4.Алоҳида кўринишдаги техник мураккаб ишга ИБЛ таркиби ва мазмуни
Кўп ҳолларда ишларни бажариш лойиҳаси бажарилиши жуда мураккаб бўлган монтаж, пардозлаш ѐки махсус ишларга ишлаб чиқилади. Йиғма конструкцияларни монтаж қилиш ИБЛнинг таркибига қўйидагилар киради:
объект бўйича ишларни бажариш календарь графиги (сменали, соатли), ишчи кадрлар ва механизмларга бўлган талаб графиги билан биргаликда.
ушбу иш турига қурилиш бош плани, керакли кранларни жойлаштирилиши, уларнинг ҳаракат йўллари , омборлар хўжалигини ташкил этиш ва майдон ичидаги рухсат этилган ҳаракат зоналари ;
ишларни бажариш усуллари ва схемалари, керак бўлган пайтда ишларни бажариш технологик харитаси албатта бажариладиган ва назорат қилинадиган геодезик ишлар;
ишларни бажариш лойиҳаси бўйича техника-иқтисодий кўрсаткичлар;
ИБЛда қабул қилинган ечимларга кўра керакли изоҳлар ва асослар билан тушунтириш хати.
Бино каркаси монтажининг ишларини бажариш лойиҳаси асосий қоидаларни аниқлашдан бошланади (ишларнинг умумий концепцияси), у ўз ичига монтаж усуллари , керакли монтаж ускуналари ва ишларни бажариш муддатини олади.
Ишларни бажаришнинг бу асосий қоидалари лойиҳанинг буюртмачиси (қурилиш ѐки монтаж ташкилоти) билан келишилади. Бу келишувлар тавсия этилган лойиҳадаги конструкцияларни ишчи чизмаларига асосланган бўлиши керак, ИБЛда уларни ўзига хослиги ва монтаж қилиш технологияси таклиф этилиши лозим. Асосий қоидалар монтаж ишларини ҳар бир таклиф этиладиган вариантларига ишлаб чиқилади. Ишларни бажариш усулларининг вариантлари нафақат қўлланиладиган монтаж механизмлари, шунингдек, монтаж ишларининг технологияси билан фарқланиши керак.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |