1-Мавзу. Автомобиллар сервиси автомобилларга техник хизмат кўрсатишни умумтан олган усулидир


Download 368.48 Kb.
bet6/12
Sana09.03.2023
Hajmi368.48 Kb.
#1255232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 Мавзу Avtomobillar servisi avtomobillarga texnik xizmat ko\'rsatishni

Узайтирилган кафолат муддати компаниянинг расмий дилерларидан 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб харид қилинадиган автомобилларга татбиқ этилади. Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди, яъни ушбу давр мобайнида автомобил эгаси ўзгарса, унинг янги эгаси ҳам ушбу кафолат ҳуқуқидан фойдалана олади. 

  • Узайтирилган кафолат муддати компаниянинг расмий дилерларидан 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб харид қилинадиган автомобилларга татбиқ этилади. Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди, яъни ушбу давр мобайнида автомобил эгаси ўзгарса, унинг янги эгаси ҳам ушбу кафолат ҳуқуқидан фойдалана олади. 
  • Автомобилдан нотўғри фойдаланиш, авария, автомобилнинг конструкцияси ва модификациясига ўзгартириш киритиш ёки ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилмайдиган қўшимча ишлов берилиши ёки жиҳозланиши туфайли носозликлар юзага келган тақдирда кафолат даври чекланади. 
  • Кафолат муддати давомида автомобилнинг ишлаб чиқарувчи томонидан аниқланган нуқсони бор қисмларини таъмирлаб бериш ёки алмаштириш расмий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул амалга оширилади. Бунинг учун эса автомобиль эгасидан автомобилнинг эксплуатацияси бўйича барча шартлар йўриқномага асосан бажарилган бўлиши талаб этилади.

Сервис – хизмат кўрсатишга қаратилган фаолиятдир.

Унинг алоҳида хусусияти шундаки, хизмат кўрсатиш жараёнида баъзи материал ресурслар сарф қилинсада, сервис материал кўринишида эмас, балки эҳтиёжини фаолият орқали қондиришидадир. Хизмат кўрсатиш ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмасдир, у сақланмайди ва доимий бўлмаган сифат хусусиятига эга. Хизматнинг ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмаслиги уни шу жараёнда истеъмол қилинишидадир.

Автомобил сервисини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари

  • Республика хукумати «Ўзавтотеххизмат» ОАЖ тизимининг ривожланишига улкан эътибор бермоқда. Республикада замонавий сервис ва хизматлар кўрсатиш мажмуини яратиш мақсадида қатор хукумат қарорлари қабул қилинди.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 февралдаги қарори бўйича «Ўзавтотехобслуживние» ИЧБнинг ҳамма таркибий бўлинмалари жойлардаги «Автотеххизмат» очиқ акционерлик жамиятларига айлантирилди.

Download 368.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling