Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 март 1996 йилги қарори бўйича «Ўзавтотеххизмат» ОАЖ жойлардаги корхоналари қувватлари асосида «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси билан биргаликда сервисли хизматлар кўрсатиш ва Асака автомобил заводи енгил автомобилларини сотиш тармоғини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 март 1996 йилги қарори бўйича «Ўзавтотеххизмат» ОАЖ жойлардаги корхоналари қувватлари асосида «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси билан биргаликда сервисли хизматлар кўрсатиш ва Асака автомобил заводи енгил автомобилларини сотиш тармоғини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
- Бу қарорни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3 сентябр 1996 йилги қарорни бажариш учун қисқа муддатда жойлардаги «Автотеххизмат» очиқ акционерлик жамиятларининг техник хизматлар кўрсатиш шаҳобчалари қайта қурилди ва техник қайта жиҳозланди, замонавий автосалонлар, янги автомобиллар учун ёпиқ сақлаш жойлари қурилди. Ана шу мақсадларга республика хукумати 1 млрд. сўмдан ортиқ узоқ муддатли мақсадли кредитлар ажратди.
Шунингдек, қайта қуриладиган техник хизматлар кўрсатиш шаҳобчаларини янги техник жихозлари билан таъминлаш учун ҳамда «ЎзДЭУавто» акционерлик жамиятининг Асака автомобил заводи ишлаб чиқарадиган автомобилларга техник хизматлар кўрсатиш ва таъмирлашга мўлжалланган замонавий ускуналар ва махсус асбоблар сотиб олиш учун 2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. - Шунингдек, қайта қуриладиган техник хизматлар кўрсатиш шаҳобчаларини янги техник жихозлари билан таъминлаш учун ҳамда «ЎзДЭУавто» акционерлик жамиятининг Асака автомобил заводи ишлаб чиқарадиган автомобилларга техник хизматлар кўрсатиш ва таъмирлашга мўлжалланган замонавий ускуналар ва махсус асбоблар сотиб олиш учун 2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.
- Қайта қурилган техник хизматлар кўрсатиш шаҳобчаларида 473 дона ускуна ўрнатилган, шулардан 97 донаси қўшалоқ тирковичли кўтаргичлар, 274 донаси ташхислаш ва 88 донаси шина ўрнатиш ускуналари, 14 донаси ишлатилган газларни токсик заҳарлилик даражасини текшириш учун газанализаторлар, 38 донаси йиғма маҳсус асбоблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |