1-Маъруза Қурилиш жараѐнларини технологик лойиҳалаш
Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ)
Download 410.69 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик хариталар
- Технологик схемалар
- Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси
Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) бинонинг тўлиқ қисмига, бинони барпо этишнинг айрим циклларига ва мураккаб қурилиш ишларига ишлаб чиқилади. ИБЛ ишлар бажарилишини бошлангунига қадар босқичда яратилиши керак.
Ҳар бир объектни қурилиши фақат ҚТЭЛ ѐки ИБЛ да қабул қилинган ечимлар асосида амалга оширилиши керак. Технологик хариталар мураккаб қурилиш жараѐнлари ва оддий қурилиш ишлари учун ишлаб чиқилади. Мехнат жараѐнлари хариталари оддий технологик жараѐнларни бажариш учун тайѐрланади. Технологик схемалар ишчиларга айрим операциялар бажарилишини маъқул йўлларини тушунтириш учун лойиҳаланади 2.ҚТЭЛ ва ИБЛ ни тайѐрлашнинг ўзига хос хусусиятлари Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси таркибига киради: капитал маблағ ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларининг алоҳида объектлар бўйича тақсимланишини эътиборга олган ҳолда, мажмуани ташкил этувчи барча бино ва иншоотларни барпо этиш муддатлари ва навбатларини акс эттирувчи календар (тақвимий) режаси. Мажмуа қурилишида ишларни тайѐрлов даври учун алоҳида календар режа ишлаб чиқилади; қурилишни тайѐрлов ва асосий даври учун қурилишни бош планлари. Уларда барча мавжуд ва қуриладиган бинолар, кирувчи йўллар, конструкцияларни йириклаштириб йиғиш майдонига тегишли омбор ѐки бетон тайѐрловчи иншоот, ишчи-ходимларга хизмат қилувчи маиший инвентарь шаҳарча, вақтинчалик ва доимий инженер тармоқлари билан биргаликда электр таъминоти, монтаж ва бошқа механизмларни турлари, уларни жойлашиши ва ҳаракат йўллари кўрсатилиши керак. Қурилиш майдонидан четда жойлашган омборлар ва маиший шаҳарчалар учун жойлашув плани ишлаб чиқилади ва унда барпо этиладиган объектга тегишли барча майдонлар кўрсатилади; - объектлар( барпо этиладиган мажмуа таркибига кирувчи), монтаж, умумқурилиш ва махсус ишларнинг рўйхати; - барча мажмуага ѐки асосий иншоотларга керакли конструкциялар, материаллар, буюмлар, жиҳозларнинг талаб қилинадиган рўйхати; - бутун қурилиш даври учун асосий қурилиш машиналари ва транспорт воситаларига бўлган талаб графиги; - асосий мутахассис ишчиларга талаб графиги; Download 410.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling