1-маъруза мавзу: материалшунослик фанининг предмети ва мазмуни. (1 соат)


Download 145.67 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi145.67 Kb.
#1548503
1   2   3
Bog'liq
1-МАЪРУЗА

Материалшунослик ва КМ фанининг

ривожланиш тарихи
Тарақийётнинг дастлабки тош ,бронза ва ниҳоят темир даврларида ҳар бир даврнинг ўзига яраша материаллари пайдо бўлиб, давр мезонини белгилаган. Инсонлар дацаввал тош ва суяк материалларини макон ва қурол учун ишлатганлар. Тошни қайта ишлаб қурол ясаганлар. Бу қуроллардан ов ҳамда ёрни қайта ишлайдиган қуроллар сифатида фойдаланганлар.
Аста-секинлик билан ёғочни, терини ва қум-тупроқни (лойни) қайта ишлаш сопол саноати яратила борди. Сопол саноатининг тараққиёти борган сари касб буюмларни ишлаб чиқаришга имкон яратади. Бронза даврига келиб, тош қуролларининг аҳамияти ёъқола бошлади ва металлургия саноати вужудга кела бошлади. Металл қотишмаларнинг таркибини ўзгартириш орқали унинг хоссаларини бошқариш мумкинлиги маълум бўлди ва бу жараён амалиётда қўлланила борди. Темир даврига келиб, мавжуд бўлган ишлаб чиқариш кучлари тараққиётга тўсқинлик қилиб қолди. Осиёда, Ўрта ёр денгизи атрофида Хитой территорияларида илк бор металларни қайта ишлайдиган корхоналар вужудга келди. Шундай қилиб, темир ёритиб тозалашда пуфлаш учун ҳаводан фойдаланиш эса суюқлантирилган металлар температурасини осиш имконини беради. Натижада металл қўшимчалардан тўла тозаланиб, унинг сифати яхшихиланади, металл ишлаб чиқаришда пица кўмир ўрнига коксланадиган кўмирдан фойдаланилади. Бу эса - давр талаби ишлаб чиқаришни кескин ошириши натижасида вужудга келди. Коклаш технологиясининг кашф этилиши металлургия саноатини тез ривожлантирди.
Пўлат олишнинг янги-янги усуллари кашф этилди. Англияда аввал Г.Бессемер (1856), сўнгра С.Томас (1878), Франтсияда эса П.Мартен (1864) каби ихтироcхилар пўлат олишнинг янги усулларини яратишди.

    1. Материал ҳақида тушунча. Материалшуносликдаги муаммолар

XVIII аср охири ХIХ аср бошларига келиб машинасозлик жуда тараққий этиб кетди. Бу эса металларни кўплаб ишлаб чиқаришни талаб қиларди. Материалларни ишлаб чиқариш даражасини ошириш, бу соҳадаги олдинги ютуқларни умумийлаштириш ҳамда бу соҳа учун янги илмий асослар яратишни талаб қилди. Натижада ХIХ асрга келиб "Материалшунослик ва КМ" фани машинасозликда махсус фанга айланди. Айниқса материалшунослик ва КМ фанининг яратилши ва тараққий этишида қуйидаги олимларнинг ҳиссалари ғоят каттадир. М.В.Ломоносов материалларга хос бўлган ялтироқлик ва плациклик хоссаларини тасвирлаб беради ва талабдаги зарур хоссали қотишмалар ҳосил қилиш ёълларини топди. Д.И.Мёнделеев металлардан қотишмалар ҳосил қилиш ёълларини яратди. П.П.Аносов 1831 йилда металлар цруктурасини ўрганиш учун микроскопдан биринчи бўлиб фойдаланди ва уни амалда тадбиқ этди. У углероди кам бўлган газ муҳитида углеродга тўйинтириш ёки семёнтитлаш методини кашф этди. Олимнинг юқори сифатли пўлатлар ҳосил қилишдаги буёъқ хизматлари катта ва муҳим аҳамиятга эга бўлди. П.П.Аносовнинг ицеъдодли шогирдлари: Д.К.Чернов, А.Р.Лавров, Н.В.Калакутский ва бошқалар муваффақиятли давом эттирдилар. Д.К.Чернов фазалар ўзгариши ҳақидаги назариясини яратди. Шунингдек пўлатларнинг хоссалари фақат унинг кимёвий таркибигагина эмас, балки уларнинг тузилишига ҳам боғлиқлигини амалда исботлади. Д.К.Чернов критик вазиятнинг пўлат таркибидаги углерод миқдорига боғлиқлигини аниқлади ва темир-углерод қотишмалари ҳолат диаграммасини тузиш асосини яратиб беради. Бу фаннинг ривожланишига немис олими А.Ледебур металлар цруктураси тушунчаси, инглиз физиклари Ф.Лавес ҳамда В.Юм-Розёрининг янги типдаги фазаларни кашф этилиши ҳам таъсир қилди. А.А.Бочвар ишқаланишга чидамли (антифриктсион) янги қотишмалар тайёрлаб, уларга нисбатан қўйиладиган зарур ва асосий талабларни белгилаб беради. Пўлатларни пайвандлаш мумкин эканлигини Н.Н.Бернардос ва Н.Г.Славянов илмий асосда исботлаб беради. Икки электрод ўртасида ёй ҳосил қилиш кашфиёти эндиликда одамлар манфаати учун ишлатила бошланди. А.М.Бутлёров 1881 йилда оламшунимул кашфиётни амалга оширди. Жисмларнинг кимёвий тузилиш назариясини кашф этди. Бутеровнинг бу назарияси асосида қуйи молекулали органик кимёвий моддалардан полимерлар олиш мумкинлиги исботлади.


Асримизнинг 40 йилларига келиб, илмий техника жуда ривожланиб кетди Материалшунослик ва КМ фани катта ютуқларга эришди. Бу даврда бир қатор материаллар кашф этилди. Юқори ўтказувчанликка эга бўлган янги материаллар, ярим ўтказгичлар, сунъий олмос ҳамда углерод асосида бошқа материаллар кашф қилинди. Шу йилларда бизнинг мамлакатимизда суюқ металлни тўхтовсиз қуйиш технологияси, пўлат ишлаб чиқаришнинг кислородли конвертор усули амалга қўлланила бошланди. Материаллар мустаҳкамлигини оширишнинг янги усуллари кашф қилинди. Термик ишлов таъсирида плацик деформатсияланиш, яъни термик механик ишлов усули, коррозиябардошҳ, оловбардош ҳамда махсус хоссаларига эга бўлган қотишмалар кашф этилди. П.А.Ребиндр томонидан кашф қилинган, юза активлигини оширувчи моддаларнинг қаттиқ юза молекуляр таъсир этиш механизми эса янги интенсив технологияларни яратишга асос солди.
Ҳозирги илмий техника тараққиёти пухта ва енгил материалларни ишлаб чиқаришни тақозо этади. Материалшунослик ва КМ фани олдига янги вазифалар турли компонентлардан иборат бўлган композитсион материалларни ишлаб чиқаришнинг илмий асосларини яратишдан иборат. Чунки машина механизмларининг янги концруксиялари олдига уларда қўлланилган материалларнинг солиштирма ўгирлигини камайтириш, тезликни ошириш, ишлаб чиқариш жараёнининг эқолоғик тозалигини таъминлаш, концруксиянинг ишлаш муддатини ошириш каби талаблар қўйилмоқда.


    1. Download 145.67 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling