1 маъруза мавзу: Бинолар тугрисида умумий маълумотлар. Режа: Кириш


Download 0.76 Mb.
bet6/7
Sana06.02.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1169661
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- маъруза БИНОЛАР Т

«Архитектура » сузининг аник таржимаси мавжуд эмас, у кадим грекча «архитектон» сузидан олинган булиб, бош курувчи маъносини англатди.
Қурилиш амалиётида икки тушунча, яъни “бино” ҳамда “иншоот” тушунчаси мавжуд. Жамиятнинг моддий ҳамда маънавий эҳтиёжларини қондириш учун қишилар томонидан бунёд этилган ҳамма қурилмалар иншоот дейилади.
Кишиларнинг фаолиятига мўлжалланган ва мослаштирилган, ички сунъий фазога – бўшлиққа эга бўлган ер усти иншоотлари бино деб аталади.
Амалий иш фаолиятида фойдаланиладиган биноларга алоқаси бўлмаган иншоотлар инженерлик иншоотлари деб аталади. Бундай иншоотлар тўғонлар, кўприклар, телевизион минора, тунеллар, метро тўхташ жойлари, дудбуронлар, сув ва дон маҳсулотлари сақланадиган катта идишлар ва ҳ.к., фақат техник вазифаларни бажаришга мўлжалланган бўлади.
“Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашда ўқитиладиган асосий фанлардан бири “Саноат ва фукаро бинолари архитектураси” фанидир. Бу фан “Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналиши бўйича тайёрланадиган бўлажак қурувчиларга ва педагогларга турли вазифаларга мўлжалланган бино ва иншоотларни лойиҳалашнинг меъморчилик асосларини, лойиҳаланадиган бинолар ва иншоотларнинг ҳажмий–режавий ечимларини уларда қўлланиладиган қурулиш конструкциялари билан узвий боғлиқ ҳолда ўргатади. Мазкур фанни ўрганиш давомида талабалар республикамизда ва хорижий мамлакатларда кенг қўлланилаётган замоновий қурилиш конструкциялари ҳамда уларнинг ривожланиш анъаналари билан танишадилар.
Яқин ўтмишда ҳам бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш масаласи билан бир киши, одатда меъмор (архитектор) шуғулланар эди. Фан ва техника ривожланиб, бинолар ўлчамлари йириклашиб, ундаги конструктив ечимлар ва жиҳозлар мураккаблашиб борган сари, биноларни лойиҳалаш ва қуриш билан боғлиқ бўлган турли–туман меъморий ва мухандислик масалаларини бир киши ҳал этиш мумкин бўлмай қолди. Ҳозир бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда мутахасисларнинг йирик жамоалари – архитекторлар ва турли ихтисосли мухандислар иштирок этмоқдалар.
Лойиҳалаштириш жараёнида архитектор бўлғуси бинонинг планини, унинг ҳажмий–фазовий композициясини тузади, иншоотнинг меъморий, бадиий, керак бўлса, ижтимоий–сиёсий қиёфасини яратади. Замонавий қурувчи эса архитектор тузган бино ёки иншоот ҳажмий–план ечимини қурилиш материаллари ва конструкциялар ёрдамида руёбга чиқаради, конструкцияларни мустаҳкамликка, устиворликка ва бошқа эксплуатацион талабларга ҳисоблайди.
Лойиҳалаш ва қурилишда иштирок этувчи барча мутахасислар бир–бирларининг иш фаолияти тўғрисида зарур ҳажмда маълумотга эга бўлишлари керак. Айниқса, архитектор билан қурувчи ўртасидаги яқин ҳамкорлик, ҳамфикрлик жуда катта ахамиятга эга. Архитектура, қурилиш амалиёти ва қурилиш техникасининг ривожланиши бир-бирига боғлиқ ҳолда амалга ошади. Янги самарали қурилиш материаллари ва конструкциялар, қурилиш техникаларининг яратилиши янги типдаги бинолар пайдо бўлишигасабаб бўлади ёки аксинча.
Замонавий конструкциялар ва уларнинг тараққиёт йўналиши материалнинг мустаҳкамлик хусусиятларидан ва конструкция шаклларидан мумкин қадар ҳар томонлама ва оқилона фойдаланишга асосланган. Бунга эришиш учун қурувчи, айникса, қурувчи-педагог етарли билимга ва амалий куникмаларга эга бўлиши керак.
Биноларнинг функционал жиҳатлари, инсоннинг ҳордиқ чиқариши ва меҳнат қилиши учун яратилган суньий муҳитнинг сифати уларнинг конструктив ечимига боғлиқ. Бу муаммони ҳал қилишда ҳам архитектор ва қурувчиларнинг яқин ҳамкорлиги талаб этилади. Шунинг учун қурувчи-педагог меъморчилик асосларини билиши, унинг йўналишларини тушуниши зарур. Шундагина қулай, кўркам ва тежамли бино ва иншоотлар яратишдек ижодий масалаларни муваффақият билан ҳал этиш мумкин.
Бинолар ва иншоотлари қурилиши бўйича қурувчи, лойиҳачи ёки касбий таълим бўйича педагог бўладиган талабаларда бинолар ва иншоотларни меъморий конструктив лойиҳалаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида, ўқиш жараёни давомида назарий билим олиш билан бир қаторда турар-жой ёки жамоат биносининг меъморий конструктив лойиҳалар (курс лойиҳалари) бажариш режалаштирилган.
Мамлакатимизнинг келажаги қурилиш ва қурилиш техникасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бу соҳа ҳамма вақт ҳукуматнинг диққат эътиборида туради.
Собиқ СССР даврида якка тартибда қуриладиган уй-жойлардан ташқари барча бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш давлат лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилар эди. Республикамиз мустақилликка эришиб иқтисодиётда бозор муносабатлари ривожланиши билан қурилиш соҳасида ҳам ҳиссадорлик жамиятлари, ширкатлар ва хусусий қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсата бошлади. Лекин қурилиш ишларини механизациялаш асосида индустриал усулларда бажариш, типлаштирилган ва стандартлаштирилган қурилиш конструкциялари ва буюмлардан фойдаланиш ўз аҳамиятини йўқотмаслиги кўриниб турибди.
Ҳозирги пайтда республикамизда катта қувватли қурилиш индустрияси мавжуд. Деярли ҳар бир шаҳарда йиғма темирбетон конструкциялари ишлаб чиқариладиган заводлар, уйсозлик ва қурилиш материаллари комбинатлари ишлаб турибди. Бу эса оммавий қурилишда йирик ўлчамли конструкциялардан фойдаланиш асосий йўналиш эканлигини кўрсатади.
Кейинги йилларда республикамизда ғишт ва енгил бетонлардан майда девор блоклари ишлаб чиқариш бир мунча кўпайди. Аҳоли томонидан яккаҳол уй-жой қурилишида пахса, хом ғишт, синч ва гувала қаторида бу материаллар кенг қўлланилмоқда. Шахсий уй-жойлар қурилишида қаватлар сонининг кўпайиши, уйларда яратиладиган қулайликлар даражасининг ортиши кузатилмоқда.
Жамоат биноларини қурилиши соҳасида ҳам кескин ўзгаришлар юз бермоқда. Авваллари қуриладиган йирик жамоат бинолари ўрнига унча катта бўлмаган савдо-тижорат, хусусий умумий овқатланиш муассасалари қурилиши кўпаймоқда. Шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ва марказлари меъморий композициясининг шаклланишида уларнинг роли ортиб бориши кузатилмоқда.
Ўқув муассасаларининг янги турлари пайдо бўлмоқда. Замонавий ком-пьютерлар, ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланган гимназиялар, лицейлар, колледжлар қурилмоқда. Маданий-оқартув муассасалари бажарадиган функциялар кўлами кенгаймоқда, тубдан ўзгармоқда.
Собиқ СССР тузуми даврида ўзини оқлаган гигант саноат корхоналари қурилиши ҳозирги даврда ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотмади. Ҳозирги чет эл сармояларини жалб қилган ҳолда яратилган қўшма корхоналар, масалан, Асака шаҳрида қурилган енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган завод, Қоровулбозорда қурилган нефтни қайта ишлаш заводи, автобуслар ва юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқараётган СамарқандАВТО корхоналари ва шу кабилар бу фикримизга далилдир. Шу билан бирга тез фурсатларда ишга туширилиши мумкин бўлган кичик корхоналар, цехлар қурилишини кенгаймоқда.
Ўзбекистонлик қурувчилар олдида мавжуд саноат корхоналарини кенгайтириш ва реконструкция қилишдек муҳим вазифалар турибди. Реконструкциянинг янги қурилишга нисбатан иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги қурилиш амалиётида ўз исботини топган.
Ҳозирги даврда хорижий мамлакатлардаги архитектура ва қурилиш амалиёти соҳасида эришилган тажрибалар ва ютуқларни ҳар тамонлама ўрганиш, улардан фойдалиларини кенг кўламда республикамизда қўллашни йўлга қўйиш жуда муҳим.
Ўзбекистонда қурилиш бўйича илмий-текшириш институтлари мавжуд. Янги типдаги турар-жой ва жамоат бинолари яратилмоқда. Бунда халқимиз турмушидаги ўзгаришлар ўз аксини топмоқда. Қурилишнинг ривожланиши билан отроф муҳитни муҳофаза қилишни узвий боғлиқ ҳолда ҳал этиш муҳим ва долзарб масаладир. Бунга этиборни кучайтириш лозим.
Ўзбекистон худуди тоғлар ва текисликлар, чўллардан иборат ям-яшил воҳаларга бой. Зилзила содир бўлиш эҳтимоли катта ва грунтлари ўта чўкувчанлик ва бошқа алоҳида хусусиятларга эга худудлар мавжуд. Республика ҳудуди учун иқлимий, зилзила ва бошқа турдаги худудлаштириш хариталари ишлаб чиқилган. Лойиҳачи архитектор ва қурувчининг вазифаси – лойиҳаланадиган бинолар учун барча шароитларни ҳар томонлама ўрганиш ва уларнинг энг оқилона ечимларини топишдир.
Маърузалар матнларининг мазкур қисмида асосий эътибор “Архитектура” фанинг майда элементлардан қилинадиган турар-жой биноларини лойиҳалашга бағишланган мавзуларни ёритишга қаратилган.
Марказий Осиё кадимий масканлардан хисобланиб, Дуне санъати ва адабиёти тараккиётига муносиб хиссасиникушиб келган. Шунингдек бу улкада яратилган меъморчилик дурдоналари хам жахон халклари меъморчилигиорасида муносиб уринга. Жумладан сомонийлар макбараси,Минораи Калон, Хужа Ахмад Яссавий хонакохи, Самарканд, Бухоро, Хива, Шахрисабз ва бошка катор шахар меъморий ансамбллари узининг бадиий ифодаси, сержилолиги билан кишилар диккатини тортиб келмокда. Бу ердажуда кадамзамонлардан бошлаб сугорма дехкончиликнинг вужудга келиши катор шаха рва кишлокларнингбунёд этилишига шароит яратди. Табиий иклим ва географик шарт – шароит хамда имкониятларни хисобга олиб шу ер иклим шароитига мос тушадиган шахарсозлик анъаналари, бинолар турлари, курилиш ансамбллари бунёд этилди. Жуда кадим замонлардан тог тоши, хом гишт ва пахсадан нафис тарзда безатилган тарихий обидалар ва меъморий шаклларарпо этилди. Гарчи бу улка ёгочга бой булмасада, ундан устун, тусин, токи каби курилмалар ясаш йулга куйилади, гоят нафис уймакорлик элементлари ишлаб чикилади. Кейинчалик пишик гишт куллаб ток равок ва гумбазостикурилмаларининг бенихоя турли туман шакллари ишлаб чикилдики уларни урганиб чикиш Яна бир неча йилларни талаб этади. Айникса сирланган сополгаштчалар уйлаб топилгандан кейин парчин, кошин ва кошинбуруш санъати алохида тараккиёт чуккисига кутарилди. Геометрик уйгунлаштириш ва мутаносибликни куллаш туфайли гузал иморатлар барпо этилди. Тураржой биолари барча шароитларини хисобга олган бино турларини келтириб чикарди. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Урта Осиёга булган тажавузкорлик ва унинг Россия томонидан босиб олиниши бу улка табиий тараккиётинибир кадар секинлатди. Айникса булиб утган инкилоб махаллий меъморчиликни умумий колок совет колипига солди. Мустакилликка эришгач Узбекистон Республикаси узининг тарихий меросига булган муносабатини тубдан узгартирди, хорижий мамлакатлар билан кенг доирада алокаларни йулга куйди, миллий мафкура асосларини ишлаб чиқди, хамда ижтимоий-иқтисодий реформаларни олиб боришда бир катор ютукларга эришилмоқда. Ушбу катта узгаришлар архитектуранинг ривожланишига хам катта хисса кушди. Курилишнинг янги ижтимоий пойдевори ва замонавий курилиш материаллари архитекторларнинг уз фаолиятларига булган муносабатларини узгартирди. Архитекторлар узларининг асосий вазифалари сифатида замонавий иншоотларнинг янги архитектуравий шаклларини излашда деб билиб, бунинг учун мавжуд барча воситалардан фойдаланмокдалар. Бирок XXI аср узбек архитектурасининг тугилишига сабаб булган асосий мухит- бу тарихий мерос ва миллий анъаналардир. Кадимий узбек курувчиларининг бой тажрибалари хозирда курилиш худудининг табиий-иклим шароитларини хар томонлама эътиборга олишда ёрдам бермокда. Сунгги 10 йиллар ичида Ўзбекистон архитектураси уз миллийлигини қўлга киритиш томонга караб катта кадам ташлади. Бунга мисол килиб шу йиллар давомида барпо этилган куплаб иншоотларни курсатишимиз мумкин. Мустакиллик йиллари мобайнида Тошкент маркази таниб булмас даражада узгариб кетди. Хозирда Мустакнллик майдони худди кайтадан .тугилаётгандек, бу ерда Мустакиллик байрам ва бошка тантанали байрамлар нишонланмокда Майдоннинг бир кисми «Хотира» меъмориал комплеси учун ажратилган. Халклар Дустлиги Сарой ва миллий боғ ўртасида эса хар йили Навруз байрами кенг нашонланади. Тошкентдаги Амир Темур музейи (1995) мафкуравий ахамиятга эга жамоат биноларидан бири булиб, унинг архктектуравий шаклига миллий анъаналаримизнинг таъсири борлиги куриниб туради. Маъмурий бинолар архитектурасидаги классик услуб Тошкент Хокимияти биноси(1996) ва Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси (1997) биноларига хосдир. Бу биноларнинг иккаласи хам кенгайган гумбазлар билан ёпилган булиб, уларнинг интеръери миллий архитектура анъаналарига хос булган ёгоч уймакорлиги, ганч ва наккошлик композициялари билан безатилган. Янги Ўзбекистон архитектурасида корпоротив усул хам пайдо булди. Бу усул бизнес билан боглик булган биноларга хосдир. Бундай биноларга «Интерконтиненталь» мехмонхонаси, бизнес марказ ва Узбекистон миллий банкини мисол килиб курсатиш мумкин. Шунингдек бу услубни Пушкин кучасидаги бизнес марказ биноларида, Халклар Дустлиги майдонидаги биноларда, банклардаэ турли офис ва кайта тикланаетган объектларда яккол куриниб турибди. Тошкент шахрининг эски шахар кисми Корасарой, Сагбон, Фаробий, Навоий, Лабзак кўчаларининг реконструкцияси натижасида умуман узгача тус олди, Юнусобод ва Эски шахар кисмини бирлаштирувчи янги йуллар курилди. Юнусобод йули метросининг ишга туширилиши, «Шератон» , «Меридиан» мехмонларининг, «Узбекистон» «Ёшлик» мехмонхоналарининг рекокструкцияси хам эсда коларли ходисалардир. Узбекистоннииг тарихий шахарларида янги мехмонхоналар курилди: Бухородаги «Бухоро», Самарқанддаги «Афросиёб» ва бошка катта ва кичик мехмонхоналар мехмонхона сервиси инфраструктураси сезиларли даражада узгартирди. Ресубликада маданий иншоотларининг ривожланиши эса республика рахбариятининг доимий гамхурлигидан далолат беради, Горький номидаги Рус драма театри, Узбекистон Миллий театри, Тошкент Давлат консерваторияси , «Туркистон» концерт зали ана шулар жумласидандир. Республика маданий хаётидаги йирик воқеалар сифатида Самарканд вилоятидаги «Ал Бухорий» меъмориал мажмуасини, Кува ва Фаргонадаги «Ал Фаргоний», Самарканддаги «Мотрудий», Термиздага «Алпомиш», Урганчдага «Жалолиддин Мангуберди» меъмориал мажмуаларини фахр билан тилга олиш мумкин. Архитектура ёдгорликлари ва маданий меросни сақлаш ва тиклаш сиёсати доирасида улкан реставрация ишлари олиб борилди. Самарканддаги Бибихоним мачити, Бухородаги Минораи Калон узининг архитектуравий чиройини яна кайта тиклади. Самарканддаги Шохи Зинда, Бухородага Чор Бакр, Термиздага Султон Саодат меъмориал ансамбли, Тошкентдаги Каффол Шоший мақбаралари хозирда кайта тикланяпти. Спорт иншоотлари курилишига хам катта эътибор қаратилмокда. НБУ стадиони, Олимпия сузиш бассейни, «Жар» спорт мажмуаси, замонавий теннис кортлари, 3000 томошабинга мулжалланган ёпик универсал теннис майдони фикримизнинг далилидир. Ўзбекистонда Саноат архитектураси хам тез суръатларда ривожланяпти. Андижонда автомобил заводи курилди. Бухоро нефт тортиш заводи курилиши тугалланди, Ургенчдаги қанд заводи, Фаргонадаги тукув фабрикалари курилишлари хам тугалланди. Усиб келаётган ёш авлод замонавий талабларга жавоб берувчи янги биноларда таълим олмокда. Согликни сақклаш объектлари курилишида хам куплаб ишлар амалга оширилди. Замонавий Узбекистон архитехтурасида ана шундай ривожланиш жараёни хозирги кунда хам жадал суръатларда давом этмокда.
1.2. Классификация.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling