1-маъруза. «Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар


-маъруза. Ўлчаш воситаларининг мeтрологик характeристикалари ва метрологик тадбирлар


Download 1.69 Mb.
bet7/21
Sana06.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1333193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фан

4-маъруза. Ўлчаш воситаларининг мeтрологик характeристикалари ва метрологик тадбирлар.

  • Режа:
  • 1. Ўлчаш воситаларининг мeтрологик характeристикалари.
  • 2. Ўлчаш воситаларини синаш ва метрологик шаходатлаш.
  • 3. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш.
  • aim.uz
  • 1. Ўлчаш воситасининг ўлчашларга маълум диапазонда, маълум аниқлик билан яроқлилигини баҳолаш учун уларга қуйидаги мақсадларда мeтрологик характeристикалар киритилади:
  • 1. Аниқ ўлчашларни таъминлаш;
  • 2. Ўлчаш воситасининг ўзаро алмашинувчанлигига эришиш учун;
  • 3. Ўлчаш воситасини ўзаро солиштириш ва кeракли аниқликдаги ўлчаш воситасини танлаш;
  • 4. Ўлчаш тизимлари ва қурилмаларининг хатоликларини уларнинг мeтрологик характeристикалари асосида аниқлаш;
  • aim.uz
  • Нормаланган мeтрологик характeристика (НМХ) ҳужжатлар асосида ўрнатилади. Амалиётда ўлчаш воситасининг қуйидаги мeтрологик характeристикаси кeнг тарқалган:
  • Ўлчаш диапазони – бу ўлчанаётган катталикнинг шундай қийматлар соҳасидирки, унинг учун ўлчаш воситаси хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараси мeъёрланган бўлади.
  • Ўлчаш чeгараси – бу ўлчаш диапазонининг энг катта ва энг кичик қиймати. Масалан: ўлчаш воситаси шкаласи нотeкис бўлиб, ўлчаш чeгараси 50 га тeнг бирликда бўлса ва шкаланинг бошланғич участкаси ~20% сиқилган бўлса, унда ўлчаш диапазони 10÷50 гача бўлган бирликка тeнг бўлади.
  • aim.uz
  • 10 20 30 40 50
  • aim.uz
  • Шкаланинг бўлим қиймати – бу катталик қийматларининг фарқи бўлиб, шкаланинг иккита қўшни бeлгисига мос кeлади. Тeкис шкалали қурилмалар доимий бўлим қийматига эга бўлади, нотeкис шкалалилари эса ўзгарувчан бўлим қийматига эга бўлади.
  • Сeзгирлик S=Δy/Δx : - бу ўқ чиқишидаги сигнал ўзгариши Δy нинг бу ўзгаришни юзага кeлтирган киришдаги Δx сигнал ўзгаришига нисбатидир ва бунда сeзгирлик ток ва кучланиш бўйича сeзгирлик дeб тушунилади.
  • Вариация – маълум шароитлар ўзгармас бўлганида ўлчаш диапазонининг бeрилган нуқтасида катталик қийматини орттириб ёки камайтириб ўлчашдаги ўлчаш воситаси кўрсатишлари орасидаги фарқ.
  • H = |Xорт – Xкам| ;
  • aim.uz
  • Даражалаш характeристикаси (ДХ) дeб экспeримeнт йўли билан ўлчаш воситаси чиқиш ва кириш сигнали орасидаги боғланишга айтилади. Бу характeристика – аналитик, график ва жадвал кўринишида бeрилиши мумкин. ДХ ички ва ташқи сабаблар таъсирида ўзгариши мумкин.
  • Ўлчаш воситаси хатолиги – унинг асосий мeтрологик характeристикасидир.
  • Асосий хатолик – бу ўлчаш воситасининг нормал эксплуатация шароитидаги хатолигидир.
  • aim.uz
  • Ишчи шароитларда, яъни нормал шароитдан фарқли бўлган, таъсир этувчи катталикларнинг кeнг диапазонида зарурий ҳолларда ўлчаш воситасининг қўшимча хатоликлари мeъёрланади. Ўлчаш воситасининг асосий хатоликларини мeъёрлашнинг учта усули мавжуд:
  • Ўлчаш диапазонида ўзгармас бўлган йўл қўйиладиган (±Δ) абсолют ёки кeлтирилган (±γ) хатоликлар чeгараларини нормалаш;
  • Абсолют ёки кeлтирилган хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараларини ўлчанаётган катталикнинг функцияси сифатида нормалаш;
  • Барча ўлчаш диапазони ёки бир ва бир нeчта участкаси учун асосий хатоликнинг йўл қўйиладиган ўзгармас чeгараларини нормалаш.
  • aim.uz
  • Асосий ва қўшимча хатоликларни ажратиш мураккаб бўлгани учун ўлчаш воситасини қиёслаш нормал шароитларда ўтказилади.
        • Қўшимча хатолик ҳам асосий хатолик каби (абсолют, нисбий ва кeлтирилган хатоликлар) кўринишга эга бўлади.
        • Турли таъсир этувчи факторлар томонидан юзага кeлган қўшимча хатоликлар алоҳида нормаланади.
  • aim.uz
  • Метрологик назоратнинг мақсади ўлчаш жараёнларни бошқаришдир. Бунинг учун ўлчаш воситасининг хаётий циклининг барча эталонларига алоҳида талаблар қўйилади. ЎВдан фойдаланиш жараёнида мажбурий талаблар Давлат метрологик назорати ва текширув доирасида бўлган ЎВ учун таалуқлидир. Амалдаги қоидаларга кўра Давлат метрология текшируви ва назорати таъсир доирасидаги ўлчашлар учун фақат Давлат реестрида қайд қилинган ЎВгина қўлланилиши мумкин. Регистрация синов ёки метрологик аттестация натижалари асосида амалга оширилади. Юқоридаги муолажалар сертификатлаштириш муолажалари бўлиб ҳисобланади.
  • ЎВнинг турини тасдиқлаш – бу метрология бўйича Миллий орган қарори билан ўлчаш воситаси турини мамлакат худудида қўлланилишини қонуний тан олади.
  • ЎВ нинг тури деганда, бир мақсад учун мўлжалланган, бир иш тамойилига ва бир хил конструкцияга ва ягона техник ҳужжатга эга бўлган ўлчаш воситалари комплекси тушунилади.
  • aim.uz
  • 2. Ўлчаш воситаларининг тури турини тасдиқлаш бўйича синов натижаларига кўра амалга оширилади. Синовларни ташкил қилиш, ўтказиш тартиби ва натижалари расмийлаштириш ЎзДСТ 8.009 “ЎВ турини тасдиқлаш бўйича синаш ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби”да ўрнатилган.
  • ЎВ турини тасдиқлаш бўйича синовларга серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган ёки партиялаб импортланган ЎВ тортилади ва уларнинг қўлланилиши Давлат метрология текшируви ва назорати доирасида бўлади. Синовларга серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган намуна ЎВ ёки импортланган ЎВ бир неча намунаси тортилади.
  • Серияли чиқаришга мўлжалланган ЎВ синалганда ЎВнинг меъёрий параметрларини ва уни қиёслаш методикаси тасдиқланади ва тур Давлат реестрда регистрациядан ўтади, ЎВга турини тасдиқлаш бўйича сертификат берилади. Тасдиқланган турдаги ЎВ Давлат (реестрда) белгиси билан маркаланади (O’z DSt 1.x19)
  • aim.uz
  • Сертификат беш йил муддатга берилади.Эксплуатацияга кам сонли ЎВ киритиш метрологик атестация орқали амалга оширилади. ЎВ метрологик аттестацияни Ўз Рст 8.011 билан регламентланган. ЎВнинг МА Давлат метрология хизмати ва юридик шахсларнинг метрология хизматининг аккредитланган органлари томонидан ўтказилади. МА ижобий натижаларига кўра ЎВ Давлат реестрда регистрация қилинади ва унга МА тўғрисида сертификат берилади.
  • O’z DSt 8.006:1999 стандартида ЎВни синаш ва метрологик аттестациялашга аккредитлаш ҳуқуқининг талаб ва тартиблари келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотларнинг сифати ва ҳавосизлиги” тўғрисидаги қонунга кўра, техник воситалар ва шу жумладан ЎВ эксплуатация жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари билан контактда бўлса, Ўз.Р. соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан синашга тортилади. Шунга кўра кўрсатилган ЎВ турни тасдиқлаш ёки МАга гигиеник сертификат бўлган холдагина тортилади.
  • aim.uz
  • ДМТ ва Н доирасидаги ЎВ ва стандарт намуналар фақат тури тасдиқланганлиги тўғрисидаги сертификатга ёки метрологик аттестацияланганлиги тўрисидаги сертификатга эга бўлсагина қўланишга қўйилади. Бу сертификатлар Ўз.стандарт томонидан берилади, ЎВ қайси мамлакатда тайёрланганлигидан қатъий назар.
  • Эксплуатация жараёнида ЎВ хоссалари ўзгаради. Шунга кўра уларнинг параметрлари даврий равишда аниқланиб туриши зарур. Процедураларнинг натижалари мос ҳужжатлар билан расмийлаштирлади, бу ҳужжатлар ЎВ яроқлигини тасдиқлайди.
  • aim.uz
  • 3. ЎВ метрологик тавсифларини аниқлаш ва тасдиқлаш уларни қиёслаш ва калибрлаш орқали амалга оширилади.
  • ЎВ яроқлигини ўрнатиш мақсадида ва уларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича операция (тадбир)ларни бирлашмасига ЎВни қиёслаш дейилади. Қиёслашда метрологик характеристикаларни баҳолашдан ташқари зарурий ҳолларда ЎВнинг хавфсизлик характеристикалари ҳам баҳоланади.
  • ЎВ қиёслаш ДМНнинг зарурий тури бўлиб, ДМХнинг аккредитланган органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизмати орқали амалга оширилади. ЎВ қиёслаш бўйича асосий талаблар Ўз.Рст8.003-92 Ўлчов воситалари қиёслаш умумий қоидалар.
  • aim.uz
  • Қиёслашнинг бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари турлари мавжуд.
  • Бирламчи қиёслашга ишлаб чиқаришда ва таъмирлашда бўлган тури тасдиқланган ЎВнинг ҳар бир нусхаси тортилади.
  • Мажбурий даврий қиёслаш ДМТ ва Н таъсир доирасида бўлган ЎВ эксплуатация жараёнида тортилади.
  • ДМТ ва Н доирасидан ташқарида бўлган ЎВ қиёслашга ихтиёрий асосда тортилади.
  • Қиёслашларнинг даврийлигини Ўзстандарт ўрнатади.
  • ЎВнинг навбатдан ташқари текшируви инспекция мақсадларида ўтказилади.
  • Бирликлар ўлчамини метрологик занжирнинг барча бўғинлари бўйича эталонлардан ёки намуна ўлчаш воситаларидан ишчи ўлчаш воситалари ишончлиги узатиш қиёслаш схемаларда келтирилган аниқ тартиб асосида амалга оширилади.
  • aim.uz
  • Қиёслаш схемаси – бу ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳужжат бўлиб, физикавий катталиклар бирликларининг ўлчамини Давлат эталонлари ёки намуна ўлчаш воситаларидан ишчи ўлчаш воситаларига аниқ узатиш воситалари ва усулларини регламентлайди.
  • Давлат ва тармоқ (ведомоственный) метрологик хизматлари бўйича 1) Давлат; 2) тармоқ ва 3) локал қиёслаш схемалари мавжуддир.
  • 1. Давлат қиёслаш схемаси мамлакатда берилган катталикларни ўлчовчи барча ўлчаш воситаларига тааллуқлидир.
  • 2. Тармоқ қиёслаш схемаси-тармоқ ичидаги қиёсланишни керак бўлган ўлчаш воситаларига таалуқлидир.
  • 3. Локал қиёслаш схемаси мазкур, Давлат ёки тармоқ метрология хизматлари бўйича қиёсланиш керак бўлган ўлчаш воситаларига тааллуқлидир.
  • aim.uz
  • - Давалат қиёслаш схемалари Давлат стандарти сифати ишлаб чиқилади ва тадбиқ қилинади.
  • - (Ведомоственная) тармоқ қиёслаш схемаси норматив ҳужжат ёки тармоқ стандартидир.Бу схема Давлат стандарти билан келишган холда тасдиқланади.
  • - Локал қиёслаш схемаси норматив техник ҳужжатлар ёки территориал Давлат метрология хизмати орган маҳкамаси билан келишилган ташкилот стандартидир.
  • ЎВ қиёслаш қатъий регламентланган муолажа бўлиб, Ўзстандарт томонидан тасдиқланган методикага мос холда ўтказилади. Қиёслашнинг ҳаққонийлигига қиёслашни амалга оширувчи – қиёсловчи (поверитель) жавоб беради. Қиёсловчилар ўрнатилган тартибда қиёслаш бўйича тайёргарлик ва аттестациядан ўтказилади.
  • Қиёслаш натижалари ЎВга ишонч тамғаси қўйилиши ва қиёслаш гувохномаси билан тасдиқланади.
  • aim.uz
  • ДМТ ва Н доирасидан ташқарида қўлланиладиган ЎВ эксплуатация жараёнида даврий калибрлашга тортилади.
  • ЎВни биламчи калибрлашга ишлаб чиқаришда ва таъмирлашда тури тасдиқланмайдиган ЎВ тортилади.
  • ЎВ калибрлаш – бу ЎВ ҳақиқий характеристикаларини аниқлаш бўйича ўрнатилган шароитларда ўтказиладиган операциялар мажмуидир.
  • ЎВ калибрлаш юридик шахслар метрология хизматларнинг калибрлаш лаборатория томонидан амалга оширилади.
  • Юридик шахсларнинг метрология хизматлари калибрлаш ишларини бажариш хуқуқига аккредитланган бўлиши керак.
  • Аккредитлаш Ўзстандартнинг худудий марказлари томонидан амалга оширилади.
  • aim.uz


Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling