), қурилма двигателни манбага уловчи ва ундан узувчи икки жуфт қарама-қарши параллел уланган VS1-VS4 тиристорлардан ва статор чўлғамларини қисқа туташтириш орқали тормозлашни таъминловчи қўшимча VS5 тиристордан иборат бўлади.
Ҳозирда серияли чиқарилаётган тиристорли ишга тушириш- ростлаш қурилмалари АД ни тормозлашнинг бошқа вариантларини, шунингдек, электромагнит моментини тезкор ортиб кетишини пасайтирувчи тормозлашларни ҳам таъминлайди.

Назорат саволлари


1. АД ни асосий уланиш схемаси бўйича кандай тормозлашни усулларини биласиз.
2. Тескари уланишли тормозлаш қандай хосил қилинади ?
3. Рекуператив тормозлашнинг асосий хусусиятларини айтинг.
4. Динамик тормозлаш нима, унинг характеристикаларини таърифланг

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling