1. маъруза матни 25-мавзу. Молия бозорлари ва институтлари


 Молия бозорларида банкларнинг фаолияти ва роли


Download 319.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana24.09.2023
Hajmi319.35 Kb.
#1687027
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
pzaes9kJM1hs0Q6UVN5J5DAfRN2ormVgH3Ug8O98

 
2. Молия бозорларида банкларнинг фаолияти ва роли 
 
Умуман олганда, банк – бу молиянинг маҳсус фаолият соҳаси 
бўлиб, молия бозори орқали пул ресурсларини жамлаб, уларни 
иқтисодиётнинг турли самарали субъектларига манфаатли тақсимлайдиган 
алоҳида молиявий институт ҳисобланади. Бунда банк пул ва молиявий 
инструментлар ёрдамида ўзи билан боғлиқ шахслар (кредиторлар, эгалари-
инвесторлар, жорий операцион ҳизматидан фойданувчи мижозлар, кредит 
олувчилар, шериклари) рискларини маълум (келишилган) ҳақ эвазига қабул 
қилиб олади ва жамланган рискларни манфаатли (фойда олиш ва фойда 
билан таъминлаш мақсадида) диферсификациялаш асосида профессионал 
бошқаради. Молия бозорида бундай фаолиятни иҳтисослашган юридик шахс 
мақомига эга бўлган турли мулкчилик шаклида тузилган банклар амалга 
оширади. Бунда банклар тижорат ташкилотлари сифатида маълум рискларга 
мойил бўлганликлари сабабли, улар молия бозори орқали ўз рискларини 
бошқарадилар.
Банклар фаолиятининг механизми, ҳосса ва хусусиятлари эвазига 
молия бозори таркибида алоҳида сегмент – банк капитали ва ҳизматлари 
бозори фаолият юритади ва ривожланади. Бунда улар кредит, пул воситалари 
билан боғлиқ операциялар институтлари, молиявий ресурслар ва 
инструментлар аккумулятори ва мос равишда йирик инвестициялар манбаи, 
институционал инвестор, профессионал эмитент ва воситачи сифатида 
намоён бўлади. Башқача қилиб айтилганда, банклар молия бозорининг пул, 
валюта ва кредит (банк капитали) сегментида тегишли операцияларини 
бажаради, фонд инструментлари сегментида эса қимматли қоғозлар билан 
боғлиқ молиявий ҳизмат, эмиссион ва инвестицион операцияларни амалга 
оширади. Бундан ташқари банклар ўз фаолиятлари доирасида кўчмас мулк 
бозорида ва ипотекавий ҳизматларни ҳам кўрсатади.
Кўриниб турибдики, банклар суғурта компаниялари ва инвестиция 
институтлари билан бир қаторда молия бозорининг профессионал, ўта зарур, 
фойдали ва энг салмоқли қатнашчиларидан ҳисобланади.
Айтилган операциялар негизида давлат (марказий) банки ва тижорат 
банклари ўзаро боғлиқликда банк тизимини ҳосил қилиб, марказий банк 
1
Ваҳобов А.В., Жумаев Н.Х, Бурханов У.А. Халқаро молия муносабатлари.-Т.: Шарқ, 2003.-бб.347-370. 


бошчилигида молия бозори орқали иқтисодиётда кредит-пул (монетар) 
сиёсатини юритади. Бу эса молия бозорининг рисксизлилик, жалбдорлилик, 
барқарорлик, молиявий ҳавфсизлик даражасини кўтаришга, самарали 
инвестицион ҳажмини ва жараёни сифатини оширишга ҳизмат қилади.
Шундай қилиб, банклар умуман иқтисодиётда, хусусан молия 
бозорида қуйидаги ролларни бажаради:
- монетар сиёсатни таъминловчи институтлар;
- иқтисодиёт субъектларига кредит, пул воситалари билан боғлиқ 
операциялар бўйича профессионал ҳизматлар кўрсатувчи институтлар;
- молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи;
- институционал инвестор (белгиланган тартибда);
- қимматли қоғозлар чиқарувчи (белгиланган тартибда);
- фонд бозорида профессионал ҳизмат кўрсатувчи институт.
Айтилганларни халқаро банк тизими ривожланиши тенденциялари 
асосида кўриш мумкин
2
.
Ҳозирда ривожланган мамлакатлардаги банклар операциялари ва 
даромадининг 80 фоизига яқин миқдори қимматли қоғозлар бозорида 
шаклланмоқда. Даромадининг қолган қисми эса традицион банк 
операцияларидан ҳосил бўлмоқда. Бу ҳолатни инвестиция банклари 
фаолияти мисолида кўриш мумкин.
Инвестиция банки – бу асосан қимматли қоғозлар билан боғлиқ 
операцияларга иҳтисослашган кредит-молия институти. Унинг мақсади: 
молия бозорлари орқали қўшимча пул маблағларини жалб қилиш, ўз 
мижозларини (жумладан давлатни) узоқ муддатли кредитлаш.
Инвестиция банклари мумтоз маънодаги банклардан фарқланиб, оддий 
банкларга ўҳшаш кўп турдаги банк операцияларини бажармайдилар. Одатда 
уларни инвестицион банкирлар деб номлашади. Бунда уларнинг қимматли 
қоғозлар бўйича молиявий воситачи (қимматли қоғозларни чиқариш ва 
жойлаштирувчи ҳамда улар билан боғлиқ савдо операцияларини амалга 
оширувчи) сифатидаги фаолияти назарда тутилади.
Замонавий инвестиция банки ҳозирда на фақат фонд бозорларида 
қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни бажаради, балки 
компанияларни бирлаштирилиши (ютиб борилиши) ва ўзаро бирлашишини 
ташкиллаштириш, ипотекани ва венчур капиталини бошқариш билан ҳам 
шуғулланади.
Айтиш жоизки, Ғарб мамлакатлари қонунлари ва статистикасида барча 
молиявий институтларни уларнинг асосий функциялари бўйича фарқланади. 
Лекин амалиётда эса борган сари тижорат ва инвестиция банклари орасидаги 
фарқ йўқолиб бормоқда. Бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкинки, масалан, 
АҚШдаги тижорат банклари қонунчилик (1933 йилдаги Гласс-Стигал ва 
қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунлар) билан ўрнатилган тўсиқларни 
четлаб ўтиб, ўз фаолиятларини универсаллаштириш йўлида банк 
2
Ваҳобов А.В., Жумаев Н.Х, Бурханов У.А. Халқаро молия муносабатлари.-Т.: Шарқ, 2003.-бб.347-370;
Максимо В.Энг, Фрэнсис А.Лис, Лоуренс Дж.Мауер. Мировые финансы.-М.: ИКК «ДеКА», 1998.-736 с. 


холдингларини, инвестиция корпорацияларини тузганлар ва фонд бозорида 
билвосита фаол қатнашганлар. Кўп йиллик бундай самарасиз чекловчи 
тажрибадан кейин ҳозирда (2001 йилдан бошлаб) АҚШ банкларига фонд 
бозоридаги қўйилган тўсиқлар олиб ташланган.
Инвестиция банклари турли мамлакатларда маълум хусусиятларга эга. 
Масалан, Буюк Британияда – турли профилли инвестиция компаниялари, 
савдо банклари. Бунда савдо банклари оддий банк операцияларидан ташқари, 
акциядорлик компаниялари, пенсия фондари, суғурта компаниялари 
қимматли қоғозларини бошқариш билан ҳам шуғулланади.
Францияда эса бизнес-банклар, инвестиция уйлари, Германияда – 
инвестиция жамиятлари, Японияда – траст-банклар ва шаҳар банклари мисол 
бўла олади.
Ҳозирда дунёнинг энг йирик инвестиция банклари қуйидагилар 
ҳисобланади
3
: HSBC Holdings (Буюк Британия), Chase Manhattan Corp
(АҚШ), Credit Agricole Group (Франция), Citicorp. (АҚШ), Bank of Tokyo-
Mitsubishi (Япония), Deutsche Bank (Германия), Bank America Corp. (АҚШ), 
ABN AMRO Bank (Голландия), Sumitamo Bank (Япония), Dai-Ichi Konquo Bank 
(Япония) ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, банкларнинг молия бозоридаги фаолият турларини 
қуйидагича тизимлаштириш мумкин.
1. Банклар молия бозорининг қуйидаги сегментларида фаолият 
юритадилар: валюта, қимматли қоғозлар, пул-кредит (жумладан ипотека 
кредитлари), қимматбаҳо металлар ва тошлар (жумладан санъат асарлари).
2. Кўчмас мулк бозорида воситачи, риелтор, ишончли бошқарувчи 
(траст), ипотекавий инвестор сифати фаолият кўрсатади.
3. Валюта бозорида: дилер ва брокер (трейдер, жумладан валюта 
оператори). Бунда спот ва муддатли бозорларда иштирок этади.
4. Пул-кредит бозорида: пул ҳисоб рақамлари ва пул воситалари 
(чеклар, карточкалар ва ҳ.к.) бўйича мижозларга операцион ҳизмат кўрсатиш; 
кредит бериш ва олиш; бўлак кредиторларнинг кредит траншлари бўйича 
оператор бўлиш ва ҳ.к.
5. Қимматли қоғозлар бозорида: эмитент (эмиссияланувчи ва 
эмиссияланмайдиган турлари бўйича); институционал инвестор (ўзининг 
инвестицияларини 
бошқариш 
бўйича) 
ва 
коллектив 
инвестор 
(мижозларининг инвестицияларини бошқариш бўйича); профессионал 
институт (брокер, трайдер, дилер, андеррайтер, траст, консалтинг, клиринг, 
депозитарий, трансфер-агент ва ҳ.к.).
Молия бозорида санаб ўтилган фаолият турларини универсал банклар 
амалга оширади.

Download 319.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling