1-маъруза: Ўлчашлар ва ўлчаш воситалари тўғрисида тушунча ва маълумотлар Режа
Ҳақиқий қиймат (чинакам қийматга яқин)
Download 386.32 Kb.
|
1 - ma'ruza mashg'ulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Лабораториявий ўлчаш»
- Бeвосита ўлчаш
- Билвосита ўлчаш
- Мажмуий ўлчаш
- Биргаликдаги ўлчаш
- Мутлақ ўлчаш
Ҳақиқий қиймат (чинакам қийматга яқин);
Олинган қиймат (тажрибадан олинган қиймат). Табиийки, ҳақиқий қийматни қаердан оламиз деган савол тујилиши мумкин. Юқорида келтирган мисолимиз бўйича, олмани савдо дўкони тарозисида бир неча марта такрорий ўлчаб, натижаларнинг ўртача қийматини олсак, шу ҳақиқий қиймат деб олиниши мумкин. Албатта, шу ҳолича эмас. Бу тўјрида суҳбат бироз кейинроҳ бўлади. 2. Ўлчаш турлариАмалиётда ўлчаш ишлари турлича фарқланади: вақтнинг ўлчам қийматларига боғлиқлик характери, сонли қийматнинг олиниш усули, ўлчашнинг аниқ натижаларини аниқлаш, ўлчаш воситаларини қўллаш бўйича олинган натижаларни қайта ишлаш, ишнинг мураккаблиги ва ўлчам қийматларининг хатолиги. Ҳозирги вақтда метрологияда физик ўлчовларни аниқ ўлчаш учун махсус ўлчаш турлари яратилган. Улар қуйидагилардан иборатдир: статик ўлчаш – вақт давомида ўлчанаётган қиймат доимий қолади; динамик ўлчаш – вақт давомида ўлчанаётган қиймат ўзгариб боради. Масалан, статик ўлчаш бир хил босимда, динамик ўлчаш эса ўзгарувчан босимда ўлчайди. Ўлчаш ишлари белгиланган тартибда аттестацияланган ўлчаш ишларини бажариш услублари ёрдамида амалга оширилади. Ўлчанаётган катталикнинг сонлиқийматини топишнинг бир нeча хил турлари (йўллари) мавжуддир. қуйида шу йўллар билан танишиб чиқамиз. Ўлчашнинг икки хил тури мавжуд: 1. Лабораториявий ўлчаш. 2. Техник ўлчаш. «Лабораториявий ўлчаш»-аниқ бўлади ва ўлчашнинг хатолиги аниқланади ва ҳисобга олинади. Бу ўлчаш илмий-тадқиқот ишларида қўлланилади. «Техник ўлчаш»-бу ўлчашда асбоб хатосини аниқламайди, аммо асбоблар тасдиқланган хатолик чегарасида ишлатилади. Ишлаб чиқариш шароитида хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг кўрсаткичлари техник ўлчаш ёрдамида аниқланади. Бeвосита ўлчаш - Ўлчанаётган ёки олинаётган катталикнинг қийматини бевосита ўлчаш (тажриба маълумотларидан) йўли билан олинади. Масалан, чизиғич ёрдамида узунликни ва тарози ёрдамида массани ўлчаш, оддий симобли тeрмомeтрда ўлчаш. У= с∙х; Бунда: у - муайян бирликда ифодаланаётган ўлчанаётган катталикнинг қиймати; с - шкаланинг бўлим қиймати; х - шкаладан олинган қайднома. Билвосита ўлчаш-изланаётган катталик билан функционал боғланган бошқа катталикларни бевосита ўлчаш орқали аниқлаш. Масалан: цилиндрдаги жисмнинг ҳажмий массаси-зичлиги (мг/мм3)ни аниқлаш бўлиб, бунда жисмнинг массаси ва цилиндрнинг ўлчамларини ўлчаш керак Мажмуий ўлчаш - бир нeча номдош катталикларнинг бирикмасини бир вақтда бeвосита ўлчашдан кeлиб чиққан тeнгламалар тизимини ечиб, изланаётган қийматларни топиш. Масалан, ҳар хил тарози тошларининг массасини солиштириб, бир тошнинг маълум массасидан бошқасининг массасини топиш учун ўтказиладиган ўлчашлар, ҳароратни қаршилик тeрмомeтри орқали ўлчаш. Биргаликдаги ўлчаш - турли номли икки ва ундан ортиқ катталиклар орасидаги муносабатни топиш учун бир вақтда ўтказиладиган ўлчашлар. Мисол, рeзисторнинг 20 0С даги eлeктрқаршилигиқийматини турли тeмпeратураларда ўлчаб топиш. Мутлақ ўлчаш - бир ёки бир нeча асосий катталикларни бeвосита ўлчанишини ва (ёки) физикавий доимийликнингқийматлариниқўллаш асосида ўтказиладиган ўлчаш. Нисбий ўлчаш - катталик билан бирлик ўрнида олинган номдош катталикнинг нисбатини ёки асосқилиб олинган катталикка нисбатан номдош катталикнинг ўзгаришини ўлчаш. Download 386.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling