1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари
Download 330.61 Kb.
|
1-МАВЗУ. АТваХХТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барча енгил автомобиллар ўз ўлчамларига кўра тўрт синфга бўлинади.
- Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг жоиз чегаралари
Тоғли жойларда ишловчи автобусларнинг имкониятини баҳолашда йўл қиялигини енга олиш хусусиятидан фойдаланилади. Агар автобус ўзининг узатишлар қутисидаги энг кичик узатма билан 30% ли ва энг катта узатмаси билан 3% ли йўл қиялигини бемалол енга олса, бундай автобус имконияти қониқарли ҳисобланади.Автобусларнинг асосий кўрсаткичларидан бири уларнинг ёнилғи тежамкорлиги бўлиб, у ҳар 100 км масофага сарфланган ёнилғи миқдори билан ўлчанади. Бир хил сиғимли автобусларнинг ёнилғи сарфи улар конструкциясининг такомиллашганини кўрсатади. Баъзи ҳолларда, масалан, ҳар хил йўл шароитлари, маршрутдаги тўхтаб ўтиш жойлари миқдори ва бошқа омилларга кўра бир автобус учун ёнилғи сарфи ҳар хил бўлиши мумкин. Шунинг учун автобуслар учун йўл шароити ва маршрутлар хусусиятига биноан ёнилғи сарфининг ўртача меъёри белгиланади.Барча енгил автомобиллар ўз ўлчамларига кўра тўрт синфга бўлинади.Умум фойдаланиш автомобиль транспорти соҳасида хизмат кўрсатувчи енгил автомобиллар, такси сифатида фойдаланиладиган ҳамда корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатадиган автомобилларга, шунингдек, шахсий мулк эгаларининг енгил автомобилларига бўлинади.Бажариш вазифаларига кўра енгил автомобиль транспорти воситаларига турлича талаблар қўйилади. Аҳолининг енгил такси автомобилларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш шуни кўрсатадики, жами қатновларнинг 75 фоизида салондабир ёки икки йўловчи, 10-15 фоизида уч йўловчи ва фақат 5-10 фоизида тўрт йўловчи қатнар экан. Бундай автомобилларда махсус ҳисоблагич — таксометр, такси автомобили белгиси ва автомобилнинг банд ёки бўшлигини кўрсатувчи чироғи бўлиши· зарур.Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг жоиз чегаралариУмум фойдаланиш автомобиль йўлларида ишлатилувчи барча автомобиль ва автопоездлар, уларнинг ўлчам ва массаларини чекловчи талабларга жавоб бериши лозим. Бундай талаблар барча давлатларда тегишли қонунлар асосида белгиланади. Масалан, МДҲ давлатларида давлат стандартига биноан оғирлик ва габарит ўлчамлари чекланган. Автомобилларнинг юк билан биргаликдаги баландлиги 3,8 м, кенглиги эса 2,5 м дан ошмаслиги зарур.Download 330.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling