1-Маъруза: “Пахта, тўқимачилик саноатида техносферик омиллар ” фанининг мақсади ва вазифаси. Ўрганиш объекти
Download 75.03 Kb.
|
1-маъруза ПСТО
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маиший муҳит
- Ишлаб чиқариш муҳити
Пахта, тўқимачилик саноатида техносферик омиллар фани қуйидаги асосий масалаларни ечади: - атроф муҳитнинг ноқулай таъсирларини туркумлайди (аниқлайди ва сонли баҳолайди);- инсонни хавфлардан ҳимоялайди ёки унга ноқулай омиллар таъсирини олдини олади;- хавфли ва зарарли омилларни таъсири салбий оқибатларини тугатиш;- муҳитда инсонга нормал, шинам шароит яратиш.
Маиший муҳит – бу маиший шароитдаги инсонга таъсир қилувчи барча омилларнинг йиғиндисидир. Организмни маиший омилларга реакциясини фаннинг соғлом турмуш тарзи, соғлом турмуш тарзининг касаллик профильактикаси билан алоқаси масалаларига бағишланган мавзуларда ўқиш мумкин. Ишлаб чиқариш муҳити – бу меҳнат фаолияти жараёнида инсонга таъсир қилувчи омиллар йиғиндисидир. Табиий муҳитдаги хавфсизлик – бу экологиянинг соҳаларидан биридир. Экология организмни атроф муҳит билан ўзаро таъсири қонуниятларини ўрганади. Техник хавф - бу техник омилларга боғлиқ хавф. Техник хавф - бу техносфера элементларининг ишончлилигининг мураккаб кўрсаткичи бўлиб, машиналар, механизмлар, механизмларнинг ишлаши, авария ёки фалокат эҳтимолини ифодалайди. технологик жараёнлар, бино ва иншоотларни қуриш ва ишлатиш.
Download 75.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling