1-маъруза. Кириш. Режа
Двигател токи ва моментини чегаралаш
Download 156.3 Kb.
|
ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ток ва моментни ростлаш.
- Ўрин жойини ростлаш.
Двигател токи ва моментини чегаралаш. Кўпчилик двигателлар ўзларининг нормал ишлаш шарт-шароитлари бўйича ток ва моментни чегаралашни талаб қилади.
Ўзгармас ток двигателларини ишга тушириш пайтида, уларнинг коллектор-чўтка узелини нормал ишлашини таъминлаш, токни қиймати номинал кўрсаткичдан 2-3 баробар ортиқ бўлган қийматларида чегараланганда амалга оширилади. Токни чегаралаш, юқори қувватли ўзгармас ва ўзгарувчи ток двигателларини ишга тушириш пайтида ҳам зарур бўлади, чунки бундай катта қийматли ишга тушириш токлари манбадаги кучланишини йўл қўйиб бўлмайдиган даражада камайишига сабаб бўлади. ЭЮ моментини чегаралаш эса, ишчи машиналарни ёки механизмларни ижро органлари ҳаракати тўсатдан тўхтаб қолганда (масалан, ер кавланганда, қудуқ пармаланганда, механик узатма қисиб қолинганда ва х.к )- ускунанинг синишини олдини олиш учун керак бўлади. Моментни чегаралаш шунингдек, ўтиш жараёнларида кинематик занжир элементларидаги динамик юкламаларни камайтириш учун ҳам керакдир. Ток ва моментни ростлаш. Баъзи бир технологик жараёнларда (металл прокати, сим ва кабелларни тайёрлаш, қоғоз ва тўқимачилик ишлаб чиқариш) ишчи машиналарининг ижро органлари қайта ишланаётган материал ёки махсулотда маълум бир даражадаги чўзилишни ташкил қилишни талаб қилади. Бу машиналарнинг ижро органлари хосил қилаётган чўзилиш ЭЮ томонидан унга қуйилаётган момент ёки кучланишга пропорционал бўлганлиги учун, двигател токи ва моментини ростлаш орқали чўзилишни ростлаш амалга оширилади. Ток ва моментни ростлаш, тезликни ростлаш сингари, барча холларда сунъий характеристикаларни олиш ва шакллантириш билан боғлиқ бўлади. Ток ва моментни ростлашнинг асосий кўрсаткичи бу аниқликдир. Ўрин жойини ростлаш. Робот ва манипуляторлар, юк кўтариш -транспорт механизмлар, клапанлар, задвижкалар ва шу кабиларда ижро органларининг ўрин жойини ростлаш керак бўлади. Ижро органларининг ҳаракатини бошқа координаталари ростлангандаги каби, бу вазифа ҳам электродвигател валининг ўрин - жойини ростлаш орқали ечилади. Ҳаракат сифати ва аниқлигига талаблар унча юқори бўлмаганда, ЭЮни позициялаш одатда йўл ёки сўнги ўчиртиргичлар ёрдамида амалга оширилади. Позициялашда юқори аниқлик талаб қилинганда эса ЭЮ ҳаракатининг мақбул графиги шакллантирилади. Сифатли ҳаракат графиги билан аниқ позициялаштириш, одатда "ўзгарткич - двигател" ёпиқ системасида амалга оширилади. Download 156.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling