1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари
1 Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баланс активи бўйича жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- 1.Ўз маблағлари манбаси 7 745 794 466 10 124 233 076
- 2. Мажбуриятлар 5 452 310 192 14 152 659 989 41,4
- Баланс пассиви бўйича жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- Корхоналар иқтисодий салоҳияти: таркиби, кўрсаткичлар тизими ва самарадорлигинитаҳлили
- -жадвал Корхоналар иқтисодий салоҳиятининг таъсир бирликлари ва самарадорлиги
- Иқтисодий салоҳиятнингтаъсир бирликлар Таъсир бирликлар Самарадорлиги
2.Жорий активлар
|
2 978 372 713 |
11 683 693 105 |
22,6 | |
48,2 | ||||
Ишлаб чиқариш захиралари |
819 530 511 |
1 047 437 972 |
6,2 |
4,3 |
Келгуси давр харажатлари |
1 366 091 169 |
8 441 062 224 |
10,3 |
34,7 |
Пул маблағлари |
171 917 383 |
468 669 767 |
1,3 |
1,9 |
Бошқа жорий активлар |
117 495 315 |
160 480 738 |
0,8 |
0,6 |
Дебиторлар, жами |
503 338 335 |
1 566 042 404 |
3,8 |
6,4 |
Шу жумладан: |
|
|
|
|
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар |
163 855 350 |
268 038 094 |
1,2 |
1,1 |
Бюджетга аванс тўловлари |
7 740 384 |
5 252 951 |
0,05 |
0,02 |
Баланс активи бўйича жами |
13 198 104 658 |
24 276 893 065 |
100 |
100 |
ПАССИВ | ||||
1.Ўз маблағлари манбаси |
7 745 794 466 |
10 124 233 076 |
58,6 |
41,7 |
Устав капитали |
614 384 306 |
828 202 670 |
4,6 |
3,4 |
Резерв капитали |
5 737 851 427 |
8 121 422 920 |
43,4 |
33,4 |
Тақсимланмаган фойда |
507 693 607 |
223 400 675 |
3,8 |
0,91 |
Бошқа манбалар |
885 865 126 |
951 206 811 |
6,7 |
3,9 |
2. Мажбуриятлар |
5 452 310 192 |
14 152 659 989 |
41,4 |
58,3 |
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлари |
4 675 490 146 |
12 304 013 149 |
35,4 |
50,6 |
Бошқа мажбуриятлар |
14 744 216 |
8 878 479 |
0,10 |
0,03 |
Кредиторлик мажбуриятлари, жами |
762 075 830 |
1 839 768 361 |
5,7 |
7,5 |
Шу жумладан: |
|
|
|
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга мажбуриятлар |
219 818 890 |
514 650 184 |
1,6 |
2,1 |
Бюджетга мажбуриятлар |
20 798 130 |
62 317 043 |
0,15 |
0,25 |
Баланс пассиви бўйича жами |
13 198 104 658 |
24 276 893 065 |
100 |
100 |
Корхонада жами активлар йил бошида 13 198 104 658минг сўмни ташкил қилган. Шундан, 10 219 731 945минг сўми узоқ муддатли активларга, 2 978 372 713минг сўм жорий активларга тўғри келган. Узоқ муддатли активларнинг давр бошига жами активлар таркибидаги салмоғи 77,4 фоизни, жорий активларнинг салмоғи 22,6 фоизни ташкил қилган. Узоқ муддатли активлар таркибида энг юқори қиймат ва улуш асосий воситалар ва капитал қўйилмалар қаторига тўғри келган.
Жорий активларнинг таркибида энг юқори улуш келгуси давр харажатлари, товар-моддий захиралар ва дебиторлик мажбуриятлари ҳиссасига тўғри келган.
Давр охирига келиб узоқ муддатли активларнинг қиймати 12 593 199 960минг сўмни ташкил қилиб унинг жами активлар таркибидаги салмоғи 51,8 фоизга тушган.
Жорий активларнинг давр охирига қиймати 11 683 693 105минг сўмни ташкил қилиб, жами активлардаги салмоғи мос равишда 48,2 фоизни ташкил қилган.
Ўз маблағлари манбаси давр бошида жами капитал таркибида 58,6 фоизни давр охирига келиб 41,7 фоизни ташкил этган. Ўз маблағлари манбасида энг юқори улуш резерв капитали қаторига тўғри келган.
Жорий даврда қарз капитали, мажбуриятларнинг давр бошига салмоғи 35,4 фоиздан 50,6 фоизга ортган.
Корхоналар иқтисодий салоҳияти: таркиби, кўрсаткичлар тизими ва самарадорлигинитаҳлили
Корхонанинг иқтисодий салоҳияти деганда унда содир этиладиган иқтисодий жараённи тўлиқ таъминлайдиган барча моддий ва меҳнат ресурслари ҳамда номоддий активлар тушунилади.
Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили унинг мулки, захиралари ва харажатларини ҳар томонлама ўрганишдир.
Иқтисодий салоҳиятни бухгалтерия балансига нисбатан активларига нисбатан ишлатиладиган тушунча деб қараш мумкин. Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили бухгалтерия баланси активларини жамланган қатори ва улар бўйича ўзгаришларни баҳолаш орқали амалга оширилади.
Унинг таркибий қисмларига узоқ муддатли ва жорий активлар киради. Жорий активлар ўз навбатида товар-моддий захиралар, дебиторлик мажбуриятлари ва пул маблағларидан иборат бўлади.
Иқтисодий салоҳиятни ўстиришга жуда кўп омиллар таъсир этади. Уларни шартли равишда қуйидагича гуруҳларга ажратиш мумкин
-жадвал
Корхоналар иқтисодий салоҳиятининг таъсир бирликлари ва самарадорлиги
Иқтисодий салоҳиятнингтаъсир бирликлар |
Таъсир бирликлар |
Самарадорлиги |
Меҳнат салоҳияти |
Меҳнат унумдорлиги, кадрлар қўнимсизлиги, таркибнинг малака даражаси |
Qич, Qсм / Х Х-ходимларнинг ўртача рўйхат сони |
Асосий воситаларнинг салоҳияти |
Асосий воситалар ва уларнинг таркиби, ишлаб чиқариш қувватларидан фойданиш даражаси, асосий воситалар қайтими |
Qич, Qсм / Ав Ав- асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати |
Айланма маблағларнинг салоҳияти |
Айланма маблағлар ва уларнинг таркиби, айланма маблағларнинг қайтими |
Qич, Qсм / Ам Ам-Айланмамаблағлар қиймати |
Молиявий салоҳият |
Молиялаштириш манбалари жами ва таркиби, рентабеллик даражаси, ликвидлик, молиявий барқарорлик ва иш активлиги, |
Qич, Qсм / Мм Мм- молиялаштириш манбалари |
Ташкилий ва бошқарув салоҳияти |
Таркибий тузилиш, корхона имиджи, ташкилий маданиятнинг шаклланганлиги |
Qич, Qсм / Бх Бх-ташкилий ва бошқарув харажатлар |
Маркетинг салоҳияти |
Маркетинг тизимининг йўлга қўйилганлиги, маркетинг функцияларини бажарилиши, рақобатдошлик даражаси |
Qич, Qсм / Мх Мх-маркетинг харажатлари |
Инновацион салоҳият |
Инновацион янгиликлар ва уларнинг амалиётга жорий этилиши, инновацион маҳсулотлар, инновацион харажатлар |
Qич, Qсм / Их Их-инновацион харажатлар |
Корхона иқтисодий салоҳиятини ўрганишдамоддийлик жиҳатдан ресурсларнингқуйидаги таркибий бирликларини ажратиш мумкин.
Моддий ресурслар – моддий ашёвий кўринишга эга бўлган активлар (асосий воситалар, капитал қўйилмалар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, товар-моддий захиралар ва бошқа моддий ашёвий активлар)
Номоддий ресурслар – моддий ашёвий кўринишга эга бўлмаганактивлар (интеллектуал активлар, молиявий активлар)
Моддий ва номоддий ресурсларни баланс моддаларига нисбатан қуйидаги турларини таркиблаш мумкин: асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, товар-моддий захиралар, дебиторлик мажбуриятлари, пул маблағлари.
Баланс моддаларини моддий ва номоддий ресурслар, молиявий ва молиявий бўлмаган, пул шаклида ва пул шаклида бўлмаган моддаларга таркиблашда ягона нормаларга келинмаган. Шу билан бирга, ресурсларни моддий ва номоддий ресурсларга бўлиниши асосий воситалар ва номоддий активларга таркиблашдаги мазмунда тушуниш шарт эмас.
Корхона иқтисодий салоҳиятини қиймат ва харажат нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин.
Қиймат нуқтаи назаридан балансда акс этган барча активлар унинг иқтисодий салоҳиятини белгилайди. Бир қатор олимлар унинг қаторига меҳнат ресурсларини пулда баҳоланган қийматини ҳам киритишади. Лекин бухгалтерия балансида меҳнат ресурсларининг пулда баҳоланган қиймати акс этмайди. Ишчиларни ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш ва уларнинг интеллектуал ижодкорлигини ошириш юзасидан қилинган барча харажатлар орқалигина меҳнат салоҳиятини баҳолаш имкони бўлади. Лекин бу каби харажатлар албатта молиявий ҳисоботларнинг тегишли моддаларида акс этади.
Корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолашнинг кўрсаткичлар тизимини қуйидаги таркибда бериб ўтиш мумкин:
-корхона иқтисодий салоҳияти ҳолатиниифодаловчи кўрсаткичлар тизими;
-корхона иқтисодий салоҳияти билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими;
-корхона иқтисодий салоҳияти самарадорлигини ифодаловчи кўраткичлар тизими;
-корхона иқтисодий салоҳияти натижавийлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими.
Корхона иқтисодий салоҳияти ва унинг ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига: иқтисодий салоҳиятнинг ўртача йиллик қиймати, иқтисодий салоҳият таркибида асосий воситалар, номоддий активлар ва молиявий активлар, меҳнатнинг салмоғи, иқтисодий салоҳият билан таъминланганлик, иқтисодий салоҳият ҳолати кўрсаткичлари киради.
Иқтисодий салоҳият ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимида иқтисодий салоҳиятнинг ўртача йиллик қиймати давр боши ва охирига қийматлар йиғиндисини иккига бўлиш асосида аниқланади.
Иқтисодий салоҳиятнинг таркибий тузилишида иқтисодий салоҳиятнинг ҳар бир моддасиниумумий таркибида тутган улуши баҳоланади. Ушбу кўрсаткич иқтисодий салоҳиятнинг ҳар битта таркибий бирлигини иқтисодий салоҳият қийматига бўлиш асосида аниқланади.
ИСса=Ав/Ис;
ИСсн=На/Ис;
ИСсм=Мр/Ис ва ҳ.к.
Иқтисодий салоҳиятнинг таркибига кирувчи моддалар ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичларга: асосий воситалар (асосий воситаларнинг эскириши, яроқлилиги, кириб келиши, чиқиб кетиши, уларнинг жами активлардаги салмоғи), номоддий активлар (номоддий активларнинг эскириши, яроқлиги, кириб келиши, чиқиб кетиши, уларнинг жами активлардаги салмоғи), айланма маблағлар (жорий активларнинг жами активларда ва таркиб бўйича жамланган қаторлардаги салмоғи)билан боғлиқ кўрсаткичлар киритилади.
Download 181.38 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling