1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида
Download 40.59 Kb.
|
1-семинар 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узлуксиз таълим
- Ишлаб чиқариш
Давлат ва жамият кафолатлайди: фуқаролар таълимга, касб танлаш ва малака оширишга бўлган ҳуқуқларини амалга оиширишини; академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи ўқишга йўллашни танлаш ҳуқуқини мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус касб таълими олишни; давлат гранти ёки хақ тўлаш-контракт асосида олий ва ОТМни тугатгандан кейинги таълим олиш ҳуқуқини; давлат таълим муассасаларини молиялаш; ўқиётганларнинг ўқиш, яшаш ва дам олиш шароитларини таъминлаш бўйича масалаларини ечишда жамоатчилик бошқарувини ривожлантириш; таълим жараёни қатнашлиларини ижтимоий муҳофазалаш ва б.
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахсни шакллантирувчи ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олдинда боришлик учун зарур шароитлар яратади. Таълимнинг турлари: мактабгача, умумий ўрта, шрта махсус, касбий, олий, олий таълимдан кейинги, мактабдан ташқари, малака ошириш ва кадрлар қайта тайёрлаш. Қуйидагилар узлуксиз таълимнинг асосий тамойиллари ҳисобланади: - таълимнинг устуворлиги – уни ривожлантириш биринчи галдаги вазифалиги, билимнинг, маълумотликнинг ва юқори салоҳиятнинг қадрлилиги; - таълимни демократлаштириш – таълим ва тарбия усуслларини танлашда таълим муассасаси мустақиллигини кенгайтириш, таълимни бошқаришда давлат-жамоатчилик тизимига ўтиш; - таълимни инсонпарварлаштириш – инсон қобилиятини юзага чиқариш, унинг турли таълимга бшлган эҳтиёжларини қондириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш, шахс, жамият ва атроф муҳит муносабатини уйғунлаштириш; - таълимни гуманитарлаштириш – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни,юқори аҳлоқийликни, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш; - таълимни миллий йўналганлиги – унинг миллат тарихи, халқ анъаналари ва урф-одатлари ҳамда Ўзбекистон халқлари маданиятини бойитиш, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан боғлиқлиги; - таълим ва тарбиянинг ажралмаслиги; - иқтидорли ёшлар билан ишлаш - уларга юқори савияда билим, кўникма ва малака олишлари, қобилиятларини ўстиришлари учун шароит яратиш. Фан Кадрлар тайёрлаш миллий модели доирасида: кадрлар тайёрлаш тизимида фойдаланиш учун табиат ва жамият ривожланишининг қонуниятлари тўғрисидаги ғояларни ўйғунлаштиради ва улар ҳақида янги назария ва амалий билимлар яратади; олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади; кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқий таъминлаш инфратузилмасини яратади; ахборот технологиялардан фойдаланиш учун билимнинг турли соҳаларига таалуқли маълумотлар жамғармасини ташкил қилади. Ишлаб чиқаришнинг Кадрлар тайёрлаш миллий модели доирасидаги вазифа қуйидагича: иқтисод рақобатбардошлигини таъминлаш учун мутахассислар рўйхати, миқдори ва сифатини белгилаш; ўз тасарруфида мавжуд бўлган моддий-техникавий, ходимлар, молиявий ва бошқа ресурсларни бериб, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишда узлуксиз таълим тизимига кўмаклашиш; турли шаклларда таълим ва фан уйғунлашишини ривожлантириш. Download 40.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling