1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида


Таълим тизимини бошқариш тамойиллари ва вазифалари


Download 40.59 Kb.
bet2/7
Sana14.05.2023
Hajmi40.59 Kb.
#1459678
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-семинар 12

2.Таълим тизимини бошқариш тамойиллари ва вазифалари. Олий ўқув юртлари Республика узлуксиз таълим тизимининг етакчи бўғини ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларига мувофиқ Ўзбекистоннинг илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида ҳал этишга қодир, юксак даражада маънавий, маданий ва ахлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш олий таълим тизимининг вазифаси ҳисобланади.
Республика олий таълимининг мақсади - ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган, республиканинг илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлашни таъминлашдан иборат.
Таълим муассасасининг бош вазифаси – таълим олиш ёки малака оширишга бўлган эҳтиёжларни янги таълим технологиялари ёрдамида ва ўқув жараёнини сифатли таъминлаш йўли билан қондириш.
Мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим технологияларини самарали амалга ошириш тегишли ташкилий, кадрлар ва моддий шароитлар яратишни тақозо этади. Бу кўп миқдорда ресурслар талаб қилади. Мазкур ресурслардан оптимал фойдаланиш бошқарувнинг мослашувчан тузилимасини назарда тутади. Бошқарув тузилмасининг сифати, қабул қилинаётган қарорларнинг тўғрилиги гунга боғлиқ бўлади.
Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:

  • таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;

  • ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

  • таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;

  • билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;

  • олий таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш;

  • олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш.

Менежмент янги фалсафаси “раҳбарлик” тушунчасининг мазмунини ўзгартирди. Илгари раҳбар ҳокимият ва буйруқ кучига таянган бўлса, эндиликда у одамларнинг келишув ва ҳамкорлиги асосида иш кўрмоқда. Бозор шароитида олий ўқув юртлари фаолияти ҳам раҳбарлардан бошқарув янги фалсафасига қараб мўлжал олишни талаб қилади.
Таълим муассасасининг мақсади – аниқ мақсадга қаратилган дастурлар, юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш, таълим инновацион технологиялари ва замонавий асбоб-ускуналарни давлат таълим стандартларига мувофиқ қўллаш йўли билан таълимнинг юксак даражадаги сифатини таъминлаш.
Таълим муассасасининг вазифалари:

  • шахснинг таълим олиш йўли билан ақлий, маданий ва ахлоқий камол топишга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

  • фанни илмий тадқиқотлар ва илмий-педагогик кадрларнинг ижодий фаолияти воситасида ривожлантириш;

  • олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

  • таълим олувчиларда фуқаролик позициясини, миллий мустақиллик ғояларини, жамиятнинг ахлоқий ва маданий қадриятларини шакллантириш;

  • аҳоли ўртасида билимларни тарқатиш, унинг маълумоти ва маданий савиясини ошириш.

Олий таълим тизимининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ замонавий таълим-касб дастурлари асосида сифатли ўқитувни таъминлаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;
- юқори малакали илмий-педагог кадрларни, жумладан хорижий илмий марказларда, тайёрлаш;
- мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболи, жамият эҳтиёжи, фан, техника, технология, иқтисод ва маданият замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашнинг ташкил этилиши ва усулини мунтазам такомиллаштириш;
- таълимни индивидуаллаштириш, масофадан ўқитишнинг янги педагогик ва информацион технологиялари, воситаларини жорий этиш;
- мустақиллик ғояларига содиқлик, Ватанга, оилага ва атроф муҳитга муҳаббат руҳида, миллий уйғониш мафкураси ҳамда умуминсоний қадриятларни чуқур ҳис этиш асосида олий таълимнниг гуманитар йўналишини, ёшлар тарбиясини таъминлаш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали уйғунланувчи усулларини амалиётга татбиқ этиш;
- таълим хизмати кўрсатиш бозорида, рақобат муҳитини юзага келтириш;
- олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш.
Олий ўқув юрти бу вазифаларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган стратегик вазифаларга таянади. Ўз хусусиятини сақлаган ҳолда, таълимнинг халқаро миқёсда интеграциялашувига мумкин қадар кўмаклашиш лозим.
Олий таълим тизими қуйидагилардан иборат:
- давлатга қарашли ва давлатга алоқадорсиз олий таълим муассасалари, булар давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим-касб дастурини амалга оширади;
- илмий-педагогик муассасалар, булар олий таълимни ривожлантириш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини олиб боради;
- таълимни бошқарувчи давлат идоралари, шунингдек, улар тасарруфидаги корхона, муассаса ва ташкилотлар.
1993 йилдан республиканинг барча олий ўқув юртларига тест синовлари орқали абитуриентлар қабул этилмоқда. Талабалар олий ўқув юртларида икки босқичли таълим асосида бакалавр ва магистр даражаларини эгаллашлари мумкин.

Download 40.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling