1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари


Download 330.61 Kb.
bet1/7
Sana07.05.2023
Hajmi330.61 Kb.
#1439418
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-МАВЗУ. АТваХХТЭ

1-Мавзу.

Автомобил транспорт воситалари

РЕЖА:

1. Автомобил транспорт воситаларининг асосий техник-эксплуатацион хусусиятлари ва амалиётдаги ахамияти.

2. Транспорт воситалари таснифи.

3. Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг чегаравий ўлчамлари.

1.Автомобил транспорт воситаларининг асосий техник-эксплуатацион хусусиятлари ва амалиётдаги ахамияти.

Транспорт воситаси дейилганда юк ва йўловчиларни ташишга мўлжалланган ишлаб чиқариш жиҳози тушунилади. Автомобиль транспорти воситалари икки гуруҳга бўлинади:

а) Ўзиюрар, яъни ҳаракатлантирувчи двигатели бор автомобиллар ва тягачлар;

б) Ўзиюрмас, яъни автомобиллар ва тягачлар уланмасида ишловчи тиркама (прицеп) ва ярим тиркамалар.

Автомобиль транспорти воситаларининг аниқ шароитда самарали фойдаланилишини белгиловчи бир қанча эксплуатацион хусусиятлари мавжуд.

Автомобилларнинг асосий эксплуатацион хусусиятларига қуйидагилар киради:

  • динамиклиги,
  • ёнилғи тежамкорлиги,
  • бошқарилувчанлиги,
  • турғунлиги,
  • ўтағонлиги,
  • ҳаракатланиш равонлиги,
  • сиғдира олишлиги,
  • мустаҳкамлиги,
  • чидамлилиги,
  • техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги,
  • ортиштушириш ишларини бажаришга мослиги.

Автомобилнинг динамиклиги дейилганда унинг маълум йўл шароитларида юк ва йўловчилар билан биргаликда иложи борича максимал ўртача тезлик билан ҳаракатлана олиши тушунилади.

Автомобилнинг динамиклиги қанча яхши бўлса, ташиш учун зарур вақт шунча кам бўлади, бинобарин автомобилнинг иш унуми юқори бўлади, яъни муайян вақт бирлигида аниқ масофага юк ёки йўловчиларни кўп миқдорда таший олади.

Автомобилнинг динамиклиги унинг тортиш ва тормозлаш хусусиятларига боғлиқдир.

Автомобилнинг ёнилги тежамкорлиги дейилганда, унинг ҳаракатланиши учун ёқилаётган ёнилғи қувватидан оқилона фойдаланиш тушунилади. Ёнилғи тежамкорлиги ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган эксплуатацион хусусиятдир, чунки ёнилғи харажати умумташиш таннархининг энг катта қисмини ташкил этади. Ёнилғи қанча кам сарфланса, автомобилнинг эксплуатация харажати шунча арзон бўлади.


Download 330.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling