Унификация - стандартлаштириш шакли булиб, икки ёки ундан ортиқ ҳужжатларни (техник шартларни) бирлаштиришдир ва бу ҳужжат билан регламентланган буюмни истеъмолда ўзаро алмаштириш мумкин бўлганлиги, албатта, назарда тутилган бўлиши керак.Бошқача қилиб айтганда, унификация- бу бир хил функционал йуналишда бўлган бир турдаги деталь ва агрегатлар сонини рационал қисқартириш бўйича фаолиятдир. Махсулотни унификациялаш коэффициенти Кп мавжуд бўлиб, у қуйидаги ифода билан келтирилади: Кn = n-n0 / n×100. - Бу ерда: n-буюмдаги деталлар сони бўлиб, унга стандарт, унификациялашган хамда умуммашинасозлик, тармоқлараро ва тармоқда қўлланиладиган деталлар киради. n0-оптимал деталлар сони;
- а) системалаштириш- бу буюмлар, ходисалар ва тушунчаларни аниқ тартиб ва кетма-кетликда жойлаш бўлиб, фойдаланишга қулай бўлган тизимни яратади. Масалан, бу тизимдан энциклопедик ва политехник маълумотномалар ва библиографияларда фойданилади. ОКП - общероссийский классификатор промышленной и сельскохозяйственной продукции. Машиналарнинг ўлчамлари ва параметрларини хамда уларнинг деталлари ва кисмлари системалаштириш учун афзалроқ сонлар қатори фойдаланилади.
- б) классификация- бу буюм, ходиса ва тушунчаларни класслар, разрядларга, уларнинг умумий белгиларига боғлиқ холда жойланишидир. Масалан, УДК- универсальная десятичная классификация гуманитар ва техникавий адабиётларни индекслар билан рубрикалашнинг халқаро тизими сифатида қабул қилинган. Масалан, УДК62- техника, УДК621-умумий машинасозлик ва электроника, УДК62,3- электротехника ва бошқалар.
- • Симплификация - стандартлаштиришнинг шакли бўлиб, буюмларнинг тури ва бошқа турли кўринишларининг микдорини қараётган вақтдаги мавжуд талабларгача камайтиришдир. Симплификация объектларига ҳеч қандай техникавий мукаммаллаштиришлар киритилмайди.
- • Типизация - бу кўп сонли ва кўп турдаги машина, прибор, инструмент ва бошқалардан ўз сифати бўйича рационал бўлган ва ўз тартибида умумий деталлар бўлганларини танлашдир. Мақсади буюмларнинг кўпхиллигини ликвидация қилишдир.
- •
Do'stlaringiz bilan baham: |