2.9–расм. Ер ости муҳандислик тармоқларининг бир траншеяда умумий ҳолда жойлашиш усули.
а–умумий жойлашиши; б–ер ости муҳандислик тармоқларини гуруҳларга бўлинган ҳолда жойлашиши; 1–иситиш қувури; 2–ичимлик сув қувури; 3–газ қувури; 4-ҳудуднинг оқова сувлари қувури; 5–канализация қувури.
Коллекторда жойлаштириш. Ер ости инженерлик тармоқлари ва коммуникацияларини ер остида жойлаштиришнинг энг афзал усулларидан бири, уларни ўтиши мумкин бўлган ва ўтиши бўлмаган коллекторларда жойлаштириш усулидир (2.10-расм). Коллектор қурилмаларининг диаметрик кундаланг кесимлари - тўртбурчак, квадрат, доирасимон, овалсимон ва бошқа кўринишларда бўлади. Бундай коллекторлар дастлаб Европа шаҳарларида бунѐд этилиб, уларнинг материаллари пишиқ ғишт, тош ва бетондан бунѐд этилган. Ҳозирга келиб коллекторларни бунѐд этиш, уларни ишончлилигини таъминлаш ер ости фазоси урбанистикасининг бутун бир йирик ва долзарб муаммоларидан биридир. Коллекторларни сейсмик фаол минтақаларда амалга ошириш жуда қийин ҳамда ечим талаб муаммодир. Чунки, коллекторлар ер ости фазоси тизимининг катта узунликка эга бўлган муҳандислик иншоотидир. Унинг зилзилабардошлигини таъминлаш, метро қурилишига қўйилган талабларни ечимини амалга оширилишини таъминлаш билан баробардир.
Коллектор ичкарисида унинг бир томонидан поғонома-поғона ҳамда қават-қават қилиб кабеллар тизими жойлаштирилади. Иккинчи томонида эса қават-қават қилиб қувур тармоқлари тизими (ичимлик суви тармоғи, иссиқ сув тармоғи, исситиш қувурлари ва ҳ.к.) жойлаштирилади. Коллекторнинг таг қисмидан эса рельефнинг нишаблиги қаноатлантирса оқова сув тармоғини ҳам жойлаштириш мумкин. Рельефнинг нишаблиги талабалари таъминламаса оқова сув тармоқлари коллектордан ташқарида жойлаштирилади.
Коллектор тизими Ўзбекистон шаҳарсозлигида ҳозирги кунга қадар деярлик қўлланилмаган. Фақатгина Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий хиѐбонидаги кўчанинг йўл қатнови қисми остидан 800 метр масофада жойлаштирилган. У ҳам бўлса бугунги кунга келиб ўз фаолиятини тухтатиб, ташландиқ ҳолга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |