1-маъруза. Кириш. Режа


-МАЪРУЗА Ўзгармас ток моторини ишга туширишнинг андозавий схемалари


Download 156.3 Kb.
bet15/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

6-МАЪРУЗА Ўзгармас ток моторини ишга туширишнинг андозавий схемалари.



  1. Режа
    ЭМТ ва комплексларни автоматик бошқариш электр схемалари, уларнинг турлари.

  2. Ўзгармас ток моторини ишга туширишда, вақт, ЭЮК, ва ток функцияси бўйича бошқариш схемаларининг андозавий бўлаклари. Реле-контакторли бошқариш схемаларини бошқариш электр аппаратларини ҳисоблаш, танлаш ва созлаш.

  3. Ўзгармас ток двигателини ишга тушириш, реверс ва тўхтатишни бошқариш кўпчилик холларда вақт, тезлик (э.ю.к), ток ва йўл функциси бўйича хосил қилинади. Кўрсатилган режимларни амалга оширувчи бир қатор андозавий схемаларни кўриб чиқамиз.

6.1-расм. Двигателни вақт функцияси бўйича ишга тушириш схемаси (а); характеристикалар (б); ўтиш жараёнларининг эгри чизиқлари (в)
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток двигателини вақт функцияси бўйича ишга тушириш схемаси. Ушбу схема (6.1, а-расм) двигателни бошқариш тугмачалари SB1 (ишга тушириш) ва SB2 (тухтатиш) га, двигателни тармоққа уланишини таъминловчи чизиқли контактор КМ1 га ва ишга тушириш резистори Rи.т. ни узиш (шунтлаш) учун керакли тезлатиш контактори КМ2 га эгадир.
Схемада вақт датчики сифатида электромагнитавий вақт релеси КТ дан фойдаланилган. Схема кучланиш U нинг манбасига уланганда, двигателни қўзғатиш содир бўлади ва реле КТ ишга тушиб, контактор КМ2 нинг ғалтаги занжиридаги ўзининг узилувчи контактни узади ва двигателни ишга туширишга тайёрлайди.
Двигателни ишга тушириш тугмача SB1 босилгандан сўнг бошланади, бунинг натижасида контактор КМ1 қувват олади, ва ўзининг бош кучли токли контакти билан двигателни таъминлаш манбасига улайди. Двигател ишга тушириш, токини чегараловчи якор занжиридаги резистор Rи.т .билан тезланишдан бошланади. Шу вақтнинг ўзида, контакторнинг уловчи блок-контакти КМ1 тугмача SB1 ни шунтлайди ва энди уни қўйиб юбориш мумкин бўлади, узувчи блок-контакт КМ1 эса вакт релеси КТ ғалтагининг таъминлаш занжирини узади. Вақт релесининг ғалтаги қувватдан узилгандан кейин бошланадиган вақт интервали tкт тугагандан сўнг, (бу интервал «вақт ушланиши» деб аталади) контактор КМ2 нинг ғалтаги занжиридаги узилувчи контакт КТ уланади, ва контактор КМ2 ишга тушиб, ўзининг бош контакти билан якор занжиридаги ишга туширувчи резистор Rи.т. ни қисқа туташтиради. Шундай қилиб, двигател вақт tкт мобайнида ишга туши-рилганда, у сунъий характеристика 1 (6.1,б-расм) бўйича, резистор Rи.т. шунтлангандан сўнг эса табиий характеристика 2 бўйича тезлашади. Бунда резистор Rи.т. қаршилигининг катталиги шундай танланганки, двигателни улаш дақиқасида занжирдаги ток I ва унга мос келадиган момент М ўзларнининг жоиз даражасидан ортиб кетмайди. , ишга тушириш бошлангандан сўнги вақт  -двигателни айланиш тезлиги tи.т.  давомида ­ I1га тенг катталика эришади, якор занжиридаги ток эса I2 даражасигача камаяди (6.2, в -расм). Rи.т. шунтлангандан сўнг, якор занжиридаги токни I2 дан I1 гача сакрашин хосил бўлади, бунда ток I1 нинг қиймати жоиз даражадан ортмайди. Тезлик, ток ва моментни вақт бўйича ўзгариши экспонента орқали амалга оширилади.
Двигателни тўхтатиш тугмача SB2 ни босиш орқали амалга оширилади. Бу, двигател якорини таъминлаш манбасидан узилишига ва валдаги қаршилик моменти таъсирида уни тўхташига олиб келади. Двигателни тўхташининг бундай усули «эркин югириш орқали тўхтатиш» деб номланган.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling