1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида


Download 40.59 Kb.
bet4/7
Sana14.05.2023
Hajmi40.59 Kb.
#1459678
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-семинар 12

Давлат ва жамият кафолатлайди: фуқаролар таълимга, касб танлаш ва малака оширишга бўлган ҳуқуқларини амалга оиширишини; академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи ўқишга йўллашни танлаш ҳуқуқини мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус касб таълими олишни; давлат гранти ёки хақ тўлаш-контракт асосида олий ва ОТМни тугатгандан кейинги таълим олиш ҳуқуқини; давлат таълим муассасаларини молиялаш; ўқиётганларнинг ўқиш, яшаш ва дам олиш шароитларини таъминлаш бўйича масалаларини ечишда жамоатчилик бошқарувини ривожлантириш; таълим жараёни қатнашлиларини ижтимоий муҳофазалаш ва б.
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахсни шакллантирувчи ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олдинда боришлик учун зарур шароитлар яратади. Таълимнинг турлари: мактабгача, умумий ўрта, шрта махсус, касбий, олий, олий таълимдан кейинги, мактабдан ташқари, малака ошириш ва кадрлар қайта тайёрлаш.
Қуйидагилар узлуксиз таълимнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
- таълимнинг устуворлиги – уни ривожлантириш биринчи галдаги вазифалиги, билимнинг, маълумотликнинг ва юқори салоҳиятнинг қадрлилиги;
- таълимни демократлаштириш – таълим ва тарбия усуслларини танлашда таълим муассасаси мустақиллигини кенгайтириш, таълимни бошқаришда давлат-жамоатчилик тизимига ўтиш;
- таълимни инсонпарварлаштириш – инсон қобилиятини юзага чиқариш, унинг турли таълимга бшлган эҳтиёжларини қондириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш, шахс, жамият ва атроф муҳит муносабатини уйғунлаштириш;
- таълимни гуманитарлаштириш – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни,юқори аҳлоқийликни, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;
- таълимни миллий йўналганлиги – унинг миллат тарихи, халқ анъаналари ва урф-одатлари ҳамда Ўзбекистон халқлари маданиятини бойитиш, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан боғлиқлиги;
- таълим ва тарбиянинг ажралмаслиги;
- иқтидорли ёшлар билан ишлаш - уларга юқори савияда билим, кўникма ва малака олишлари, қобилиятларини ўстиришлари учун шароит яратиш.
Фан Кадрлар тайёрлаш миллий модели доирасида: кадрлар тайёрлаш тизимида фойдаланиш учун табиат ва жамият ривожланишининг қонуниятлари тўғрисидаги ғояларни ўйғунлаштиради ва улар ҳақида янги назария ва амалий билимлар яратади; олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади; кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқий таъминлаш инфратузилмасини яратади; ахборот технологиялардан фойдаланиш учун билимнинг турли соҳаларига таалуқли маълумотлар жамғармасини ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришнинг Кадрлар тайёрлаш миллий модели доирасидаги вазифа қуйидагича: иқтисод рақобатбардошлигини таъминлаш учун мутахассислар рўйхати, миқдори ва сифатини белгилаш; ўз тасарруфида мавжуд бўлган моддий-техникавий, ходимлар, молиявий ва бошқа ресурсларни бериб, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишда узлуксиз таълим тизимига кўмаклашиш; турли шаклларда таълим ва фан уйғунлашишини ривожлантириш.

Download 40.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling