1 маъруза мавзу: Бинолар тугрисида умумий маълумотлар. Режа: Кириш


Download 0.76 Mb.
bet3/7
Sana06.02.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1169661
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- маъруза БИНОЛАР Т

Узоқ муддатлилик даражаси бўйича, яъни конструктив элементларни талаб қилинадиган эксплуатацион сифатларини сақлаш қобилиятлари бўйича қурилиш нормалари ва қоидаларига (ҚМҚ) кўра бинолар IV даражага бўлинади:

I- хизмат даври 100 йилдан ортиқ;
II- хизмат даври 50 йилдан 100 йилгача;
III- хизмат даври 20 йилдан 50 йилгача ва
IV - хизмат даври 5 йилдан 20 йилгача мўлжалланган бинолар.
Бино асосий конструктив элементлари
Бино структураси алоҳида ва ўзаро боғланган конструктив қисм ва элементларни ўз ичига олади ва уларни учта гуруҳга ажратиш мумкин:

  • Бинонинг ҳажмий-режавий таркибий қисми (қават, алоҳида хоналар,асосий бўлувчи деворлар оралиғидаги бино қисмлари), бу бинонинг функционал вазифасига мослигини таъминлайди;

  • Бинонинг конструктив қисмлари (пойдевор, деворлар, пардадеворлар, ёпмалар, том);

  • Қурилиш маҳсулотлари – бинонинг конструктив қисмларини ташкил этувчи элементлар (ғиштлар, панеллар, плиталар, колонналар ва ҳ.к.).



Бинонинг ички фазовий кенглиги алоҳида ҳажмларга, яъни қават ва хоналарга бўлинади. Бино ички ҳажми турли вазифаларга хизмат қилувчи фазовий ячейкалардан ташкил топади. Ҳажмий режавий ечим бу бинода хоналарнинг жойлашув тизимини ифодалайди. Фазовий ячейка эса ҳажмий –режавий элемент деб юритилади.
Қават – бир хил сатҳда жойлашган битта ёки хоналар гуруҳидан иборат бўлади. Қаватлар горизантал йўналишда ёпмалар орқали бўлинади ва бинода жойлашувига кўра қуйидаги турларга бўлинади: ер усти – хона поли сатҳи ер сатхидан юқоридаги бўлган ҳол; ертўла – пол хона баландлигининг ярмидан кўп қисмида жойлашган ҳол; ярим ертўла (цоколь қават) –пол ер сатҳидан пастда. Лекин хона баландлигининг ярмидан юқорида жойлашган ҳол. Мансарда – бино томи остида жойлашган яшаш қавати. Чардоқ – ёпма ва том оралиғидаги яшаш мумкин бўлмаган қават. Ертўла – биринчи қават ёпмаси ва пойдевор плитаси орали0идаги яшаш ёки яшаш мумкин бўлмаган қават.Техник қават – муҳандислик жиҳозлари ва коммуникация тизими жойлашувига мўлжалланган қават.
Хона (помещение) – бино ичида ҳамма томондан ўралга фазовий кенглик (яшаш хонаси, аудитория, коридор, санузел и т. д.). Қаватда хоналар бир биридан вертикал конструкциялар деворлар ва пардадеворлар орқали бўлинади.
Бинонинг конструктив қисмлари.

1 расм. Бинонинг конструктив қисмлари.

Бино мураккаб объект бўлиб, кўплаб элементлардан ташкил топади. (рис. 1 – 2), состоящим из множества элементов. Бинонинг юк кўтарувчи асосини ўзаро боғланган тўсиқ ва юк кўтарувчи элеменлар ташкил этади ва улар бинонинг умумий устворлиги ҳамда бикрлигини таъминлашга хизмат қилади. Бинонинг барча конструктив қисмлар вертикал (ташқи, ички ва ташқи деворлар) ва горизонтал (пойдевор плиталари,ёпмалар, том) элементларга бўлинади ва турли вазифаларни бажаради.





Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling