1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида
Download 40.59 Kb.
|
1-семинар 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий жиҳатлари.
- Шахсларга
Бакалавриат – ихтисосликлар йўналиши бўйича ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган назарий ва амалий билим берувчи таянч олий таълим.
Магистратура – бакалавриат асосида ўқув муддати икки йилдан кам бўлмаган, муайян ихтисослик бўйича олий таълим. 3.Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий жиҳатлари. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсоннинг интеллектуал ва маънавий ахлоқий тарбияси билан узвий боғлиқ равишда узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама ривожланган шахсни таркиб топтиришни кўзда тутади. Шахс таълим хизматларининг истеъмолчиси сифатида давлат томонидан сифатли таълим ва касбий тайёргарлик олишга кафолатланган. Шахс таълим хизматларининг яратувчиси сифатида тегишли малака даражасини олгач, таълим, моддий ишлаб чиқариш, фан, маданият ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади ва ўз билими ва тажрибасини ўргатишда иштирок этади. Ўзбекистонда рақобатбардош иқтисодиётни ташкил этиш масалани ечишда Кадрлар миллий модели асос бўлиб, ҳисобланади. У қуйидагиларни ўз ичига олади: Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий субъекти ва объекти, таълим хизматини талаб этувчи ҳамда амалга оширувчи; Давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолияти кўрсатишини назорат қилиш ҳамда иш олиб боришининг бошқаришни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларга талабгорлик кафолати; Узлуксиз таълим - ўз таркибига барча таълим турини, давлат таълим стандартларини, фаолият кўрсатиш тузилмаси ва муҳитини олган малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш асоси; Фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва талаб этувчи, илғор педагогик ва информацион тахнологияларни ишлаб чиқарувчи; Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган талабни, шунингдек, улар тайёрланганлик сифат ва даражасига талабни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимларини молиялаш ва моддий-техник таъминлаш иштирокчиси. Шахсларга, таълим хизмати талабгори сифатида, давлат таълим стандартлари орқали сифатли таълим ва касбий тайёргарлик кафолатланади. Шахс – таълим хизмати кўрсатувчи сифатида, тегишли даражада малака ҳосил қилиб ўқув-тарбия жараёнини амалга оширишда билим малака ва кўникмаларини шакллантиради ва бошқаларга беради. Download 40.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling