1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида


Download 40.59 Kb.
bet5/7
Sana14.05.2023
Hajmi40.59 Kb.
#1459678
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-семинар 12

Назорат саволлари:

  1. Таълим соҳасида асосий меъёрий хужжатлар мазмунини гапириб беринг.

  2. Кадрлар таёрлаш миллий модели компонентлари ўзаро боғланганлигини нимада куринади?

  3. Узлуксиз таълимнинг асосий тамойиллари.

2 маъруза

  1. Ўқув муассаса ижтимоий-педагогик тизим сифатида.

  2. Узлуксиз таълим тизимининг турлари ҳамда уларнинг жамият ривожида ўрни.

  3. Ишлаб чиқаришни малакали кадрлар билан таъминлаш асослари.


  1. Ўқув муассаса ижтимоий-педагогик тизим сифатида. Ўрта махсус таълим касб-ҳунар таълимининг бир шакли бўлиб, асосий мақсади ишлаб чиқаришнинг биринчи бўғинидаги ташкилотчи ва иш бошқарувчиларни, олий тоифали мутахассисларнинг ёрдамчиларини, юқори малака ва кўникмаларни талаб қилувчи маълум бир турдаги ишни мустақил бажара олувчи ўз ишининг усталарини бўлган кичик мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир. Ўрта махсус таълим умумий ўрта таълимда амалий ва назарий билимлар билан бир қаторда касб-ҳунарга оид бўлган малака ва кўникмаларни маълум бир соҳада ривожлантиришга қаратилган.

Уч йилга мўлжалланган мажбурий ўрта махсус касб-ҳунар таълими(ЎМКҲТ) узлуксиз таълим тизимининг мустақил кўриниши ҳисобланади. У Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида амалга оширилади.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими 2009 йилдан бошлаб мажбурий ҳисобланиб, умумий ўрта таълим мактабининг битирувчилари хоҳишларига биноан ўқиш йўналишини – академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини танлайдилар. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларни меҳнат бозорида ўз ўринларини топишлари учун аниқ бир йўналишда ҳам умумтаълим фанлари бўйича билим бериб, ҳам касб-ҳунар таълимини беради. Умумий ўрта таълим негизида ҳар бир битирувчи ўқиш йўналиши бўйича ёки касб-ҳунар таълими коллежини, ёки академик лицейни танлаши мумкин.
Касб-ҳунар коллежлари касб таълими билан бир қаторда академик лицейлар каби ўрта махсус таълим ҳам бериб, бу кейинчалик ёки узлуксиз таълимни давом эттириш, ёки бўлмасам мутахассислиги бўйича иш билан шуғулланиш имконини беради.
Академик лицей –ўқиш уч йилга мўлжалланган ўрта махсус йўналтирилган ўқув даргоҳи бўлиб, давлат таълим стандартига мос равишда ўқувчиларнинг билимлари ақлий салоҳиятини оширишга қаратилган, уларнинг имкониятлари ва қизиқишлари асосида йўналтирилган ҳолда чуқурлаштириб берилади. Академик лицейларда ўқувчилар таълим йўналишини ихтиёрий равишда- гуманитар, табиий фанлар йўналиши тарзида танлайдилар. Академик лицейлар олий ўқув юртлари қошида очилган бўлиб, қоидага мувофиқ асосий эътибор олий ўқув юртларининг юқори малакали ўқитувчиларини лицейдаги ўқув жараёнига жалб этиш, керак бўлса ОЎЮнинг тажриба майдонлари, кутубхоналаридан лицей ўқувчиларининг фойдаланишлари учун шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир.
Академик лицейдаги йўналтирилган, чуқурлаштирилган ўқув жараёнига зарур бўлса илмий – тадқиқот муассасалари ҳам жалб қилинади. Бундай ҳолатларда Олий ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Вазирлигининг рухсати билан келишилган тарзда иш олиб борилади.
Касб-ҳунар коллежлари – ўрта махсус ва касб таълимини берадиган ўқув даргоҳи бўлиб, унда уч йил мобайнида таълим олинади. Давлат таълим стандартларига мувофиқ коллежда умумий ўрта таълим ва чуқурлаштирилган ҳолда касб-ҳунар ўргатилиб, малака шакллантирилади. Коллеж битирувчилари йўналишлари асосида бир ёки бир нечта касбни эгаллашлари мумкин. Касб-ҳунар коллежлари учун маҳаллий ҳокимиятнинг бажарувчи органлари томонидан ривожланган корхона ёки муассасалардан васийлар тайинланади. Шунингдек, коллеж йўналишига мос йўналишга эга бўлган олий ўқув юрти томонидан васийлик қилинади.




  1. Download 40.59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling