1-мавзу биологияни ўҚитиш методикаси предмети, Ўрганиш объекти, мақсади ва вазифаси (2 соат) режа
Download 22.53 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-Ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч ибораларлар.
- Биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари.
1-МАВЗУ БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ПРЕДМЕТИ, ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ (2 СОАТ) РЕЖА: 1.Фан ва ўқувфани тушунчалари. 2.Педагогика ва хусусий методика. 3.Биология ўқитиш методикасининг предмети ва об`екти. 4.Биология ўқитишнинг илмий тадқиқот методлари. 5.Ўзбекицон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Таянч ибораларлар. Фан ва ўқув фани тушунча, педагогика ва хусусий методика, биология ўқитиш методикасининг предмети ва объекти, биология ўқитишнинг илмий тадқиқот методлари. Биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари. Биология ўқитиш методикаси биология фан асослари билан боғлиқ бўлган ўқув, жараёнлар, принстиплар ва қонуниятлар тўғрисидаги фандир. Мазкур принстип ва қонуниятларни билиш Ўқитувчига мактаб биология курси билан боғлиқ ўқув-тарбиявий жараёнларни замон талабларига мос ҳолда ташкил етиш ва бошқариш имконини беради. Биология ўқитиш методикаси биология ўқув фанларининг мазмуни, унинг ўқитиш шакллари, методлари, воситаларини ўзаро боғлиқ ҳолда жорий етишнинг мақсад қилиб қўяди.Биология ўқитиш методикасининг асосий вазифаси ўқувчиларга биологик ўкув фанлар бўйича чуқур атрофлича билим бериш, уларнинг ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида камол топишига кўмак берувчи ўқув фанлар мазмунини, ўқитиш шакллари, воситалари ва методларини ишлаб чиишдан иборат. Биология ўқитиш методикаси фан сифатида Ҳар қандай фан инсоннинг тадқиқот фаолияти билан алоқадор бўлиб, у нарса ва ходисалар тўғрисида билимлар тўплашга йўналган, ҳамда тадқиқот илинаётган нарса ходисалар тўғрисида тўли ва чуур билим олишга аратилган. Фаннинг асосий функцияси тадқиқот ҳисобланади. Биология ўқитиш методикаси фан сифатида мазкур фан билан боғлиқ ўқувчиларнинг билим олиш, тарбияланиш ва ривожланишини назарий ва амалий жиҳатидан тади қилишни мақсад килиб кўяди. Фаннинг асосий белгиси бўлиб, мақсаднинг анилиги, ўрганиш предмети, билимларни бқилиш усуллари ва шакллари ҳисобланади. Шу билан бирга фаннинг ривожланиш тарихи, унинг бойишига сабабчи бўлган кашфиётларни қилиш ҳам муҳим саналади. Биология ўқитиш методикаси педагогик фанлар таркибига киради. Шу сабабли унинг олдида турган мақсад ва вазифалар ҳам умумпедагогик мақсад ва вазифалардан келиб чиқади. Биология ўқитиш методикаси барча ўқув фанларга таалули бўлган педагогик оидаларни, биологик ўқув материалига тадби етишга йўналган. Шу билан бир аторда биология ўқитиш методикаси табиий, илмий, биологик, психологик, педагогик билимларни ўзида мужассамлаштиради. Биология ўқитиш методикаси биология ўқув фанининг ўқитиш мақсадини, мазмунини, биологик билимларнинг танлаш принстипини белгилаб беради. Биология ўқитишнинг ҳозирги даврда самарали бўлиши ўқувчиларнинг ўқув, меҳнат ва жамоат фаолиятларида қатнашиш учун зарур бўлган биологик билимлар, кўникмалар, малакаларни эгаллаганиклари билан белгиланади. Улар эса ўз навбатида ўқувчиларнинг тарбияланганлик натижасида, дунёқараши, эътиоди, табиат, жамият ва шахсга бўлган муносабатида намоён бўлади. Ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, қобилияти, жисмоний ва амалий жиҳатдан такомиллаштиришга бўлган эхтиёжи билан ифодаланади. Биология ўқитишнинг мақсади юорида қайд қилинган омиллардан келиб чиқади. Биология ўқитишнинг мақсадларини билиш ўқитувчига ўқитиш жараёнини бошқариш имкониятини беради. Фан сифатида биология ўқитиш методикасининг вазифалари тубандагилардан иборат: Ўқувчиларнинг ўқитиш ва тарбиялаш, камолга етказишда ўқув фанининг ўрнини аниқлаш; Мактаб ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни мактаб амалиётига тадбиқ етиш; Ўқувчиларнинг ёшига мос равишда ўқув фанларининг мазмуни, ундаги мавзуларнинг ўрганиш изчиллигини белгилаш; Биологик ўқув фанларининг ўзига хос томонларини эътиборга олган ҳолда, ўқитиш усулларини, ташкилий шаклларини ишлаб чииш; Ўқитиш жараёнида ўллаш учун зарур жиҳозларни анилаш. Биология хонаси тирик бурчак, тажриба ер майдонини ташкил этиш, табиий, тасвирий, динамик, аудио, видео воситаларни белгилаш. Биология ўқитиш методикасининг объекти бўлиб, мазкур ўқув фани билан алоқадор бўлган ўқув тарбиявий жараён ҳисобланади. Биология ўқитиш методикасининг предмети бўлиб биологик билимларнинг мақсади, мазмуни, ўқитиш усуллари, шакллари, ўқувчиларнинг тарбияси ва ривожланишидир. Биология ўқитиш методикасининг илмий – тадқиқот методлари: 1.Мактаб ўқитувчиларининг иш тажрибасини кузатиш ва фаолиятдаги ижобий, салбий томонларини анилаш; 2.Бу соҳада тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ҳал этилмаган муаммоларни аниқлаштириш ва уларни ҳал этиш учун зарур ишчи фаразларни илгари суриш; 3.Илгари сурилган фаразларнинг анчалик ҳаётга яқин еканликларини аниқлаш мақсадида мактабларда педагогик тажрибалар ўтказиш ҳамда тажрибавий, назорат синфлардан олинган маълумотларни ўзаро таққослаш; 4.Кузатиш ва педагогик экспериментлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва хулосалаш; 5.Олинган маълумотларга асосланиб, методик мақолалар, қўлланмалар яратиш ва ишлаб чиқилган фикр мулоҳазаларнинг оммавий мактабларда текширишдан ўтказиш ва тасдиғини олиш. Ҳозирги даврга келиб, биология ўқитиш методикасида ўтказилган педагогик тажрибалар натижасида «Биологик тушунчаларни ривожлантириш», «Биологияда ўқитиш шаклларининг системаси», «Биологияда ўқитиш методлари», «Биологияда экологик тушунчаларни ривожлантириш», «Биология ўқитишнинг моддий базавий системаси», «Педагогика Олий ўқув юртлари талаба биологларнинг мактабдаги ишга методик тайёрлаш системаси» каби назариялар ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган. Мактабларда ўкитиладиган биология ўқув фанларга қараб «Биология ўқитиш методикаси» фани «Биология ўқитишнинг умумий методикаси», «Биология ўқитиш методикаси», «Зоология ўқитиш методикаси», «Одам ва унинг саломатлигини ўқитиш методикаси» ва ниҳоят «Умумий биологиянинг ўқитиш методикаси» каби хусусий ўқитиш методика фанларига ажрат қилади. Биология ўқитишнинг умумий методикаси барча биологик ўқув фанларига оид ўқитишнинг мақсади, вазифаси, мазмуни, принциплари, усуллари, воситалари, шакллари, биологияни ўқитиш тарихи, босқичлари каби масалаларни қамраб олади. Хусусий методикалар эса у ёки бу ўқув фанининг мазмуни ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ дарс, дарсдан ташқари ишлар, синфдан ташқари машғулотлар, экскурциялар, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш, жиҳозлаш кабиларни диат марказида тутади. Биология ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Биология ўқитиш методикаси педагогиканинг бир қисми бўлган дидактика билан жуда яқин алоқададир. Агар дидактика ўқувчилар томонидан билимлар, кўникмалар ва малакаларни ўзлаштириш қонунларни ўрганса ва у мактабдаги барча ўқув фанлари учун ўқитиш назарияларни ва принципларини ишлаб чиқса, биология ўқитиш методикаси биология билан боғлиқ ўқитиш ва тарбиялаш мазмуни, шакллари, ва методлари ҳамда воситалари билан боғлиқ назарий ва амалий масалаларни ишлаб чиқади. Биология ўқитиш методикаси психология билан узвий алоқададир. Чунки, биологияни ўқитиш ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлган тақдирдагина самара беради. Масалан ўсмирларда яъни В-ВИ синф ўқувчиларида диат беқарор бўлгани сабабли биология ўқитувчиси дарс жараёнида бир неча методлардан фойдаланиб, ўқувчилар фаолиятини алмаштириб туради, ҳамда уларнинг тафаккурини конкрет эканлигини эътиборга олиб, кўргазмали воситалардан кўпроқ фойдаланади. Юқори синфларда эса ўқувчилар диққати барқарорлашгани ва уларда абстракт тафаккур ривожлангани учун дарслар кўпроқ маъруза шаклида ўтказқилиши ва бир, икки методдан фойдаланиш кифоя қилади.Биология ўқитиш методикаси биология фани билан узвий алоқадор. У биологик фанларнинг деярли барча соҳалари: Биология, зоология, одам анатомияси ва физиологияси, ститология, биокимё, эмбриология, систематика, экология, эволюстион таълимот, антропология молекуляр биология фан асосларини ўзида ифода қилади. Тирик табиат вакилларининг ташқи, ички тузилишини ҳаёт фаолиятини ташқи муҳит билан алоқасини тўғри тушунтириш ўсимлик, замбуруғ, ҳайвон, микроорганизмларни аниқлаш, улардан микро ва макропрепаратлар тайёрлаш, улар устида кузатиш, тажрибалар олиб бориш, ўқитувчидан яхши назарий билим, амалий тайёргарликни талаб қилади. Лекин мактаб биология ўқув фани билан биология фани орасида муҳим тафовутлар борлигини Ўқитувчи яхши билиши керак. Биология фанининг асосий мақсади тирик ва ўлик табиати тўғрисида тадқиқот ўтказиши оралиқ янги билимларни ҳосил қилиш бўлса, мактаб биология ўқув фанининг мақсади, ўқувчиларнинг ёшига мос равишда уларга биологик билимлар, яъни биологик тушунча, қонунлар, назариялар беришдан билимлар ва уни тушунтиришдан иборат. Мактаб биология курсида фан эмас, балки фан асослари – ўқувчилар учун зарур асосий маълумотлар мужассамлашган. Шу билан бирга мактаб биология курси Download 22.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling