Маъруза -4 ЮҚори кучланили узгичлар ва қИСҚа туташтиргичлар. Паст кучланишли аппаратлар


Контакторлар ва магнитли ишга туширгичлар


Download 282.46 Kb.
bet5/6
Sana24.12.2022
Hajmi282.46 Kb.
#1055500
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАЪРУЗА-4

Контакторлар ва магнитли ишга туширгичлар
Контакторлар - бу узоқдан таъсир этадиган аппаратлар бўлиб, нормал иш режимидаги электр занжирларни кўп улаш, ва узиш учун хизмат қилади. Контакторлар 3-4000 А токка кучланишининг ўзгармас токида 220, 440, 650, 750 В ва ўзгарувчан токида 380, 500 ва 660 В га мўлжаллаб ишлаб чиқарилади ва соатига 600-1500 марта улаш имконини беради. Контакторларнинг айрим махсус сериялари соатига 14000 мартагача улаш имкониятини беради.
Контакт тизими электромагнит ёрдамида уланадиган электромагнит контакторлар энг кўп қўлланилади.
Контакторлар бош контактлар тизими, ёй сўндирувчи қурилма электромагнит тизим ва ёрдамчи контактлардан ташкил топган. Контакторнинг ишлаш принсипини шартли схемаси бўйича қўриб чиқамиз (53-расм). Электр схемасидан кўринадики (53-расм, а), контакторнинг бош контактлари К двигател Д занжирига уланган, ғалтак эса ёрдамчи контактлар БК ва бошқариш кнопкаларининг ишга тушириш Пуск тўхтатиш Стоп орқали бошқариш занжирига кетма-кет уланган.
Контакторнинг конструктив схемада (53-расм, б) ўзак 14 га ўрнатилган ғалтак 15 даги кучланиш узилган ва ҳаракатланувчи тизим пружина 11 таъсирида нормал ҳолатга келган моменти тасвирланган. Контактлар 2 ва 7 орасида ҳосил бўладиган ёй изолясион тўсиқлар 4 билан камера 5 да сўнади. Ёй камерага магнит тизим ҳосил қилган магнит майдон ҳисобига тортилади ва у бош занжирга кетма-кет уланган ғалтак 16 дан, пўлат ўзак 1 ва қутб учликлар 17 дан ташкил топган. Камеранинг чиқишида, камера ташқарисига ионлашган газларнинг чиқишига тўсқинлик қиладиган ёй сўндирувчи панжара 3 ўрнатилган.
Контакторни улаш учун ғалтак қисмасига ишга тушириш кнопкаси Пускни босиш йўли билан кучланиш берилади. Ғалтакда магнит оқим Ф ҳосил бўлади ва у якор 10 ни ўзакка тортади. Якорда ҳаракатланувчи контакт 7 маҳкамланган бўлиб, у қўзғалмас контакт 2 га теккандан кейин, унинг устида сирпанади ва контактлар сиртидаги оксид плёнкани бузади. Қонтактларда босиш пружина 8 ёрдамида ҳосил бўлади. Кумушдан тайёрланган контакт устқўймалар 6 ўтиш қаршилигининг минимал бўлишини таъмиилайди. Айрим ҳолларда устқўймалар ёйга чидамли металлокерамикадан тайёрланади. Контактор уланган вазиятда ўзининг ғалтаги уланган ҳолда ушлаб турилади. Контактор улангандан сўнг ёрдамчи контактлар 12 (БК) ишга тушириш кнопкаси Пускни шунтлайди, шунинг учун ишга тушириш кнопкасининг ажралиши ғалтак 15 (К) занжирини узмайди.
Якор 10 да темирдан тайёрланган номагнит қистирма 9 бўлиб, у ўзакдаги қолдиқ 4 индуксиядан ҳосил бўладиган тортиш кучини камайтиради. Шундай қилиб, ғалтак 15 дан кучланиш олинганда якор «ёпишиб қолмайди». Бошқариш занжиридаги кучланиш анча камайганда, шунингдек, у йўқолганда контактор автоматик равишда узилади.
Замонавий контакторлар ёпиқ пластмасса корпусда (КТУ серияси) ишлаб чиқарилади. Контакторлар қурилмани нормал бўлмаган режимлар (ўтаюкланиш, қ.т. токлари) дан муҳофазалай олмайди, шунинг учун улар автоматик бошқариш схемасида нормал бўлмаган режимни сезадиган ва электромагнит ғалтакнинг занжирини узадиган махсус реле билан биргаликда қўлланилади.

Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling