2.12-расм. Марказий Осиѐ шаҳарлари кўча-йўл тармоқлари остида ер ости муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини жойлаштириш усули [8].
ҚМҚ талаблари бўйича шаҳар кўчасининг транспорт қатнови қисми остида бирор-бир коммуникацияни жойлаштириш тақиқланганлиги сабабли коллекторлар пиѐдалар йўлаги остида жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шаҳар истеъмолчиларининг қуввати ошиб бориши коллекторларнинг жуфт ҳолдаги қурилмасидан фойдаланишни келтириб чиқаради.
Колекторларнинг кўндаланг кесим юзаси бўйича уларнинг бўйи ва баландлигининг ўлчамлари 1.8х2, 2.1х2.1, 3.6х2.1 шаклда бунѐд этилади. Ўтиш мумкин бўлмаган коллекторларда асосан кабель тармоқлари жойлаштирилади.
Марказий Осиѐ шаҳарсозлигида ер ости муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини шаҳар кўча-йўл тармоқлари остида жойлаштиришнинг услубияти 2.12-расмда кўрсатилган. Ушбу усулнинг қулайлиги Марказий Осиѐнинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда аввалом бор, шаҳарлар ҳудудида суғориш ва оқова сув ариқларини фаолият кўрсатиши, шаҳар кўча- йўл тармоқларида кўчанинг транспорт қатнови остида ер ости муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини жойлаштиришдан сақлаш ҳамда шаҳар маиший хизматида катта қулайликларни яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |