Маъруза -4 ЮҚори кучланили узгичлар ва қИСҚа туташтиргичлар. Паст кучланишли аппаратлар
Download 282.46 Kb.
|
МАЪРУЗА-4
МАЪРУЗА -4 ЮҚОРИ КУЧЛАНИЛИ УЗГИЧЛАР ВА ҚИСҚА ТУТАШТИРГИЧЛАР .ПАСТ КУЧЛАНИШЛИ АППАРАТЛАР. РЕЖА. Қисқа туташтиргичлар Узгичлар Қисқа туташтиргич - бу коммутатсион аппарат бўлиб, электр занжирда сунъий қ.т. ни ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Қисқа туташтиргичлар таъминловчи линиянинг релели ҳимояси таъсирида сунъий қ.т. ҳосил қилингандан сўнг шикастланган трансформаторни узиш учун нимстансияларнинг соддалаштирилган схемалари қўлланилади. 35 кВ ли қурилмаларда қисқа туташтиргичнинг икки қутби қўлланилиб, улар ишга тушганда сунъий равишда икки фазали қ.т. ҳосил бўлади. Нейтрали эрга туташтирилган қурилма (110 кВ ва ундан юқори) қисқа туташтиргичнинг бир қутби қўлланилади (69-расм). КЗ-35 типли қисқа туташтиргичнинг конструксияси 70-расмда кўрсатилган. Қисқа туташтиргичлар юритмаси, кучланиш остида бўлган қўзғалмас контактга эрга туташтирилган пичоқнинг уланишини таъминлайдиган пружинага эга. Юритманинг ишлаши учун реле муҳофазасидан импулс берилади. Узиш қўлда бажарилади. Қисқа туташтиргични улашда ёй ҳосил бўлишини ва аппаратнинг бузилишининг олдини олиш учун, пичоқнинг катта тезликда ҳаракатланишини таъминлаш керак. Ҳозирги конструксияларда қисқа туташтиргични улаш вақти 0,4-0,5 с ни ташкил этади. Улашни тезлатиш учун пичоққа ҳаракатнинг порохли заряднинг портлаш кучини берадиган конструксияли қисқа туташтиргичлар ҳам мавжуд. Узгич ташқи кўриниши жиҳатидан ажраткичдан фарқ қилмайди, лекин унда узиш учун пружинали юритмаси бор. Узгични улаш қўлда бажарилади. Узгичлар, ажраткичлар сингари, бир ёки икки томондан эрга туташтирувчи пичоқларга эга бўлиши мумкин. Мавжуд ОД конструксияларнинг камчилиги бўлиб, уларни узиш вақтининг жуда катталиги ҳисобланади (0,5-1 с). Узгичлар токсизланган занжирни ёки трансформаторнинг магнитловчи токини узиши мумкин, бироқ қисқа туташтиргичнинг ишга тушишидан ҳосил бўлган қ.т. токини узгичлар узиши мумкин эмас, шу сабабли ОД ва КЗ бошқариш схемаларида блокировка мавжуд булиб, у қисқа туташтиргич занжири (61-расм) га ўрнатилган ток трансформатори ТТ орқали ток ўтганда узгични узишига имкон бермайди. Очиқ конструксияли узгич ва қисқа туташтиргнчлар ноқулай об-ҳаво шароитларида (совуқ, музлаш) этарли даражада ишончли ишламаиди. Эксплуататсия вақтида ишламай қолган ҳоллари ҳам кузатилади. Бу конструксиялар ўрнига элегаз билан тўлдирилган ёпиқ камерада жойлашган контакт тизимли узгич ва қисқа таштиргичлар ишлаб чиқарилган. Download 282.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling