1 маъруза мавзу: Бинолар тугрисида умумий маълумотлар. Режа: Кириш


Download 0.76 Mb.
bet5/7
Sana06.02.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1169661
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- маъруза БИНОЛАР Т

Деразалар хоналарга ёруғлик, қуёш нури тушиши ҳамда хоналарни шамоллатиш учун хизмат қилади. Улар дераза ўрни, дераза кесакиси ва дераза тавақаларидан иборат бўлади.
Эшиклар хоналарни бир-бири билан боғлайди, шунингдек бинога кириш ва ундан чиқиш йўли ҳисобланади. Улар девордаги ёки парда девордаги эшик ўрни, эшик қутиси (кесакиси) ва тавақасидан иборат бўлади. Турар-жой биноларида булардан ташқари бошқа констурктив элементлар, яъни дахлиз, айвон, эшик усти соябони ва бошқалар ҳам бўлиши мумкин.
Эксплуатация ва санитария-гигиена шартларини таъминлаш учун бинолар, санитария-техника ва инженерлик қурилмалари билан жиҳозланади. Буларга иситиш қурилмалари, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, вентиляция, канализация, аҳлатни чиқариш, газлаштириш, энергия билан таъминлаш, телефонлаштириш ва бошқалар




1.2-расм. Юк кўтарувчи ғиштли деворлардан иборат биноларнинг асосий конструктив элементлари:
1 — пойдевор таги; 2 — ертўла қаватлараро ёпмаси; 3 — пойдеворлар; 4 — шип;
5 — пастки қаватлараро ёпма; 6 — подполье; 7 — пардадевор; 8хусусий масса, одамлар ва асбоб-ускуналар дан тушаётган юк; 9 — қаватлараро ёпма; 10 — бўйлама ички девор; 11 — девор; 12 — дераза проеми; 13 — бўғот (карниз); 14 — чордоқ қаватлараро ёпмаси; 15 — чордоқ; 16 — стропила тўсини; 17 — том қопламаси; 18 — дудбурон қувур; 19 — зонт; 20 — конёк прогони; 21 — подкос; 22 — устунча (стойка); 23 — конек; 24 —том дарчаси; 25 — қор; 26 — бўғот; 27 — мауэрлат; 18 дераза переплети; 29 — эшик; 30 — криль­ца; 31 — пойпеш (цоколь); 32 — ертўла; 33 — грунт намлиги.
Архитектура фани ўз таркибига турар-жой, жамоат ва саноат бинолари бўлимларини қамрайди.
Фанни ўқитишдан мақсад –- талабаларни бино ва иншоотлар конструкциялари, уларнинг ҳажмий-режавий ечимлари билан бевосита боғланган ҳолда ўргатишдир.
Фаннинг вазифаси
– талабаларни Республикамизда ва хорижда бунёд этилаётган, янги қурилиш йўналишларига асосланган, замонавий техник билимлар натижасида қурилаётган турар-жой, жамоат, саноат биноларини архитектуравий конструкциялар тизими асослари билан қуроллантириш; --талабаларни қурилиш техникасининг асосий муаммолари билан таништириш; --талабаларда биноларни лойиҳалаш ва архитектуравий конструкцияларни қўллашда мантиқий фикрлаш, тасаввур этиш қобилиятларини ривожлантириш - - архитектуравий лойиҳалаш жараёнида конструктив лойиҳалаш амалиёти соҳасида олинган билимларни чуқурлаштириб уларни тадбиқ қилиш.
Архитектура – бу ўта мураккаб ва кўп қиррали тушунчадир. Аввало бу инсонларнинг моддий эхтиёжларига хизмат килувчи турли туман бино ва иншоотлар куринишидаги моддий борликларни ифодалайди. Бундан ташқари архитектура алохида санъат тури бўлиб инсонларнинг эстетик завқланишига хизмат килади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling