1. Маъруза: Уй-жой коммунал ҳўжалигининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти


Download 143.5 Kb.
bet2/5
Sana15.03.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1271147
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу ижтимоий иқтисодий аҳамияти

Кўмакчи аҳоли пунктлари. Бундай аҳоли пунктлари аҳолисининг сони кам бўлиб, шаҳарга ҳам, қишлоқларга ҳам киритилмайди. Вақт ўтиши билан бундай аҳоли пунктлари ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимоти кучли тараққий этган кейинги даврларда вужудга кела бошлаган. Масалан, санаторий, касалхона, туризм ривожланган, илмий муассасалар жойлашган ва шаҳар ҳамда қишлоқлардан ташқарида бўлган алоҳида аҳоли пунктлари ана шундай кўмакчи аҳоли пунктларидир. Уйчи туманида бундай аҳоли пунктларига Қизилравот сув насос стансияси, Уйчи темир йўл бекати, Уйчи ўрмончилик аҳоли пунктлари мисол бўлади.
Кўчиб юрувчи ёки кўчманчи аҳоли пунктлари. Бундай аҳоли пунктлари янги ўзлаштирилаётган қуриқ ва бўз ерларда, чорвачилик билан яйлов ва ўтлоқли минтақаларда, ўрмон ҳўжаликларда ривожланади. Бундай аҳоли пунктлари кўпинча Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон республикаларининг чорвачилик яйлов ва ўтлоқларида ривожланган.
Мавсумий аҳоли пунктлари. Бу типдаги аҳоли пунктлари қишлоқ ҳўжалик ишлари мавсумий ривожланадиган, янги ўзлаштирилган минтақаларда ривожланади. Одамлар қишлоқ ҳўжалиги ишлари ривожланиши билан баҳор ойларида аҳоли пунктларига кўчиб борадилар, қиш ойларида эса улар ўзларининг доимий яшайдиган аҳоли пунктларига кўчиб келадилар. Аҳоли пунктларининг кўчманчи ва мавсумий типлари Уйчи тумани ҳудудида деярли ривожланмаган.
Турли тип аҳоли пунктлари бир-бири билан алоқада ривожланиб, аҳоли яшаш жойларининг ҳудудий тизимини ҳосил қилади. Шаҳар ва қишлоқ учун ҳам аҳоли пунктларини географик жиҳатдан ўрганганда, уларнинг доимий алоқада бўлган бир битун тизим деб қараш, уларнинг ҳудудий меҳнат тақсимотидаги ўрнини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда Уйчи туманидаги барча типдаги аҳоли пунктлари ўзаро алоқада ривожланиб, ягона аҳоли пунктлари тизимини ҳосил қилади.
Аҳоли пунктларини шаклланиши ва ривожланиши Уйчи тумани ҳудуди азалдан кишилар яшаб келган кўхна жойлардан бири ҳисобланади. Бироқ унинг ҳудуди бўйлаб аҳоли бир даврда ўрнашиб аҳоли пунктларини ҳосил қилмаган. Чунки, аҳоли жойлашишида ҳудуднинг релъеф ва иқлим шароитларини қулайлиги, сув ҳамда бошқа турли ресурслар билан таъминланганлиги муҳим рол ўйнайди. Туман ҳудудининг аҳолини жойлашишига таъсир қилувчи юқоридаги омиллар бўйича қуйидаги минтақаларга ажратиш мумкин.

Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling