1-маъруза. Кириш. Режа


Двигателнинг рухсат этилган юкламаси


Download 156.3 Kb.
bet4/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

Двигателнинг рухсат этилган юкламаси шундай юклама моментига мос келадики, бунда двигателни қизиш харорати рухсат этилган (жоиз) қийматдан ортмайди. Табиий характеристикада ишланганда, ушбу юклама номинал моментга тенг. Бунда двигателдан номинал ток ўтиб, унинг исиши нормативда бўлади.
Сунъий характеристикаларда ишланганда эса, двигателнинг қизиши асосан ундан ўтаётган ток орқали аниқланганлиги учун, рухсат этилган юклама шундай бўладики, унда двигател токи номиналга тенг ва шунинг учун унинг исиши ҳам нормативда бўлади.
Двигателни қизиши, шунингдек уни совитиш иш шароитларига ҳам боғлиқ бўлганлиги учун, рухсат этилган юкламани бахолашда бу факторни ҳам хисобга олиш керак.
Электр юритманинг асосий координати - унинг тезлигини ростлаш билан бир қаторда кўп холларда двигател токи ва моментини ростлаш ҳам зарур бўлади. Бундай зарурият ижро органи ҳаракатининг тезлашиши ёки секинлашишини ростлаш, двигател ток ва моментни чегаралаш ва қайта ишланаётган материалнинг чўзилишини ростлаш ва бошқа холларда вужудга келади.
Тезланишни ростлаш. Кўплаб ишчи механизмларини, масалан лифтлар, юк кўтариш кранлари, эскалаторлар, конвейерлар ва шу кабиларни ишга тушириш ва тўхтатиш вазифаларини бажаришда тезланишни ва секинланишни керакли талаб даражасида ушлаб туриш лозим бўлади. (J = Jд +Jб б 2/ 2+mvио2/ 2=Jд+Jб/i 2+m ни аниқлаймиз, бунда J - двигател валига келтирилган МУҚ элементларининг инерция моментлариJд - двигател, М1 муфта ва Z1 шестерна инерция моментиJб - Z2 шестерна, М2 муфта ва Б барабан инерция моменти). Юқоридаги ифодага мос равишда, бу ЭЮ томонидан ижро органига қуйиладиган моментни (ёки кучни) ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Двигател моментини ўзгартириш ўз навбатида двигател токини ростлаш ёрдамида бажарилади.


  • Download 156.3 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling