1-Маъруза Қурилиш жараѐнларини технологик лойиҳалаш
Download 410.69 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ)
1-Маъруза Қурилиш жараѐнларини технологик лойиҳалаш Режа: 1 Кириш.Қурилиш жараѐнларини технологик лойиҳалаш. 2 ҚТЭЛ ва ИБЛ ни ишлаб чиқишнинг ўзига хослиги. 3 Алоҳида бино қурилишида ИБЛ нинг таркиби ва бинонинг ер устки қисмини барпо этиш учун ИБЛнинг таркиби. 4 Алоҳида кўринишдаги техник мураккаб ишни ИБЛни таркиби ва мазмуни Ўқ. Э.Ашуров Технологик лойиҳалашнинг вазифаси, қурилиш жараѐнларини, ишларни, умуман бино ва иншоотларни барпо этишда маъқул технологик ечимларини ва етарли ташкилий шароитларини аниқлашга қаратилгандир. Ишларни лойиҳалашнинг мақсади, қурилаѐтган объектнинг сифатини таъминлаган ҳолда мулжалланган муддатда бажарилишини таъминловчи ишларни бажариш технологиясини ва ташкил этишини танлашдир. Бунда намунавий лойиҳалар базасидан фойдаланиш, бино каркасини барпо этишда ва барча пардоз ишлари циклини бажарганда индустрлаштириш усулларини қўллаш, мажмуавий механизациялаштириш ва илғор электр, қўл асбобларидан фойдаланиш ҳисобига маъқул ечимга эришиш мумкин. 1 Кириш.Қурилиш жараѐнларини технологик лойиҳалаш Ҳар бир бино ва иншоотни барпо этиш, амалдаги нормативлар асосида олдиндан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши керак. Технологик лойиҳалаш, объект қурилиши учун ишлаб чиқиладиган лойиҳа ҳужжатларининг бир қисмидир. Жараѐнларни технологик лойиҳалашни бажарилиши лойиҳа яратилишининг ҳамма босқичларида назарга олинган бўлиши керак: техник–иқтисодий асослаш (лойиҳа босқичида), ишчи ҳужжатлар ва ишларни бажариш. Қурилишни технологик лойиҳалаш қуйидагиларни ўз ичига олади: қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ); ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ); мураккаб қурилиш жараѐнлари учун технологик хариталар; меҳнат жараѐнларининг хариталари; операцияларни бажаришнинг технологик схемалари. Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) иншоот лойиҳасининг ѐки техноишчи лойиҳасининг асосий таркибий қисмидир. Икки босқичли лойиҳалашда кетма-кет, яъни ―лойиҳа‖ ва ―ишчи ҳужжатлар‖ босқичи бажарилади; айрим алоҳида барпо этиладиган объектлар учун лойиҳалаш ―техно-ишчилойиҳа‖ сифатида бир босқичда ишлаб чиқилиши мумкин. ҚТЭЛ объект қурилиши давомийлигини, унинг таннархи, материал ва керакли ускуналарга бўлган талабларини аниқлайди. Download 410.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling