2. Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқарилган ва маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштирилган йўналтирилган хамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар, талаблар ва усуллар, белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир. Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун йўналтирилган бўлиши керак. Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умумий ва кўп марта татбик этиладиган талабларни белгилаш оркали маълум соxада энг макбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолият тушунилади. Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чикишда, нашр этишда ва татбик килишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг муxим натижалари одатда маxсулот, жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги ғовларни бартараф килиш xамда илмий-техникавий xамкорликка кўмаклашишда намоён бўлади. - Стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (маxсулот, жараён, хизмат) тушунилади.
- "Стандартлаштириш объекти" тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун "маxсулот, жараён, хизмат" иборалари кабул килинган бўлиб, буни xар кандай материалга, таркибий кисмларга, асбоб-ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, конун-коидасига, иш олиб бориш услубига, вазифасига, усулига ёки фаолиятига тенг даражада дахлдор деб тушунмок лозим.
- Стандартлаштириш xар кандай объектнинг муайян жиxатлари (хусусиятлари) билан чекланиши мумкин. Масалан, оёк кийимга нисбатан ёндашиладиган бўлса, унинг катта-кичиклиги ва пишиклигини алоxида стандартлаштириш мумкин.
- Стандартлаштириш объекти сифатида хизмат-халкка хизмат килишни (хизмат шартларини кўшиб) ва корхона xамда ташкилотлар учун ишлаб чикариш хизматини ўз ичига олади. Стандартлаштиришнинг бошка объектлари фаолиятининг бириктирилган соxаларида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муxофаза килиш давлат кўмитаси, Давлат архитектура ва курилиш кўмитаси xамда Согликни саклаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |