1-Маъруза Кириш


Экологиянинг назарий асослари


Download 5.03 Mb.
bet2/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи

Экологиянинг назарий асослари


Экология деганда организмларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан алоқадорлигини ўрганадиган биологик фан тушунилади.
Экологик таълимнинг бош мақсади аҳолининг барча қатламларида, жумладан, олий таълим талабаларида атроф муҳитни асраш муаммоларига онгли муносабатни шакллантиришдан иборат.
Табиатни муҳофаза қилиш деганда, барча авлодлар эхтиёж-ларини ҳисобга олган табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни мусаффо холда сақлашга қаратилган, илмий асосда амалга ошириладиган маҳаллий ва халқаро тадбирлар мажмуаси тушунилади. Экология табиатни муҳофаза қилишнинг назарий асоси ҳисобланади.
Экология атамасини фанга биринчи бўлиб, немис олими Эрнест Геккель 1866 йили киритган. Бу атамани мазмуни (грекча “ойкос”- уй, яшаш жойи, “логос” фан). Э.Геккел (1834-1919) «Экология – организмларнинг ташқи муҳит билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги фандир», деб таъкидлаган.
Классик экология, мазмунан “табиат иқтисодиёти” деган тушунчани англатади. Экологиянинг вужудга келишида Ч.Дарвин (1809-1882) нинг эволюцион таълимоти катта рол ўйнади. Экология алоҳида фан сифатида ХХ асрнинг бошларига келиб шаклланди. Дастлаб ўсимлик ва ҳайвонлар экологияси, кейинчалик инсон экологияси ва ижтимоий экология вужудга келган.
Тирик табиат қандай тузилган, қандай қонунлар асосида мавжуд ва ривожланади, инсон таъсирига қандай жавоб беради - буларнинг барчаси экологиянинг предмети ҳисобланади.
Ватанимизнинг мустақилликка эришиши экологик муаммоларни ҳал қилиш, инсоннинг табиатга бўлган муносабатини янги босқичга кўтариш имконини берди. Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш масаласи тинчликни сақлашдан кейинги ўринда турадиган энг долзарб муаммолардан биридир. Атрофимиздаги табиат миллионлаб йиллар давомида юзага келган ҳамда ўзининг мураккаб қонунларига риоя қилган ҳолда яшайди. Ана шу табиат билан инсон ўртасида мураккаб мувозанат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси азалдан ўз табиатининг гўзаллиги билан оламга машҳур бўлган ва бу ҳудудда қадимдан чорвачилик, деҳқончилик, суғориш иншоотларини қуриш, балиқчилик, ипакчилик, пахтачилик ва асаларичилик соҳалари ривожланган.
«Аждодларимиз ўзлари яшаган масканни ички ва ташқи душманлардан ҳимоя қилганлар, унинг табиатини асраб авайлаганлар, доим авлодларга озод ва обод Ватанни қолдириш учун ҳаракат қилганлар. Улар ўзларини табиатнинг фарзандлари деб билганлар. Бу авлодларимиз Маҳмуд Қошғарий, Беруний, Хоразмий, Форобий, Жайхуний, Абу Али ибн Сино, Бобур асарларида яққол кўзга ташланади» [3].
Алломаларимиз табиатдаги мавжуд мувозанатни бузмасликка катта эътибор берганларки, бугунга келиб бундай қараш экология тушунчасининг асосига айланди.
«Табиат - бу тирик организмдир: у ҳар бир бузилган ери учун инсондан шафқатсиз ўч олиши мумкин».
Ҳозирда атроф-муҳитни сақлаш, соғломлаштириш энг долзарб муаммолардан биридир. Дунёнинг барча минтақаларида йирик саноат марказлари, транспорт воситалари атроф-муҳитни ифлослантираёт-гани, катта-катта ўрмонларнинг кесилиб тугатилаётгани, денгиз ва океанлар заҳарланаётгани, ҳайвонот ва ўсимликлар оламидаги турларнинг тобора камайиб бораётгани сир эмас.
Сайёрамизда ҳар йили ташқи муҳитга 70 млн.м3 заҳарли газ, 50 млн.тонна метан, 13 млн.тоннага яқин азот оксидлари чиқарилмоқда, океанларга 10 млн.тонна нефт ва нефт маҳсулотлари, сув ҳавзаларига 32 км3 ифлос саноат сувлари қуйилмоқда, 11 млн. гектар ўрмон кесилмоқда ва ёниб кетмоқда.



Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling