Маъруза -4 ЮҚори кучланили узгичлар ва қИСҚа туташтиргичлар. Паст кучланишли аппаратлар
Download 282.46 Kb.
|
МАЪРУЗА-4
1. Рубилниклар ва переключателлар
2. Сақлагичлар Икки (уланган, узилган) ҳолатга қўлда ҳаракатлантириладиган ноавтоматик узгич рубилник деб аталади (49-расм, а). Иккита турли занжирларга навбати билан улаш учун хизмат қиладиган рубилник переключател деб юритилади. Рубилник ва переключателлар 500 В гача бўлган номинал кучланишга бир, икки ва уч қутбли қилиб ишлаб чиқарилади. Ёй сўндирувчи қурилмаси бўлмаган рубилниклар токсиз занжирларни узиш ва очиқ узилишлар ҳосил қилишга мўлжалланган. Ёй сўндирувчи қурилмали рубилниклар Ином гача бўлган токни узиш имконига эга. Р ва П (уч қутбли) ёки РО, ПО (бир қутбли) типдаги марказий дастаки рубилник ва переключателлар 100-600 А токлар учун ишлаб чиқарилади. Рубилникнинг ҳамма деталлари изолясион плитага ўрнатилади. Ўтказгичлар олди ёки орқа томонидан уланиши мумкин. Бундай рубилник ва переключателлар билан токни узишга рухсат этилмайди, чунки ҳосил бўладиган ёй қисқа туташувга олиб келиши ёки ишлаётган ходимни куйдириши мумкин. Ричаг билан ҳаракатлан-тириладиган рубилник ва переключателлар (49-расм, б) икки томондан хизмат кўрсатиладиган шчитларда кенг қўлланилади. Бундай рубилниклар ёй сўндирувчи панжарали камера 4 га эга. Юритма марказий (РПС, ППС) ёки ён томондан (РПБ, ППБ) бўлиши мумкин. Номинал токлар катта бўлганда рубилниклар бир неча параллел пичоқларга эга бўлади. Рубилникнинг ҳаракатчан пичоғи билан контактли стойкаси орасида яхши контактни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга (50-расм, а). Ҳозирги пайтда кичик ўтиш қаршилигини таъминловчи чизиқли контакт (50-расм, б) қўлланилади. Деталларнинг ўзини пружиналаииш хоссаси ва махсус пўлат пружиналар 3 ҳисобига контактда сиқиш таъминланади. Рубилниклар ёй сўндирувчи контактлар ёки бир онда КЭСадиган пичоқлар билан таъминланган бўлиши мумкин. Бундай рубилникларни узганда аввал бош контактлар ажрайди, лекин улар орасида ёй ҳосил бўлмайди, чунки ток ёй сўндирувчи контакт орқали ўтади. Сўнгра ёй сўндирувчи контактлар ёки бир онда КЭСадиган пичоқлар ажратилади. Бир онда узиш қуйидагича бажарилади: бош пичоқбилан параллел ҳрлда иккинчи бош пружина билан боғланган бир онда КЭСадиган пичоқ уланади. Узишда аввал контакт стойкадан бош пичоқ чиқади, у пружинани тортади, пружина ўз навбатида бир онда КЭСадиган пичоқни узади. Ёй сўндирувчи камера билан жиҳозланган ўзгармас токникг 220 В ва ўзгарувчан токнинг 380 В га мўлжалланган рубилниклари Ином гача бўлган токларни уза олади, камерасизлари тегишлича 0,2 ва 0,3Ином ни узади. Ўзгармас токнинг 440 В ва ўзгарувчан токнинг 500 В га мўлжалланган камерали рубилниклари 0,5Ином токни уза олади, камерасиз юклама токини узиш рухсат этилмайди. Пакетли ва кулачокли переключателлар бир вақтнинг ўзида бир неча электр занжирларида мураккаб қайта улашлар учун, масалан, бошқариш, ўлчаш ва шунга ўхшаш занжирларда хизмат қилади. Дастакни 45° га буриб занжирлар қайта уланади. Нол ҳолатига ўзи қайтадиган бир ёки бир неча ҳолатларни ушлаб турадиган конструксиялар мавжуд. Бундай переключателдаги контактлар сони 2 дан 32 гача бўлиши мумкин. Сақлагичлар Download 282.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling