1-машғулоти Мавзу


Download 0.92 Mb.
bet4/5
Sana29.03.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1305957
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Лаб Molekulyar biologiya laboratoriyasida foydalani

Ишнинг бориши:
Ўсаётган каллус тўқималарида иш олиб бориш учун зарур бўлган асбобларни, идишларни ва озуқа воситаларини стерилизация қилиш.
1.Шиша идишларни колба, чашки петриларни қуритиб қалин қоғозга ўраб қуритиш шкафига стрилизация учун қўйиш.
2. Скальпел ва пинцетларни олдиндан қуритиш шкафида стрилизация қилиш. Қуритиш шкафига қўйишдан олдин фалга ёки қалин қоғозга ўраш зарур.
3. Дистилланган сувни колбада автоклавда стериллаш. Стерилланган сувни олиш учун сувнинг 1/3 қисмини колбага солинг пахтали пробка билан ёки фалга қоғоз билан махкамлаб ёпинг. 1 атмосфера босимда 30 дақиқа афтоклавда қолдиринг.
Стерилизациялашнинг турли усуллари мавжуд: буғли стерилизация, афтоклафлаш, идишларни стериллаш, кимёвий қайта ишлаш ва материалларни стериллаш.
Буғли стерилизация. Кох қурилмасида амалга оширилади. Бошқача номи суюқ буғ билан ишлаш. Агар у мавжуд бўлмаса, пробиркаларни буг ъбилан анъанавий буғ воситасида ўртача 3 марта, кунига ярим соатлик оралиқ билан қайта ишлаш мумкин. Ушбу қоида бактерияларнинг вегетатив хужайраларини ўлдиради, лекин спораларини емас. Бу усул озиқ моддалар ва идишларни стериллаш учун ишлатилади.



Автоклавлаш – стерилизациялаш автоклавларда ишлаб чиқариладиган босим остида нам буғини қайта ишлаш орқали амалга оширилади. Бактериялар ва замбуруғларнинг вегетатив хужайралари 5-10 дақиқада тахминан 60 ° C ҳароратда нобуд бўлади; ачитқи ва замбуруғ споралари учун 15 дақиқа давомида 120 ˚ C ҳарорат талаб қилинади. Автотовлашнинг давомийлиги пробиркалар, шиша идишлар ва улардаги озуқа моддаларининг ҳажми (иссиқлик қуввати) га боғлиқ.


Идишларни стерилизациялаш- Лабораторияларда ишлатиладиган идишларнинг кўпчилигини пробиркалар, колбалар, турли хажмдаги Петри чашкалари ташкил этади. Дастлаб идишларни порошоклаб ва турли хил кислота яъни калий дихром кислотаси билан ювиш зарур. Ювилган идишларни оқава сувда чайқаш кейин дис сувда чайқаш тавсия этилади ва қуритиш шкафига қўйилади. Стерилизациядан олдин банкаларни оғзи пахта пробкалар билан ёки фалга қоғоз билан яхшилаб ёпилади. Стакан, колбалар фақат бўнигача ёпилиши кифоя.
Кейин идишларни икки шаклда стериллаш мумкин:
1. Идишлар афтоклавда 100-40 ° С ҳароратда 20-40 дақиқа босим остида сақланади. Автоклавнинг давомийлиги унинг режимига боғлиқ: 0.5 атмосфера босими остида - 20-40 дақиқа, 1 атмда. - 15 дақиқа.
2. Стерилизациялашнинг қуруқ усули билан, Петри чашкалари, стаканлар, колбалар қалин қоғозга ўралган ҳолда 140 ° C да 2 соат давомида, 180 ° C ҳароратда - 30 дақиқа давомида қуритиш шкафида стерилизация қилинади. Юқори ҳароратда пахтали пробкалар жигаррангга айланади ва қоғоз мўрт бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling