1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида
Ишлаб чиқаришни малакали кадрлар билан таъминлаш асослари
Download 40.59 Kb.
|
1-семинар 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволллари
Ишлаб чиқаришни малакали кадрлар билан таъминлаш асослари. Маълумки, куп йиллар мобайнида бизнинг ишлаб
чиқаришни бошқариш тизимимиз экстенсив равишда, яъни бошқарувчилар сонини ошириш эвазига юксалиб келди. Бундан ташқари, бошқариш ўрни билан бошқариш объектлари ўрни уртасида номутаносиблик руй беради. Биз қатор тизимларни бошқарамиз, меҳнатни, технологик жараёнларни, меҳнат предметларини, иқтисодий муносабатларни ва бошқаларни бошқарамиз. Бу тизимлар кейинги йилларда ўз ривожланишида катта узгаришларга учради. Бошқарувда эса халигача аввалги услублар, ҳаракатлар, аввалги турдаги маълумотлар бошқарув органларига топширилмоқда ва қайта ишланмоқда. Натижада, зиддиятли равишда иқтисодий зарарлар, яъни жонли ва жонланган мехнатнинг бекорга сарфланиши юзага келадн. Демак, аниқ кўриниб турибдики, хўжалик хисобидаги жамоаларни бошқаришда қатъий бурилиш ясаш керак, ишлаб чикаришни бошкариш амалиётига бозорга оид услублар изчил ва тизимли тарзда сингдирилиши, эскича қарорлар қабул қилиш усулларини чиқариш керак, шунинг учун, хозирги пайтда, ишлаб чикаришга илгаридагидан илмлирок., мохир бошқарувчилар. раҳбарлар ва менежерлар керак. Хозирги пайтда бу нуқтаи назарга қушилмайдиган корхонани топиш қийин. Лекин буни амалга ошириш учун раҳбарлар ишини янги мазмун билан бойитиш керак. Раҳбар ишини қайта бахолаш, унинг ишидаги самара бермайдиган, номигагина бажариладиган барча ишларни қатъий равишда қайта бахолаш керак. Янги шароитда фақатгина янги илм захираларига менежерлик асослари тўғрисидаги билимларга эга булганларгина раҳбарлик қила олишига ҳеч ким қаршилик келтирмаса керак. Рахбар - бу оддий унвон эмае, бу истеъдод. Жамият ижтимоий тараққиётнинг янги босқичига кутарилиши билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг энг долзарб - бу кадрлар масаласидир. Чунки жамиятни идора этишнинг янги муносабатлари механизми ва усуллари тамомила бошқача тус олган ҳолда ўзига хос мураккаблашиб боради. Ана шундай шароитда кадрлар сиёсати яна ҳам муҳим аҳамият касб этиб, жамият олдида турган энг долзарб вазифалардан бирига айланади. Бу долзарб муаммони ҳар жиҳатдан пухта ва мукаммал холда оқилона хал этиш ҳар қандай давлатнинг, у қайси ижтимоий- сиёсий тизимда булишидан қатъий назар, энг зарурий ва маъсулиятли вазифаларидан бирига айланиши объектив конуниятдир. Чунки ҳаёт оқимини, жамият иқтисодий- сиёсий ривожланишидаги йулини белгилаб олиш ва амалий ҳаётда тўғри йўналтириш ҳар томонлама билимдонликни, катта ҳаётий тарзини тақозо этади. Узбекистонда кадрлар сиёсатини кенг кулламда амалга оширишда ташланган катта қадам 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида» ги Қонуни ва Узбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрда «Таълим тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш» тўғрисидаги қабул қилган фармони булди. Ушбу дастурни қабул қилишдан асосий мақсад, энг аввало, таълим соҳасини ислоқ қилиш асосий фуқаролар онгида сақланиб колган эски мафкуравий қарашлар саркитларидан батамом холи бўлиш, таълим тизимининг энг ривожланган демократик давлатлар қаторига кутариш асосида кадрларни маънавий баркамол инсон, теран фикрловчи, кенг тафаккур қилувчи шахслар қилиб тарбиялашдан иборат. Узлуксиз таълим ижодкорлар, ижтимоий фаол, маънавий бой шахснинг шаклланиши ва юкори малакали ракобатбардош кадрларни тайёрлаш учун шарт-шароит яратади. Назорат саволллари: Демократик жамиятда кадрларга нисбатан олиб бориладиган ижтимоий химоя сиёсати деганда нимани тушунасиз? Хозир кадрларнинг жамиятдаги ўрни ва вазифаларини янгилаш жараёни бошланди. Бу нима дегани? Хозирги кунда ходимларга куйилган талаб кандай? Ўзбекистонда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ни қабул қилишдан кузланган асосий мақсад нимада? Download 40.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling