1-мавзу. Бизнес юритишнинг иқтисодий амалиётдаги моделлари. Режа


Download 67.48 Kb.
bet2/8
Sana01.03.2023
Hajmi67.48 Kb.
#1241754
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Бизнесмодел - бу корхоналар истеъмолчини танлаши, ўз таклифларини шакллантириш ва чегаралаш, ресурсларни тақсимлаши, қайси вазифаларни ўзи бажариши мумкинлигини ва қайси вазифаларни бажариш учун четдан мутахассисларни жалб қилиши, бозорга кириши, истеъмолчилар учун қийммат яратиши ва эвазига фойда олиши.
"Бизнесмодели" атамасининг моҳиятини аниқлар эканмиз, шуни таъкидлаш керакки, бу атама кўпинча “стратегия” атамаси билан чалкаштирилади, бир тушунчани бошқасига алмаштиради ёки стратегияни бизнес–моделининг таркибий қисмларидан бири сифатида кўрилади. Бу ҳақиқат бизнес–модели стратегия билан чамбарчас боғлиқ, лекин масала стратегия билан бир хил эмаслигида.
Бизнес–модели ва стратегияси ўртасидаги муносабатлар М. Леви томонидан таклиф қилинган "қиймат тенгламаси" билан тасвирланиши мумкин:
В=М×С
Бунда В - Қиймат,
М - Бизнес-модель
С - Стратегия
Бу тенглама корхона ўз стратегиясини амалга ошириш учун энг яхши бизнес–моделини аниқлаши кераклигини тахмин қилади. Бизнес–модел билан стратегия ўртасидаги фарқ 1.1-жадвалда келтирилган.
1.1-жадвал
Бизнесмодели ва стратегия ўртасидаги фарқ



Параметр

Бизнесмодель

Стртегия

Қийматни яратиш ва уни фойдага айлантриш

Фойда яратишга эътибор қаратади ва шу билан бирга корхона қандай қилиб яратилган қийматни фойдага айлантириши тасвирланади.

Узоқни кўзлайди ва барқарор рақобат устунлигини яратишга эътибор қаратади.

Бизнес қийммати

Тадбиркорлик учун иқтисодий аҳамиятга эга бўлган инновацияни (янгиликни) ўзлаштириш учун архитектура яратади, лекин мулкдорлар ва акциядорлар учун қандай қилиб бизнес қийматини фойдага айлантириш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бермайди.

Бизнеснинг келажакдаги қийматини оширишга эътибор қаратилди.

Ишбилармонлик муҳити ҳақидаги тахминий билим даражаси

Яратиш бизнес муҳитини чуқур билишни талаб қилмайди.

Стратегияларни ишлаб чиқишнинг етарлилиги янада мураккаб таҳлилга боғлиқ бўлиб, бунинг учун корхонанинг ривожланиши керак бўлган муҳит ҳақида тўлиқроқ маълумот керак бўлади.

Бизнес моделларини яратиш мумкин:


-маълум бир маҳсулот ёки хизмат (ўхшаш маҳсулотлар (хизматлар) гуруҳи учун;
- корхона учун;
- бир гуруҳ корхоналар ёки холдинглар учун.

Download 67.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling