Бизнес-моделлари қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин (1.1 -расм):
Одатда, бизнес-модел бошқарув жараёнини такомиллаштириш мақсадида шакллантирилади, чунки менежмент корхона ривожланишнинг янги босқичига ўтиши кераклигини тушунса, масалан, маҳсулот ёки хизматлар сифатини яхшилаш, ташқи бозорга чиқиш ва ҳ.к.
Керакли натижага эришиш учун НИМА ва ҚАНДАЙ қилиш керак, деган саволларга бизнес-модели жавоб беради. Корхонанинг ишлаш механизма тўғрисида ягона тассаввирга эга қилади.
Бундан ташқари, бизнес-модел - бу фақат корхонанинг бизнес– жараёнларини тавсифловчи ҳужжатлар тўплами, деб ҳисоблаш хато.
2
келажакда корхона бизнесининг салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини баҳолаш
3
стратегия нуқтаи назаридан корхона ишини оптималлаштириш, корхона мижозлар ва унинг ишига қизиққан бошқа шахслар учун яратиладиган қийматга интилишни максимал даражада ошириш.
1
бошқа шунга ўхшаш корхоналарга нисбатан корхона ишининг самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш
1.1–расм. Бизнес–моделларни қўллаш вариантлари
Бизнес-модел корхонанинг ривожланиш мақсадлари асосида шаклланади, улар бизнес-моделнинг барча асосий таркибий қисмлари таркибини белгилайди (охиригача бизнес-жараёнлар), улар биргаликда маълум бир услубий платформани ифодалайди:
• бизнес НИМА қилаётганини тавсифловчи бизнес функциялари;
• корхона ўз бизнес вазифаларини ҚАНДАЙ бажаришини тавсифловчи бизнес-жараёнлар;
• бизнес функциялари ва бизнес-жараёнлари ҚАЕРДА бажарилишини белгилайдиган ташкилий тузилма;
• бизнеснинг у ёки бу функцияларини ҚАЧОН (қандай кетма-кетликда) жорий қилинишини белгилайдиган (фазалар)босқичлар;
• КИМ бизнес-жараёнларини бажаришини аниқлайдиган роллар;
Бизнес-моделининг асосий таркибий қисмларига асосланиб, бизнес- модели тавсифлаши керак бўлган атрибутларнинг энг аниқ рўйхати ажратилади:
• бизнес жараёнининг ҳар бир босқичини бошлашга Таъсир қилиши;
• ҳар бир қадамни Ижрочилар бажарувчилари (бу ҳам одамлар, ҳам дастурлар ва механизмлар бўлиши мумкин);
• ушбу қадамни тартибга солувчи таъсирлар (қонунчилик, бозор шароитлари ва бошқалар);
• бизнес-жараёнининг маълум бир босқичи натижасида олинган натижа.
Do'stlaringiz bilan baham: |