1-маъруза. «Компьютер лингвистикаси» фанига кириш Режа


Download 20.8 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi20.8 Kb.
#1493462
  1   2   3
Bog'liq
1-maruza


1-маъруза.
«Компьютер лингвистикаси» фанига кириш
Режа
1. Компьютер лингвистикаси фанининг юзага келиш асослари.
2. Комютер лингвистикаси ва математик лингвистика.
3. Компьютер лингвистикаси фанининг текшириш объекти, мақсад ва вазифалари.
4. Компьютер лингвистикаси ва классик тилшунослик.
Тил система сифатида айнан математиканинг ўзидир.
Математика аниқ фан бўлиб, формулалар муносабати
орқали реаллашади.Тил ҳам математика сингари аниқликни
талаб қилади ва унда икки ёки ундан ортиқ элементларнинг
ўзаро муносабати бир бутунликни ташкил этади.
Берёзин
Таянч сўз ва иборалар: тил алгебраси, математик лингвистика, компьютер лингвистикаси, машина таржимаси, метатил, сунъий тил, дескриптив, квантитатив, мулоқотнинг оптимал модели, анализ, синтез, НЛП, инженер лингвистикаси, генерация, тилшунослик ва адабиётшунослик соҳаларида компьютердан унумли фойдаланиш, тилларга ўқитиш, билимларини баҳолаш, матнларни таҳрир қилиш, табиий тилларнинг математик модели, ўзбек тилининг компьютер услуби, матнлар корпуси, электрон луғат, тезаурус.
Маълумки, тилшунослик фани ХИХ (1816 йилда) асрда мустақил фан сифатида шаклланди. Шундан бошлаб у турли аспектларда, йўналишларда ривожланиб келмоқда. Кейинги йилларда барча фанлардаги каби тилшуносликда ҳам икки фаннинг „чорраҳасида« (кесишувида) юзага келган фанлар жадал ривожланмоқда. Жумладан, ана шундай фанлар сирасига социолингвистика (социология ва тилшунослик), психолингвистика (психология ва тилшунослик), этнолингвистика (этнография ва лингвистика), нейролингвистика (неврология ва тилшунослик), математик лингвистика ва компьютер лингвистикаси фанларини киритиш мумкин. Бундай ҳолни бошқа фанлар доирасида ҳам кузатиш мумкин: биохимия, астрофизика, математик физика, математик логика каби.Буни фанлар тизимида бир неча фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги, интегратсияси деб баҳолаш лозим бўлади.

Download 20.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling