1-машғулоти Мавзу
Download 0.92 Mb.
|
1-Лаб Molekulyar biologiya laboratoriyasida foydalani
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЛЕКТРОФОРЕЗ ДИСТИЛЛЯТОР Фойдаланиладиган асбоб ускуналар: Аналитик ёки техник тарози
- Электрон тарози
1-машғулоти Мавзу: Molekulyar biologiya laboratoriyasida foydalaniladigan asboblar uskunalar bilan tanishish Фойдаланиладиган асбоб ускуналар: электрон ва аналитик тарозилар, дистиллятор, автоклав, центрофуга, электрофорез, вортех, вакум концентратори, спектофотометр, ламинар шкаф, трансиллюминатор, термоциклер, нанофотомертр. АВТОКЛАВ ЛАМИНАР ШКАФ НАНОФОТОМЕРТР ЭЛЕКТРОН ТАРОЗИ БАКТЕРИОЦИТ ЛАМПА ВАКУМ КОНЦЕНТРАТОРИ ЭЛЕКТРОФОРЕЗ ДИСТИЛЛЯТОР Фойдаланиладиган асбоб ускуналар: Аналитик ёки техник тарози- дастлаб ноль нуқтаси ростлаб олинади. Миқдорий анализдаги ишлатиладиган энг муҳим асбобдир. Унда 0,0002 г гача аниқлик билан ёки бошқача айтганда, тўртинчи ишорагача аниқликда тортиш мумкин. Бундай тарозиларда кўпи билан 200 грамм модда тортиш мумкин. Палланинг бир томонига ўлчаш лозим бўлган объект қўйилади, иккинчи томонига массаси маълум тош қўйилади. Масса тенг келгунча иш давом эттирилади. Электрон тарози- Тарозилар ичида энг таниқлиси электрон тарозидир. Улар кўп функцияли, амлиётда ва фойдаланишда қулай ҳисобланади. Электрон тарози моделига қараб турли муҳитларда ишлатилади ва турли техник ҳусусиятларга эга бўлади. Дастлаб тара нолга тенг қилинади, яъни тара босилади ва текширилиши керак бўлган объект тарози устига қўйилади. Ва масса ёзиб олинади. Дистиллятор- Сувни тоза ҳолатга келтириш учун ишлатилади. Водопровод суви ичишга яроқли. Лекин қўшимча тозалашдан кейин. Дистилятордан фойдаланганда юқори ҳарорат таъсири остида сув буғланади, сўнг совутиш тизимига ўтади ва дистилат конденсат йиғиш учун идишда бўлади. Дистеляторнинг бир томони кранга икиинчи томони очиқ жойга уланади. Тоза сувдан ичиш ва лабаротория машғулотларини ўтказишда бемалол фойдаланиш мумкин. 1 литр дисс сув учун ўртача 1 кВт электроэнергия сарфланади. Автоклав- атмосферада юқорироқ босим остида иситиш учун аппаратдир. У 1679 йилда Денис Папен томонидан ихтиро қилинган. Бундай шароитда реакция тезлашади. Тиббиётда стерилизация қилиш учун юқори босим ва ҳароратда - фақат автоклавдан қўлланилади. Стерилизация юқори ҳароратда амалга оширилса, аммо босимсиз стерилизатор ёки қуритиш шкафи ишлатилади. Оддий шароитларда суюқликни тикланиш нуқтаси устига қиздириш мумкин эмас. Сув ҳарорати 100 ° С га етганда, сув буғга айланади ва иситиш зонасини ташлайди. Идишдаги суюқликда буғнинг жадал шаклланиши қайноқ деб номланади. Агар сув узоқ вақт қайнатилса, буғ тўлиқ кетади. Автоклавда сув қайнатилганда қайноқ нуқтаси кўтарилади. Бу шундай бўлади: сув ҳарорати 100 ° С га яқинлашганда сувнинг буғланиши ошади. Сув буғлари, аслида, газ бўлиб, автоклавда ортиқча босим ҳосил қилади ва бу буғланишнинг пасайишига олиб келади ва натижада босим кўтарилади ва қайноқ тўхтайди ва 100 ° C атрофида қизиган сув суюқликда қолади. Ҳарорат қанча юқори бўлса, тизимдаги босим шунчалик баланд. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling