Маъруза -4 ЮҚори кучланили узгичлар ва қИСҚа туташтиргичлар. Паст кучланишли аппаратлар


Download 282.46 Kb.
bet4/6
Sana24.12.2022
Hajmi282.46 Kb.
#1055500
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАЪРУЗА-4

1. Автомат ўчиргичлар.
2. Контакторлар ва магнитли ишга туширгичлар


Автоматик ўчиргичлари нормал бўлмаган режимда ишлаётган электр занжирларни автоматик ажратиш ва нормал иш режимларида, кам ҳолларда оператив қайта улаш учун хизмат қилади.
Автоматик ҳаво узгичларида ёйни сўндириш учун махсус муҳит қўлланилмайди, у ҳавода ўчирилади, шунинг учун улар ҳаво ўчиргичлари деб юритилади.
Қутблар сонига қараб автоматлар бир, икки ва уч қутбли бўлади.
Ишлаб кетиш вақти тср бўйича, яъни текшириладиган параметр (ток, кучланиш, ҳарорат) белгиланган қиймат (автоматнинг курилмаси) дан ортиш моментидаги вақтдан контактларнинг ажраш моментигача бўлган вақтга қараб қуйидагиларга бўлинади: нормал автоматлар тср=0,02-0,1 с; ушлаш вақтини 1 с гача ростловчи селектив автоматлар; тез таъсир қилувчи автоматлар тср ≤ 0,005 с.
Автоматларни турли ушлаш вақти т1<т2<т3 га ўрнатиш йўли билан, селектив автоматлар тармоқларни селектив муҳофазалаш имконини беради.
Тез таъсир қилувчи автоматлар тармоқдаги токларни чеклаш имконини беради, чунки улар занжирни тармоқдаги қ.т. токи иу миқдорга этмасдан олдинроқ узади.
Автоматлар кучланиши ўзгарувчан токда 660 В гача ва ўзгармас токда 440 В гача бўлганда 6000 А гача токлар учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилади.
Автоматларнинг узиш қобилияти 200-300 кА гача этади.
Ҳар қандай автоматда қуйидаги асосий элементларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ёй сўндирувчи тизимли контактлар; юритма; эркин ажратиш механизми; ажраткичлар; ёрдамчи контактлар.
Автоматларнинг контактлари узоқ вақт қизимасдан номинал токларни ўтказиши ва қ.т. токларини узишда ёй таъсирига чидаши керак. Биринчи шартга мувофиқ, контактларни ўтиш қаршилиги унча катта бўлмаган солиштирма қаршилиги кичик материалдан, иккинчи шарт бўйича эса ёй таъсирига чидайдиган материалдан тайёрлаш керак. Иккала талабни бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин бўлмаганлиги учун икки жуфт - бош 1 ва ёй сўндирувчи 2 контактлар қўлланилади (51-расм). Нормал режимда токнинг асосий қисми мис, кумуш ёки уларнинг қотишмасидан тайёрланган бош контактдан ўтади. Узилганда аввал асосий контактлар ажрайди, лекин занжир узилмайди, чунки токнинг ҳаммаси ёй сўндирувчи кортактлар занжирига ўтади, сўнгра ёй сўндирувчи контактлар ажрайди ва уларда электр ёй ҳам сўнади. Узиладиган токлар 30 кА дан ошмаса ёй сўндирувчи контактлар мисдан, катта токларда эса волфрамдан, унинг қотишмасидан ёки металлокерамикадан тайёрланади. Бу контактлар конструксияси бўйича осон алмаштириладиган қилиб тайёрланади.
Автоматнинг ёй сўндирувчи тизими автоматни ўчиришда ҳосил бўладиган ёйни сўндириш учун хизмат қилади. Пўлат пластинкали (узун ёйни қисқа ёйларга бўлиш эффекти) ёй сўндирувчи камералар кенг қўлланилади. Узиладиган ток катта бўлганида ёйни тор тир-қишда сўндириш эффектидан фойдаланишга асосланган буйлама-тирқишли ва лабиринт-тирқишли камералар ишлатиладн. Ёйни камерага тортиш магнитли пуфлаш билан амалга оширилади. Қамера материали юқори ёй турғунлигига эга бўлиши керак.
Автоматларнинг юритмалари қўл билан ёки узоқдан бошқарилувчи бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда улаш даста 12 ни бураш билан амалга оширилади. Иккинчи ҳолда электромагнит 13 ёки махсус электр двигател ёрда-мида юритмага таъсир этилади. Пневматик юритмадан фойдалавдш ҳаммумкин. Автоматларни узиш, эркин ажратиш механизми ишга тушганда узувчи пружиналар 17 (52-расмда) таъсирида амалга оширилади.
Еркин ажратиш механизми (52-расм) автоматни вақтнинг исталган моментида ўчиришни таъминлайди, шунингдек, ёқиш жараёнида ҳам ўчириш лозим бўлса, уни амалга оширади. У шарнирли боғланган ричаглар 14 ва 15 ҳамда таянчлардан иборат. Улаш пайтида ҳаракат даста 12 дан ричаглар 14 ва ва 15 орқали контактли ричаг 16 га узатилади, бу ричаг аввал ёй сўндирувчи 2 ни, сўнгра эса бош -контактлар 3 ни туташтиради. Автомат уланганда, 14 ва 15 ричаглар «ўлик» ҳолатга ўтади, таянч уларнинг пастга ҳаракатланишига йўл қўймайди. Агар улаш вақтида қисқа туташув мавжуд бўлса, унда ажраткич 8 таъсирида механик боғланиш 11 ричаглар 14 ва 15 ни шарнирли бирикма 04 бўйича «синдиради» ва узувчи пружина 17 таъсирида контакт тизим чапга сурилади, даста 12 орқали уланишга куч берилишнга қарамай, бу тизимда ўчирилиш амалга ошади.
Ажраткичлар - бу электромагнит ёки биметалл механизмлар бўлиб, улар занжирнинг берилган параметрини назорат қилади ва параметр белгиланган қийматидан ошиб кетганда автоматни ўчиради. Биметалл (иссиқлик) ажраткич 5 тармоққа шунт 6 орқали уланган қиздиргич 7 дан иссиқлик олади. Турли чизиқли кейгайиши коеффитсиентларига эга бўлган икки металлдан ташкил гопган биметалл пластинка қизиганда эгилиб, эркин ажратиш механизми ричагини синдирувчи тортқи 11 га куч беради. Иссиқлик ажраткич ёрдамида ўтаюкланишдан муҳофаза қилинади. Ишлаб кетиш вақти ўтаюкланиш токига боғлиқ: ток қанча катта бўлса, биметалл пластинка шунча тез қизийди ва узиш тезроқ амалга ошади. Иссиқлик инерсияси катта бўлганлиги сабабли иссиқлик ажраткичлар электр двигателларнинг ишга туширувчи токлари таъсирини сезмайди.
Максимал алфаткич 8 ғалтак ва ўзакдан иборат. Ғалтакдан қ.т. токи ўтганда ўзак ричаглар 14 ва 15 ни синдирувчи куч ҳосил қилади, бу ҳол автоматнинг ўчишига олиб келади. Максимал ажраткичнинг ишлаб кетиш токини ростлаш (бошқариш) мумкин.
Максимал ажраткич токка боғлиқ бўлган ёки унга боғлиқ бўлмаган вақтни ушлаб туриш (вақт видержкаси) механизми билан таъминланган бўлиши мумкин. Бундай ажраткичлар селектив муҳофазалаш имкониятини беради.
Кучланиш ҳаддан ташқари пасайганда автоматни ўчирадиган минимал ажраткич 9, шунингдек, автоматни масофадан кнопка КУ билан ўчириш учун мустақил ажраткич 10 қўлланилиши мумкин.
Автомат бир ёки бир неча ажраткичларга эга бўлиши мумкин.
Ёрдамчи контактлар (блок-контактлар) бош контактлар билан механик боғланган бўлиб, бошқариш, сигнализатсия ва блокировкалаш занжирларида қўлланилади.
Электростансия, нимстансия, саноат курилмалари ва турмушда турли конструксиядаги автоматлар ишлатилади.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling