1-маъруза. Кириш. Режа


Download 156.3 Kb.
bet1/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza


1-МАЪРУЗА.
КИРИШ.
Режа
1.Бакалавр тайёрлашда ўқув фанининг ўрни ва аҳамияти.Фанининг мақсади ва вазифалари. Фан ривожининг тарихи.Замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида сифатли махсулот ишлаб чиқаришда ЭМТ ва комплексларнинг тутган ўрни.
2.ЭМТ ва комплексларга талабларни аниқлаш ва иш режимларини оптимал бошқариш. Шу соҳада ўзбек олимларининг олиб бораётган илмий- тадқиқот ишлари ва уларнинг амалиётда қўлланилиши натижалари.
Технологик жараёнларни жадаллаштириш, аниқлигини ошириш, технологияни такомиллаштириш, жараёнларни энергияни исроф қилмасдан олиб бориш электр механик тизимларни (ЭМТ) бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш фанини ўрни ва аҳамиятини белгилаб беради. Турли механизмларнинг самарадорлиги ва тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифатига қўйилаётган юкори талаблар асосан саноат электр юритмаларини автоматлаштириш асосида таъминланиши мумкин. Хамма электр юритмаларнинг машинасозликда 80%, металлургияда 90% дан ортиғи реле-контактор орқали ёки бошқача айтганда электромеханик равишда бошқарилади.
"Электр механик тизимларни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш" ўқув фани электр механик қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллашдаги асосий элементлари бўлган паст кучланишли аппаратларни, элементларни ва ўзгартгич техникасини тузилиши, ишлаш принциплари, классификацияси, созланиши, имкониятлари, афзалликларини ўзлаштирилишига йуналтирилган. Ушбу фанни ўзлаштириш жараёнида талаба ЭМТ ва комплексларни бошқаришнинг андозавий схемалари, электр йули билан бошқариш жараёнининг статик ва динамик режимлари кўрсаткичлари, физик ва математик моделларини тузишни ва уларнинг тахлилини, электр, механик ва энергетик кўрсаткичларини оптимал бошқариш усулларининг назарий асосларини билиши ва улардан фойдалана олиши хамда функционал тизим схемаларини тузиш кўникмаларига эга бўлиши таъминланади. Электр механик тизимларни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш ишлаш асосларини ўрганиш, лойиҳалаш ва уларни саноатда ва ишлаб чиқаришнинг бошқа сохаларида қўллаш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу фан дастурининг бажарилиши талабаларнинг мазкур бакалавр йўналишининг "Андозавий техник мажмуаларни АЭЮлари", "ЭМТни микропроцессорли бошқариш", "Умумсаноат андозавий механизмларнинг АЭЮри" ва "Комплект ЭЮлар ва уларни созлаш" фанларини ўзлаштиришлари учун асос вазифасини бажаради.
"Электр механик тизимларни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш" (ЭМТни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш) фани умумкасбий фанлар туркумига тааллуқли бўлиб, талабалар унн VI ва VII семестрларда ўрганишади.
Ўкув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: ёпиқ тизимларда қўлланиладиган бўйсундирилган бошқаришни билиш; технологик қурилмага узатилаётган механик энергияни электр йули билан бошқаришда ҳосил бўладиган жараёнларга оид кўникмаларига эга бўлиши; статик ва динамик тавсифларини ҳисоблаш ва тажриба йули билан олиш ва тахлил қилиш тажрибасига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқитишдан мақсад - технологик қурилмага узатилаётган механик энергияни электр йули билан бошқаришда ҳосил бўладиган жараёнларга оид назарий ва амалий билимлар бериш йўналиш профилига мос билимлар даражасини таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси - электр механик тизимларни автоматик бошқаришнинг андозавий схемаларини ўқишни, ўзгарувчан ва ўзгармас ток моторли ёпиқ электр механик тизимларнинг моделлари асосида уларнинг статик ва динамик тавсифларини шаклланишини, электр механик тизимларни оптималлаштириш, ростлагичларнинг тузилиш схемасини ва кўрсаткичларини ҳисоблашни ўргатиш талабаларда амалий кўникмалар ҳосил қилишдир.
Фаннинг ривожланиши етакчи олим академик Музаффар Зоҳидхонович Ҳомудхонов номи билан боғлиқ. 50-йиллардаёқ академик М. З. Ҳомудхонов асинхрон электр юритмаларни частотали бошқариш муаммолари долзарблигини аниқлаб, шу йўналиш бўйича илмий ишлар олиб борди. Бунда олим асинхрон двигателни частотали бошқариш иқтисодий жиҳатдан қулайлигини, унинг тезлигини кенг кўламда ростлаш равонлигини оширишнинг ягона усули эканлигини ҳисобга олиб, академик М. П. Костенконинг частотали бошқа­риш қонунини ривожлантирди ва бу йўналиш бўйича мактаб яратиб унга бошчилик қилди. У 1959- йилда «Частотное управление асинхронным электроприводом», 1966- йилда эса шогирд олимлар билан биргаликда «Частотное регулирование скорости электроприводов переменного тока с автоматическим управлением от вентильных преобразователей» номли йирик илмий асарларини чоп эттирди.
Бу асарларда олимлар частотали бошқаришда, тезликни ростлашда ўзгарувчан ток двигателининг тавсифини ҳисоблаш назарияси ва усул­ларини баён қилиб, бу двигател вентилли частота ўзгартгичидан бошқарилаётгандаги статик ҳамда динамик режимларини назарий ва амалий тадқиқ этиш натижаларини келтирганлар. Шу билан бирга автоном инверторларнинг янги схемалари яратилиб, уларнинг хусусиятлари ва қўлланиш кўлами аниқланган. Хозирги кунда хам бу йўналиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 60% дан ортиқроғи иш механизмини ҳаракатга келтирувчи бошқарилучи электр юритмалар томонидан истеъмол қилинмоқда.Саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва бошқа тармоқлармнг барча соҳаларида, турли машина ва механизмлар ҳамда қурилмалардан кенг фойдаланилади. Ҳар қандай механик жараённи амалга ошириш учун механизм ва машинанинг иш органини ҳаракатга келтириш даркор. Бу эса электр механик тизимни кенг тарқалган тури юритма воситасида амалга оширилади, хусусан, электр энергия механик энергияга айлантирилади.
ЭМТ энергияни маълум йўналтирилган мақсадда ўзгартириши керак. Шунинг учун унинг таркибига бу функцияларни амалга оширувчи қурилмалар ва бошқарув воситалари киритилиши зарур. Бу мақсадга электр юритма ёрдамида автоматик бошқарув асосида эришилади. Бу эса замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида сифатли махсулот ишлаб чиқаришда ЭМТни бошқариш ва энергия самарадорлигида тутган ўрни белгилайди. Ишлаб чиқаришдаги машина ва механизмларнинг меҳнат унумдорлиги ва сифатли маҳсулот яратиши ушбу саноат қурилмаларининг автоматлашганлик даражасига бевосита боғлиқдир. Саноат қурилмаларининг автоматлашганлик даражаси ушбу қурилмаларнинг замонавий ва энергетик кўрсаткичлари юқори бўлган техника воситалари билан жихозланиши билан белгиланади. «ЭМТни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш» фани саноат қурилмаларини автоматлаштиришда асосий ўринни эгалловчи электромеханик тизимларнинг ташкил этувчи элементларини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилади.
Бу даврнинг бошланиши бўлиб электр моторлар учун ярим ўтказгичли манбааларни кўлланишидир. Автоматлашган электр юритманинг бу даври учун барча жабҳаларда нафақат ярим ўтказгич техникасини жадаллик билан қўллаш, балки ахборотларни қайта ишлайдиган бошқариш қурилмаларидан фойдаланиш характерлидир. Охирги йилларда авж олиб келаётган электротехника ва электроника соҳасидаги техник ўсиш жараёни электрюритма назариёти ва амалиётида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Бу ўзгаришлар, биринчи навбатда автоматлаштириш воситаларининг техник қисмлари ва элементлари базаларига таалууқли бўлиб, уларни яратиш, ростланадиган электр юритманинг соҳаларини кенгайишига ва ҳажмини ортишига алоқадор бўлган ҳолда, амалда ўзгарувчан ва ўзгармас ток тиристорли электрюритмалари кўринишида тадбиқ этила бошлади.
Назорат саволлари

  1. Ўқув фанининг ўрни ва аҳамияти нима?

  2. Электр механик тизимларга таъриф беринг.

  3. Фаннинг ривожланиши босқичларини айтинг.




Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling