Маъруза -4 ЮҚори кучланили узгичлар ва қИСҚа туташтиргичлар. Паст кучланишли аппаратлар


Download 282.46 Kb.
bet6/6
Sana24.12.2022
Hajmi282.46 Kb.
#1055500
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАЪРУЗА-4

Магнитли ишга туширгичлар - бу одатда, уч қутбли контактордан, ўрнатилган иссиқлик релеларидан ва ёрдамчи контактлардан ташкил топган қурилмадир. Улар қуввати 75 кВт гача бўлган уч фазали электр двигателларни бошқариш учун хизмат қилади. Ишга туширгич ПА нинг конструктив ва электр схемаси 54-расмда кўрсатилган. Ишга тушириш кнопкаси Пуск босилганда, тўхтатиш Стоп кнопкаси ва иссиқлик релеларининг ТРП1, ТРП2 ажраладиган контактлари орқали, контактор К (5) нинг ғалтагига ток берилади. Электромагнитнинг якори ўқ О1 атрофида айланиб, ўзак 4 га тортилади. Бунда қўзғалмас контактлар 2 қўзғалувчан контакт кўприги 8 билан туташади. Контактлардаги босилиш пружина 9 ёрдамида амалга оширилади. Бир вақтда ёрдамчи контактлар БК (68-расм, а) туташиб, улар ишга тушириш Пуск кнопкасини шунтлайди. Электрдвигател юклама ортганда иссиқлик релелари 11 нинг иккаласи ёки биттаси ишга тушади, ғалтак занжири ТРП1 ва ТРП2 контактлари орқали узилади. Бунда якор 6 ўзак орқали бошқа ушлаб турилмайди ва ўзининг хусусий оғирлиги ҳамда пружина 7 таъсирида қўзғалувчан тизим контактларни ажратиб, узилган ҳолатга ўтади. Ҳар бир фазада икки марта (икки жойда) узиш ва ёпиқ камера 10 махсус қуримасиз ёйнинг сўнишини таъминлайди. Тўхтатиш Стоп кнопкаси босилганда ҳам ишга туширгич худди контактор каби узилади.
Амортизатсиялайдиган пружина 3 улаш вақтида қўзғалувчан қисмни КЭСкин зарблардан сақлайди. Ишга туширгичнинг ҳамма деталлари металл асос 1 га маҳкамланади.
Двигателни қ.т. дан муҳофаза қилиш учун занжирга сақлагич (предохранител) лар уланган.


СИНОВ САВОЛЛАРИ
1.Қиска туташтиргичларни вазифаси нима?
2. Узгичлар вазифаси нима?
3.Рубилниклар ва переключателларни вазифаси ва конструксияси қандай?
4.Сақлагичларни вазифаси ва конструксияси қандай?
5. Автоматик ўчиргичларини вазифаси ва конструксияси.
6.Контакторлар ва магнитли ишга туширгичларни вазифаси ва конструксияси.
Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling