1. Маъруза: Уй-жой коммунал ҳўжалигининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти


Download 143.5 Kb.
bet5/5
Sana15.03.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1271147
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу ижтимоий иқтисодий аҳамияти

Интернет маълумотлари

1.

www. Эcологий.инфо

2.

www. Эдупмао.ру (портал)

3.

ҳттп: www.мурман.ру (еcологй) cомитет.

4.

www.зиёнет.уз

5.

www.реферат.ру






Тошкент зилзилалари


ЗИЛЗИЛА, Тошкент зилзилалари – Тошкент сейсмик жиҳатдан хавф­ли Тошкент–Писком сейсмоген зонасида жойлашган. Тошкентда сўнгги 150 йил давомида 10 га яқин кучли зилзила (1866 йил апрель, 1868 йил 4 февраль ва 4 апрель, 1886 йил 29 ноябрь, 1924 йил 7 июнь, 1959 йил 24 октябрь,1966 йил 26 апрель, 1980 йил 11 декабрь, 2008 йил 22 августдаги зилзилалар) бўлиб ўтган. Шунингдек, Ўратепа (1897), Наманган (1942), Чатқол (1946), Қўштепа (1965) зилзилалари ҳам Тошкентга талафот етказган. 19-асрда яшаган тошкент­лик тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа 1866 йил апрелда Тошкентда содир бўлган кучли зилзила шоҳиди бўлган ва бу ҳақда машҳур «Тарихи жадидайи Тошканд» («Тошкент­нинг янги тарихи») асарида (687-бет) ёзиб қолдирган. Унинг гувоҳлик беришича, 1866 йил 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси (1282 ҳижрий йилнинг 10–11 зулҳижжаси)да Тошкентда кучли зилзила содир бўлган. Хожа Аҳрор жоме масжиди гумбази, аҳоли истиқомат қилаётган иморатлар қулаши натижасида аксарият қурбонлар бўлган. 1868 йил 4 апрел­даги зилзила натижасида шаҳардаги кўплаб иморатлар бузилган, 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Тебраниш 15 секундга яқин давом этган.
1966 йил 26 апрель соат 5 дан 22 минут 52 секунд ўтганда Тошкентда қаттиқ ер қимирлаш рўй берди. Зилзиладан аввал кучли портлашдаги каби товуш эшитилиб, шаҳар чеккасида шафақ кўринди. Илмий текширишларнинг натижаларига кўра, шафақнинг келиб чиқишига сабаб, ер остида йиғилган тектоник кучланишнинг ер юзасига чиқиши вақтида электр энергия­сига айланишидир. Зилзила ўчоғи 5–10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила энергияси 1014 жоулга яқин, эпицентрда унинг кучи 8 баллга етган. Зилзила маркази (Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида) вертикал зарблар кучининг магнитудаси (М) 5,3 га, силкиниш 8 баллдан зиёд, максимал вайроналик зонаси 10–12 км2 га тенг бўлган. Зилзила ўчоғи чўзиқроқ шаклда бўлиб, шимоли-ғарбдан жануби-шарққа йўналган. Зилзила натижасида атрофга сейсмик тўлқинларнинг сўниб бориши натижасида 8, 7, 6 балли майдонлар ажратилган. 9 майдан 10 майга ўтар кечаси, 24 май ва 5 июнда кучли (6–7 балл) силкинишлар такрорланган. Зилзила натижасида 2 млн. м2 дан зиёд турар жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 26 коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 маданий-маиший муассаса, 185 тиббиёт ва 245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрди, 78 минг оила ёки 300 минг киши бошпанасиз қолди, қурбонлар бўлди. Асосий тебраниш 1966–68 йиллар мобайнида бир қанча афтершоклар билан давом этди. Марказий сейсмик станция биринчи кучли зарбадан сўнг силкинишларнинг 2500 дан ортиқ такрорланганини қайд қилди. Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга собиқ иттифоқдаги республикалар халқи катта ёрдам кўрсатди. Қисқа муддат ичида (3,5 йилда) зилзила оқибатлари бартараф этилди. Янги даҳалар, йўлдош шаҳар – Сергели бунёд этилди. 300 минг тошкентлик уй-жой билан таъминланди, 3200 минг м2 турар жой қурилди.
1966 йилдаги зилзила сейсмик хавфи бўлган районларнинг ер қаъри тузилишини ўрганиш ва зилзиланинг геологик сабабларини аниқлаш мақсадида махсус комплекс тад­қиқотларни ташкил қилиш учун туртки бўлди. Тошкент ва унга туташ ҳудудларнинг ер қимирлаш хавфини аниқлашга доир кенг кўламда тадқиқот ишлари олиб борилди. Йирик шаҳарлар ва қурилишларга хавф туғдираётган сейсмик ўчоқ зонаси ер пўстини геологик-геофизик тадқиқ қилишни кучайтириш зарурлиги тан олинди. Умумий сейсмик ра­йонлаштириш харитаси кучли ер қимирлаганда ер пўсти ёрилиши хавфи бўлган трассалар схемаси билан тўлдирилиб ва сейсмотектоник тадқиқотлар асосида унга аниқлик киритиб борилади. Бу ишларни олиб бориш учун «Тошкент» сейсмик станцияси базасида Ўзбекистон ФА Сейсмология институти ташкил этилди (1966).
Ўтган йилларда Тошкент сейс­мик станцияси сейсмографлари бу ерда 2, 3, 4 балли кучсиз силкинишлар бўлади, деб бир неча марта қайд қилганлар. Лекин манбаи бевосита шаҳар остида бўлган кучли зилзила бу ерда юз йилдан бери бўлмаган эди. 1868 йилнинг 4 февралида рўй берган силкинишнинг кучи 7 баллга етган, холос. Шундан кейин Тошкентда содир бўлган зилзилаларнинг кучи паст бўлган.
Олинган сейсмик материалларни синчиклаб ўрганиш ва уларни Тошкентолди ҳудудининг тектоник тузилиши билан боғлаш натижасида шу нарса аниқландики, Тошкент ва унинг атрофида рўй берган зилзилаларнинг кучи 8 баллдан ошмайди. Шунга кўра зилзила эҳтимоли бўладиган сейсмоген зоналар асосида тузилган мукаммал сейсмик районлаштириш харитасида Тошкент 8 балли зонага киритилган.
Сейсмомикрорайонлаштириш натижасида шаҳар рельефи, муҳандислик-геологик шароитини назарга олган ҳолда, 7, 8, 9 балли майдонларга бўлинди.
Кейинги йилларда олиб борилган геологик, геофизик тадқиқотлар Тошкентда ҳеч қандай вул­қон отилиб чиқмаслиги, шаҳар остида бўшлиқ йўқлиги, аксинча, қатламлар жуда ҳам зич жойлашганлигини ва сейсмофаол синиқлар борлигини кўрсатди.
Тошкент тектоник жиҳатдан Тяньшань тизма тоғларининг ғарбидаги Тошкент–Мирзачўл тоғолди чўкмасида жойлашган. Бу чўкма, асосан, мезозой ва кайнозой чўкинди тоғ жинслари билан тўлган бўлиб, пастдан юқорига қараб палеозой, юра, бўр, палеоген, неоген ва тўртламчи давр қатламларидан иборат. Чўкинди тоғ жинсларининг Тошкент–Мирзачўл чўкмасидаги максимал қалинлиги тахминан 3000 м. Бу тоғ жинслари остида палеозой даври ётқизиқлари бўлиб, улар фақат Чатқол ва Қурама тоғларида ер юзасига чиқиб, жуда ҳам қаттиқ, зич жинс­ларни ташкил этади. Чўкинди жинслар тоғ тизмаларига яқинлашган сари юпқалашиб, қияланиб боради. Шунингдек, Тошкент атрофида, айниқса, шимоли-шарқ томонда қатламлар қалинлиги 3000 м дан 1200–1500 м га тушади. Бу камайиш, асосан, ёш қатламлар, яъни неоген ва тўртламчи давр чўкиндилари ҳисобига бўлади. Бундай ҳолат Тошкентнинг шимоли-шарқ томонида ёш антиклинал бурмаларнинг ўсиб бораётганлиги натижасида содир бўлмоқда. Ёш антиклинал бурмалар шимоли-шарқ­дан жануби-ғарбга қараб Майский, Полтарацкий, Эшонқўрғон, Тентаксой, Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё адирларини ўз ичига олади. Улар Коржонтовнинг давоми бўлиб, Сирдарё, Полтарацкий антиклинал зонасини ҳосил қилади. Бу антиклинал зонанинг кўтарилиши ҳисобига Тошкент–Мирзачўл тоғолди чўкмаси неоген даврининг бошидан секин-аста чўкишни давом эттирмоқда. Тектоник нуқтаи назардан, бу жойлардаги ер ости синиқлари доим фаол; уларнинг фаоллашишида ҳозирги замон тектоник ҳаракатларнинг ҳам вертикал, ҳам горизонтал кучларининг таъсири катта. Бу жараённинг бўлиб туриши Ер сатҳининг ўзгаришига ва ёш кўтарилма адирларнинг ўсишига олиб келади.
Геологик, геофизик материалларни таҳлил қилиш ва Тошкент ҳамда унинг атрофидаги тектоник ҳаракатларни синчиклаб ўрганиш натижасида, 1961 йилда О.А.Рижков, А.А.Юрьев, Р.Н.Ибрагимовлар томонидан бу районнинг геологик ривожланиш тарихи ёритилиб, унинг сейсмик жиҳатдан фаоллиги ҳамда Тошкент ва унинг атрофида 7 ва ундан ортиқ балли зилзилалар бўлиши мумкин эканлиги биринчи марта илмий асосда кўрсатиб берилди. 1966 йил 26 апрелда бўлиб ўтган 8 балли Тошкент зилзиласи олимларнинг фикрини тасдиқлади.
1980 йил 11 декабрда маҳаллий вақт билан соат 20 дан 35 дақиқа ўтганда Тошкентнинг ғарб томонида Назарбек зилзиласи содир бўлди. Бу ерда ҳам шафақ кўринди. Аввалига момақалдироқ каби гумбурлаган кучли товуш бир зумда кўпчилик диққатини ўзига тортди, тўсатдан ер гўё «тут қоққандек» силкинди. Ўзбекистон ФА қошидаги Сейс­мология институтининг Тошкент сейс­мик обсерваторияси марказий пульт таблосида «кучли зилзила» деган сигнал – ёзувлар пайдо бўлди ва Самарқанд, Фарғона, Наманган ва бошқа сейсмик станциялардан олинган маълумотларни чуқур ўрганиш натижасида зилзила ўчоғининг параметрлари белгиланди. Зилзила эпицентрининг Тошкент марказидан 15 км ғарбда жойлашганлиги аниқланди. Эпицентрда тебраниш кучи 8 балл, магнитудаси 5,5 бўлиб, энергияси 1014 жоулга яқинлашди. Рўй берган зилзила ўчоғи Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғи остида, 10–15 км чуқурликда жойлашган. Кучли силкинишлар бир неча км2 майдондаги иморатларга шикаст етказди. Ўша йилнинг 30 декабрда кучли зилзиланинг қайталаниши зарар кўрган биноларнинг бутунлай бузилишига сабаб бўлди. Бу тебранишнинг кучи 7 баллдан ошиқроқ бўлиб, эпицентри биринчи зилзила марказидан 1–2 км нарида жойлашганлиги зарар кўрган майдонни анча кенгайтирди.
Назарбек зилзиласининг кучи Тошкент зилзиласидан бир оз кўпроқ бўлгани учун Фарғона водийсида, Самарқанд, Чимкент шаҳарларида 2–3 балл билан сезилди. Илмий текшириш ишлари Назарбек зилзиласи баъзи бир хусусиятлари жиҳатидан 1966 йилнинг 26 апрелдаги Тошкент зилзиласига ўхшашлигини кўрсатди. Бу эса зилзила ўчоқларини олдиндан айтиб бериш имкониятини яратади. Шуни қайд этиш жоизки, 1966 йил 26 апрелдаги ер қимирлашдан кейин қурилган бино ва иншоотлар, Тошкент метрополитени бу синовдан ўтди.
2008 йил 22 август соат 13 дан 29 минут ўтганда содир бўл­­ган Тошкентдаги сезиларли зилзила айтилган башоратларни яна бир бор исботлади. Ер остидан тик йўналишда зилзила ўчоғидан келган зарба нисбатан кучли бўлди. Унинг магнитудаси (М) 4,7 бўлиб, интенсивлиги шаҳарни 6–7; 5–6 балли зоналарга ажратди. Бу зилзиладан кейинги йилларда 6–7 балли зоналарда сейсмобардош қурилиш учун кўрсатилган сейсмик хавф борлигини ва тупроқ шароитини инобатга олмай қурилган иморатлар жиддий талафот кўрди.
Тошкент ва унга туташ зоналарга хос «хусусий» зилзиладан ташқари «транзит» зилзилалар ҳам кузатилади. Баъзи ҳолларда уларнинг тезлиги ортиб, шаҳар анча кучли силкинишлар майдонига айланади. Шуларни эътиборга олиб, Тошкент ҳудудининг сейсмик микрора­йонлаштириш харитаси тузилди. 1970 ва 1984 йиллар бу харита Ўзбекистон Давлат қурилиш комитети томонидан меъёрий ҳужжат сифатида тасдиқланди. Қурилиш объектларини жойлаштиришда шу харитага амал қилинади. Муҳандислик-геологик шароитлар хусусиятига қараб, шаҳар ҳудуди 8 ва 9 балли қисм­ларга бўлинган. 1980 йил рўй берган Назарбек зилзиласи силкинишлардаги бу фарқлиликни амалда исботлади.
Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling