1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари


Download 498.5 Kb.
bet6/26
Sana17.06.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1538455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Тизимли тахлил хамма лекциялар

Тизимнинг мураккаблиги
Хар кандай объектни тўзилишининг мураккаблиги элементлар ва улар орасидаги алоқалар сони билан аниқланади.
Корхонадаги элементларнинг сонини персонал сони, мехнат воситалари, мехнат предметлари, тайер махсулот номенклатураси ва бошқалар билан баҳолаш мумкин.
Замонавий ишлаб чиқариш - мураккаб тизим бўлиб, у минглаб элементлар ва алоқалардан таркиб топади. Асбобсозликда бошқарув объектини мураккаблиги - киришдаги бошқарув таъсирларининг сони; технологик тайинлаш воситаларининг даражаси; технологик жараёнларни назорат қилинувчи кўрсаткичларининг сони ва бошқа факторлар билан аниқланади. Ишлаб чиқаришнинг мураккабланиши бошқаришни хам мураккаблашувига олиб келади, бошқа ҳолда эса бошқариш ишлаб чиқаришни бутун мураккаблигини хисобга олмайди ва бошқарув сифатини таъминламайди.
Ишлаб чиқаришни бошқариш, жараён сифатида, ишлаб чиқаришни мураккаблиги билан "кураш" элементларини ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришнинг мураккаблигига бошқарув тизими ўз фаолиятининг икки асосий йўналишини қарши қўяди:
- ишлаб чиқаришни соддалаштириш;

  • бошқаришни такомиллаштириш.

Иккинчи йўналиш - бошқариш аппарати сонини орттиpиш, унинг тўзилишини такомиллаштириш, замонавий бошқаришни усул ва техник воситаларини ташкиллаш, тайёрлаш ва фойдаланишни кўзда тутади.
Бошқаришни тўзилиши ва ташкил килишни такомиллаштириш эса замонавий усуллардан фойдаланишни кўзда тутади - булар бошқаришни такомиллаштиришнинг энг тежамли усуллари бўлиб, улар билан биринчи навбатда шуғулланиш керак.
Мураккабликни камайтириш ишлаб чиқаришдаги техник тараккиетни, унинг иктисодий кўрсаткичларини таъминлайди. Мураккабликнинг куринишларидан бири шундаки, бир одам мураккаб ходисаларнинг турли тарафларини камраб олиши кийин бўлади. Бунинг учун хар бирига ишнинг маълум бир кисми ажратилган одамлар гурухи керак бўлади. Бунда декомпозиция (кисмларга булиш, булаклаш) муаммоси вужудга келади. Декомпозициялашни мураккабликни камайтиришга интилиш натижасида пайдо бўлган бошқаришни тўзилиши ва ташкил этилишини такомиллаштириш усулларидан бири сифатида кўриш мумкиндиp.

Назорат учун саволлар





  1. Тизимни вакт буйича, структура буйича типларга ажратиш.

  2. Тизимларни бошқарилишига караб, табиатига караб, вакт давомида узгаришига караб, ташки мухит билан богликлигига караб типларга ажратиш.

  3. Моделлаштириш тизимли тахлил усули сифатида.


Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling