1-маъруза. Шаҳар ер ости мухандислик тармоқлари


- расм. Йиғма темир бетонли коллектор


Download 1.54 Mb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi1.54 Mb.
#1014497
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза. Шаҳарсозликда ер ости мухандислик тармоқларини ётқизиш

2.10 - расм. Йиғма темир бетонли коллектор
Коллекторни барпо этишда қуйидаги шаҳарсозлик талаблари таъминланиши лозим: йирик истеъмолчи бино ва иншоотларнинг зич жойлашуви; коммуникация тармоқларини узатишда масофанинг қисқалиги; шаҳарнинг саноатлашганлик даражаси; шаҳарнинг муҳандислик ободонлаштириш даражаси; шаҳар кўча-йўл тармоқларининг мукаммаллиги; шаҳар маиший-хўжалик соҳасидаги тўловларни давлат қонунчилиги асосида юқори даражада ҳимояланганлиги.
Юқоридаги келтирилган омиллардан кўриниб турибдики, Европа ва бошқа минтақалардаги ривожланган мамлакат шаҳарларининг кўпчилигида коллектор тизими жуда яхши ривожланган. Айниқса, Европа шаҳарларининг тарихий туманларида турар-жой бинолари ва иншоотлари зич жойлашган. Қисқа масофадаги коллектордан бир неча истеъмолчи фойдаланади.

2.11. Жуфт холдаги коллекторнинг кўндаланг кесим кўриниши

Марказий Осиѐ шаҳарсозлик ечимларида эса нафақат турар-жой масканлари балки саноат марказлари ҳам иқлим шароитидан келиб чиқиб тарқоқ равишда жойлаштирилган. Шу сабабдан бундай шаҳарларда коллекторларни бунѐд этишда иқтисодий харажатни таъминлашнинг катта муаммоларни келтириб чиқаради. Европа шаҳарларида 1 млн. аҳолини коллектор орқали маиший талабаларига кетган маблағ биздаги шаҳарлардаги шароитда бунѐд этилиши мумкин коллекторлар учун бир неча ўнлаб эмас юзлаб баробар ҳаражат сарф қилиниши башорат қилинади [7].


Шаҳар кўчаси остида ўнлаб метр масофада жойлашиши мумкин ер ости тармоқлари ихчамгина коллектор ичида жойлаштирилиб, шаҳар кўчасининг кўндаланг кесими ўлчами бир неча баробарга тораяди. Натижада шаҳар ҳудуди бир неча баробарга тежалади. Коллектор ичидаги тармоқларда талофат содир этилганда ѐки уларнинг хизмат муддати тугаганда коллектор ичида заҳира тармоқлари орқали истеъмолчига энергия узатилади ва шаҳар истеъмолчилари барча турдаги энергия манбаи билан узлуксиз таъминланади. Шу сабабдан ҳам келажакда шаҳарларимизнинг ўсиши, ривожланиши тўғридан-тўғри коллекторларнинг бунѐд этилишига боғлиқ бўлади.






Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling